BBC News, O'zbek - Бош саҳифа
Бош мақола
Ўзбекистон: Ис газидан олти киши вафот этди. Ундан сақланиш йўллари
Ис гази (CO — углерод оксиди) газ, кўмир, ўтин, бензин ва бошқа ёқилғилар тўлиқ ёнмаганда ҳосил бўлади.Асосий сабаб — ёниш жараёнида кислород етишмаслиги.
Ўзбекистонда шакар импортига квота киритиш бўйича ёпиқ қарор танқид қилинмоқда. Ундан ким зарар ва ким фойда кўради?
"Маҳаллийлаштирувчи" шакарчи тўданинг чўнтагига қанақадир пул оқимларини буриб юбориш учун, давлатга, иқтисодиётга — бизнесга, истеъмолчиларга триллионлаб (долларда юзмиллионлаб) зиён келтириш ва уятли ёпиқ қарорни қабул қилиш заруриятини изоҳлай олишмаса, асослай олишмаса, демак бу қарор бекор қилиниши керак", - дейди Отабек Бакиров.
Россия армиясига жалб қилинган қозоғистонликлар қайтарилди. Ўзбекистонликлар-чи?
Қозоғистон жамоатчилигининг босими ортидан Россия армияси сафида Украинага қарши жанг қилишга мажбурланганини айтган 13 нафар фуқаро жанговар ҳудуддан олиб чиқилди.
Россиянинг янги "Филин" ракетаси Украина учун қанчалик хавфли?
2026 йил ёзи охиридан буён Россия Украинага ҳужумларда "Филин" қанотли ракетасидан фойдаланмоқда. Нисбатан кичик ва эҳтимол, арзон бўлган бу ракета эълон қилинган техник хусусиятлари билан ажралиб туради. Россия ҳарбий саноати яратган янги ракета ҳақида нималар маълум ва у Украина учун қандай хавф туғдиради?
"Биз сайловда ютқаздик". Вучич Сербиядаги сайловларда талабаларнинг протест ҳаракати ғалабасини тан олди
Сербияда талабаларнинг норозилик ҳаракатидан шаклланган "Талабалар рўйхати" парламент сайловларида 50 фоиздан ортиқ овоз тўплади. Александр Вучич мағлубиятини тан олди. Қарийб икки йиллик оммавий намойишлар ортидан ғалаба қозонган мухолиф куч энди ҳукумат тузиш имконига эга.
Исроил ҳал қилувчи сайлов арафасида: Жамият икки қутбга бўлинган
Исроил ҳал қилувчи сайлов арафасида. 7 октябр ҳужумларидан кейин мамлакатда хавфсизлик ва демократия ҳақидаги баҳслар янада кучайди. Бош вазир Бинямин Нетаняҳу ва собиқ армия раҳбари Гади Айзенкот ўртасидаги кураш мамлакат келажагини белгилаши мумкин.
Ўзбекистон ва Россиянинг Термиздаги ҳарбий машғулотлари нимани англатади? Видео
Украинадаги уруш давом этаётган бир пайтда Россия ва Ўзбекистон Термизда қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказмоқда. Бунинг аҳамияти нимада?
Фаластинликларнинг уйлари бузилмоқда: Исроил амалиёти юзлаб фаластинлик оилаларни кўчиришга мажбур қилди
Бу амалиёт жума куни икки фаластинлик қуролли шахс томонидан икки исроиллик аскар ўлдирилган ҳужум ортидан бошланди ва Исроилдаги сайловларга саноқли кунлар қолган бир пайтга тўғри келмоқда.
Кофе етиштирмайдиган Ўзбекистон қандай қилиб Қирғизистонга энг кўп кофе сотди?
Ўзбекистон қандай қилиб кофе экспорт қиладиган давлатга айлангани кўпчиликни ҳайратга солиши мумкин. Аслида гап нимада?
Ўзбекистон
BBC News O‘zbek WhatsApp
Ўзбекистон, минтақа, дунё янгиликлари ҳамда таҳлил ва муносабат
Муҳаррир танлови
Самарқанд Форс тамаддунининг бир қисмими? Эрон дипломатларининг Рубиога эътирозлари Ўзбекистонда кескин қарши олинди
АҚШ Давлат Котиби Марко Рубионинг Самарқандда қилган баёнотига Эрон томонидан билдирилган муносабат ижтимоий тармоқларда норозиликларга сабаб бўлди. Ўзбекистонлик кўплаб шарҳловчилар уни Эрон томонидан Ўзбекистон маданий меросига қилинган тажовуз дея талқин қилдилар.
Ёш ва миллатчи? Исроилда ўта ўнг кучлар ёшлар орасида ўз тарафдорларини топмоқда
Исроиллик сатирик Лиор Шлейен олган видеолар Исроилда катта эътибор қозонди. Улардан бирида ўқувчилардан бири Исроилнинг барча араб фуқароларини ўлдириш кераклигини таъкидлаган.
Путинга қарши Россия ичкарисидаги қўпорувчилик ҳаракатларининг сирли олами
Икки эркак уруш давомида Украина разведкасига ёрдам бериш учун амалга оширганини даъво қилаётган фаолияти ҳақида сўзлаб берди.
"Ақл бовар қилмас ҳайъат": Рубио миллиардлаб доллар АҚШ сармоясини ваъда қилмоқда - Видео
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио айтишича, Қўшма Штатлар мамлакати билан бизнес ва савдо-сотиқ қилишни истаётган Марказий Осиё давлатлари учун кучли шерик бўлишни хоҳлайди.
Қозоғистон Россия армиясига қўшилган ёшларнинг ўзини айбламоқда - Видео
Россияга ишлаш учун бориб, урушга тушиб қолган қозоғистонликларнинг яқинлари уларни ватанига қайтаришни талаб қилишмоқда. Расмийлар эса фуқаролар имзолаган шартномалари учун ўзлари ҳам масъул эканини айтмоқда. Алданиб урушга жалб қилинганларни бугун ким ҳимоя қилади?
Маск, Starlink ва Украина: янги чекловлар ортида нима турибди?
Украина армиясининг "рақамли асаб тизими" деб таърифланадиган Starlink атрофида янги баҳс авж олди. Маск чекловлар учун АҚШни кўрсатмоқда, Киев эса бу қарорлар жанг майдонидаги вазиятга таъсир қилаётганини айтмоқда. Starlink нега Украина учун ҳаётий аҳамиятга эга?
Шакирадан Лопесгача: Марказий Осиё суперюлдузлар учун янги бозорга айландими? (Видео)
Шакира концерти Қирғизистонга қанча даромад келтиради? Жаҳон юлдузлари концертлари Марказий Осиё учун иқтисодий фойдами ёки имиж масаласими? Бир йил аввал бу саволлар Женнифер Лопес концертлари ортидан ҳам кўтарилганди.
Озарбайжонда ҳижоб можароси: Алиев ҳукуматига таҳдид борми?
Озарбайжондаги норозиликлар ҳукуматни мураккаб танлов қаршисида қолдирди: ортга чекиниш заифлик белгиси сифатида кўриниши мумкин, қатъий позицияда туриш эса диний эркинликлар масаласидаги норозиликни янада чуқурлаштириши мумкин.
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон: "Яндекс" хизматларида узилишлар нимани англатади?
Ўзбекистоннинг аксар шаҳарлари ва пойтахт Тошкентдаги асосий такси хизматига айланган Яндекс такси ва етказиш хизмати билан содир бўлаётган узилишлар мижозларга қийинчиликлар туғдирган. Қозоғистон ва Қирғизистонда ҳам шундай манзара кузатилган. Россиядаги Яндекс ширкати маълумот марказларига ҳужумлар ортидан мустақил рақамли хизматлар яратишга даъватлар янграмоқда.
Украинага 'янги президент керак'ми, Россия ўзи бошқарилувчи бомбаларини ишга солди, Саудияга янги ҳужум – ўзбекистонликлар ҳам 'яраланган'. Видео
Дунё, постсовет макони ва минтақада нима гап – сўнгги тафсилотлар.
Мирзиёев минтақани қандай кучайтирмоқчи?
Марказий Осиё сув танқислигига қандай жавоб беради? Авазадаги саммитда Шавкат Мирзиёев сув ресурслари тақчиллиги минтақа тараққиёти учун жиддий тўсиққа айланаётганини айтиб, Афғонистон билан доимий сув мулоқотини йўлга қўйишга чақирди.
"64 нафар ўзбекдан фақат уч киши тирик қолди" – Россия армиясига жалб қилинган мигрантлар ҳақида хавотирли даъволар
"Урушга қатнашиш учун полигонга мажбурий юборилган 64 нафар ўзбек йигитидан фақат уч киши қочиб тирик қолди, қолган йигитларнинг барчаси ўлиб кетди". Суд ҳукмида шундай даъво келтирилди.

































































