Украинага 'янги президент керак'ми, Россия ўзи бошқарилувчи бомбаларини ишга солди, Саудияга янги ҳужум – ўзбекистонликлар ҳам 'яраланган'. Видео

Сурат манбаси, Ukrinform/Future Publishing via Getty Images/AFP via Getty Images/Getty Images
Дунё, постсовет макони ва минтақада нима гап – сўнгги тафсилотлар.
Трамп нега 'янги президент'дан сўз очди

Сурат манбаси, Aaron Schwartz/Getty Images
Украинада президент алмашишининг вақти етдими?
АҚШ президенти ўзининг фикрини айтди.
Трампга кўра, "бунинг вақти етган".
"Украинада янги президент келиши керак".
Бундан аввал Зеленский Трампни танқид қилган.
АҚШнинг Россия билан янги келишувига ўзининг муносабатини билдирган.
Мазкур ёқилғи битими оқибатларидан огоҳлантирганди.
BBC News O‘zbek контенти энди Сизнинг WhatsApp да
Аъзо бўлиш учун бу ерга босинг
End of podcast promotion
Янги битим миллионлаб тонна Россия дизел ёқилғисини АҚШга етказиб беришни кўзда тутади.
Володимир Зеленский фикрича, бу Россияга қўл келади.
Украинага қарши урушини давом эттириши учун уларни пул билан таъминлайди.
Украина президентига кўра, бу "Путинга қилинган ҳадя"дир.
Трамп янги президент масаласида кеча, шанба куни гапирган.
АҚШ президенти Оқ уй ташқарисида журналистлар билан мулоқот қилган.
Трамп айтишича, Зеленский "дунё учун муаммолар яратишни истаяпти".
"Россиянинг нефтни қайта ишлаш корхоналарини ҳужумга тутишга изн бераяпти".
АҚШ президенти шундай деркан, "у буни бас қилса, яхшироқ бўлиши"ни ҳам таъкидлаган.
Кейин эса Украинага "муросага борадиган янги етакчи керак"лиги ҳақида сўз очган.
Украинада ҳозир ҳарбий ҳолат амал қилади.
Бунга Россия 2022 йилда бошлаган босқин сабаб бўлган.
Ҳарбий ҳолат шароитида эса сайловлар ўтказилмайди.
АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши глобал ёқилғи таъминотини жиддий издан чиқарган.
Эрон стратегик жиҳатдан муҳим Ҳўрмуз бўғозини ёпиб қўйган.
Ҳўрмуздан жаҳон нефтининг 20 фоизчаси ташилади.
Украина уруши ҳам жаҳон энергетика бозоридаги кескинликни кучайтирган.
Россия ва Украина бир-бирларининг энергетика инфратузилмалари ва нақлиёт иншоотларига зарба беришга ўтган.
Россия дунёдаги йирик нефт ишлаб чиқарувчилардан бири бўлади.
Zelenskiy ko‘plab kelishuvlarga erishishi mumkin edi, ammo negadir hech qachon bunday qilmaydi.
Россия ўзи бошқарилувчи бомбаларини ишга солди

Сурат манбаси, AFP via Getty Images
Россия Украинани яна ҳужумга тутди.
Бу гал Запороже шаҳрига зарба берди.
Камида 20 кишини ўлдирди.
Қурбонлар орасида болалар ҳам бор.
Бу ҳақда маҳаллий мулозимлари айтишмоқда.
Ҳужум кеча, шанба куни амалга оширилган.
Россия ўзи бошқарилувчи бомбаларини ишга солган.
Бомбалар шаҳар жанубидаги турар-жой биноларига теккан.
Бунга ҳужум сатҳларининг биридан олинган тасвирлар ҳам далолат қилган.
Ҳужум ўнлаб кишини яралаган.
Бедарак кетганлар ҳам бор.
Улар вайроналар остида қолган бўлишлари мумкин.
Ҳужумга Украина президенти ҳам муносабат билдирди.
Бу ёқилғиси импортига қўйилган санкцияларини юмшатгани учун Россиянинг АҚШга "раҳмати" эканини айтди.
Зеленский айтишича, ўша тун ўндан ортиқ минтақалари Россия ҳужуми остида қолган.
Унга кўра, ҳужум "Россия босимнинг ҳар қандай юмшатилишини бир сигнал сифатида қабул қилиши"ни кўрсатади.
"Ҳарбий ҳаракатларимни давом эттиришим мумкин, деб ўйлайди".
Россиянинг Украинага қарши уруши ўзининг бешинчи йилига кириб бормоқда.
Трамп сайлов олдидидан берган энг муҳим ваъдаларидан бирини бажара олмаган.
Унинг "Украина урушига бир кунда чек қўйиш" ваъдаси амалга ошмаган.
End of Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
Саудия Арабистонига янги ҳужум

Сурат манбаси, AFP via Getty Images
Янги ҳужум пойтахт Ар-Риёддаги аэропортга уюштирилган.
Кеча, 10 октябр куни юз берган.
Камида 12 киши қурбон бўлган.
Яна юзлаби яраланган.
Бу ҳақда маҳаллий расмийлар маълум қилишган.
Масъулларга кўра, қурбонлар орасида хорижликлар ҳам бор.
Аэропортга ҳужум тўрт саудияликдан ташқари икки бангладешликни ўлдирган.
Яна бир нафардан АҚШ, Иордания, Фаластин, Сурия, Судан ва Миср фуқаросининг умрига зомин бўлган.
Юзлаб яраланганлар орасида ҳам хорижликлар бор-йўқлиги ҳозирча очиқланмаган.
Аммо шу соатларда Тошкентдан ракета ҳужумида икки нафар ўзбекистонликнинг жароҳатланганига оид хабарлар олинган.
"Уларга дастлабки тиббий ёрдам кўрсатилган. Шифохонага олиб борилган".
"Тиббий кўрик ва зарур муолажалардан сўнг уларнинг ҳар иккисига ҳам шифохонадан жавоб берилган".
Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Омонулла Файзиев маълум қилган.
"Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса вақтида аэропорт ҳудудида бўлган яна 20 нафарга яқин бошқа Ўзбекистон фуқаролари жабрланмаган".
"Ўзбекистоннинг Ар-Риёддаги элчихонаси Саудия Арабистонининг тегишли идоралари билан ҳамкорликда вазиятни кузатиб бормоқда".
Хабар тафсилотлари келишда давом этмоқда.
Зиёрат, саёҳат ва тижорат илинжида ўзбекистонликлар ҳам Саудия Арабистонига кўп боришади.
Хабарларга кўра, ҳужум ортидан Қирол Холид номидаги халқаро аэропорт фаолияти тўхтатилган.
Саудия Арабистони ҳужумда Ямандаги ҳусийларни айблаган.
Ҳужумни "уруш жинояти"га тенглаштирган.
Уни бежавоб қолдирмасликка ваъда берган.
Ҳусийлар ҳозирча жим.
Аммо улар пайшанба кунги аэропорт ҳужуми ўзларининг ишлари эканлигини айтишган.
Бу ҳужум уч кишини ўлдирган.
Бир учоққа зиён етказган.
Ҳозир ҳусийлар ва Яман ҳукумат кучлари ўртасида жанглар шиддатлашган.
Яман ҳукумат кучларини Саудия Арабистони дастаклайди.
Ҳозир Ар-Риёдда нима гап - сўнгги ҳолат учун видеомизни кўринг. Линк қуйида илова қилинган:
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост

Сурат манбаси, AFP via Getty Images
Шанба кунги ҳужум подшоҳлик тарихидаги энг қонли ҳужумлардан бири бўлган.
Расмий Тошкент ҳужумни "қатъий" қоралаган.
Бугун, 11 октябр куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий баёнот билан чиққан.
Саудия Арабистони Подшоҳлигининг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва хавфсизлигини қатъий қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлаган.
Ўзбекистон томонига кўра, "Тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилмаси объектларига ҳужумлар халқаро ҳуқуқ нормаларининг жиддий бузилиши ҳисобланади".
"Бундай ҳаракатлар зудлик билан тўхтатилиши шарт".
Расмий Тошкент бундай ҳужумларни зудлик билан тўхтатишга чақирган.
"Барча томонларни вазминлик кўрсатишга, кескинликнинг янада авж олишига йўл қўймасликка" ундаган.
"Келишмовчиликларни халқаро ҳуқуқ нормалари ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низоми тамойилларига мувофиқ, мулоқот ва дипломатик воситалар орқали ҳал этишга қатъий даъват этган".
Шу кунларда Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси ҳам мурожаат билан чиққан.
Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги хабар берган.
Мурожаатда ўзбекистонликлар парвозлар жадвалидаги эҳтимолий ўзгаришларни ҳисобга олишга чақирилган.
Эҳтиёткорликка, тинчлик ва хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишга ундалган.
Саудия Арабистонининг Яман билан чегарасига яқин бормасликлари тавсия қилинган.
Зарурат туғилганда, Саудия Арабистонидаги дипломатик ваколатхоналари билан боғланишлари айтилган.
Сим қоқишлари учун телефон рақамлари ҳам илова қилинган.
Аммо мурожаатда "Саудия Арабистонидаги ички вазият барқарорлигича қолаётгани қайд этилган".
"Жамоат хавфсизлигига таҳдидлар ёки махсус чеклов чоралари ҳақида хабар берилмагани" ҳам таъкидланган.































