BBC News, O'zbek - Бош саҳифа
Бош мақола
Ўзбекистон ва минтақада ғалла ҳамда ун арзонлайдими?
Янги бозор излаётган Россия буғдойи Марказий Осиё бозорида ун ва бошқа ун маҳсулотлари нархини янада арзонлаштириб юбориши мумкин. Аммо Қозоғистон ғаллакорлари хавотирда.
"Сиёсий зилзила": Германияда AfDнинг тарихий ғалабаси нимадан дарак?
“Зилзила”, “ижтимоий-сиёсий зилзила”, “Германия учун бурилиш нуқтаси”. Сиёсий таҳлилчилар ва қатор оммавий ахборот воситалари якшанба куни Германияда бўлиб ўтган маҳаллий сайловларда миграцияга қарши “Германия учун муқобил” — AfD партиясининг кутилмаган ғалабасини шундай таърифлади.
Ўзбекистонда адвокатлар: қонунлар кучлими, амалиётми? (Видео)
Ўзбекистонда адвокат терговчи ва прокурор билан ҳақиқатан тенгми? Нега айрим адвокатлар тергов материалларига кириш имконияти чекланганини айтади? Адвокатларнинг касбий дахлсизлиги қай даражада таъминланган?
"Қозоғистон Ўзбекистонни расман бохабар этган"
Қозоғистон Миллий Хавфсизлик қўмитаси илк бор ўзбекистонлик профессор Иқболжон Қорабоев жиноят иши бўйича баёнот берди.
Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлида биринчи туннел қазиб бўлинди
Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли қурилишини олиб бораётган ширкат хабар тарқатишича, 27 туннелдан биринчиси қазиб ўтилган.
Украина урушини тугатиш "янги ғоя"си ўзи бормикан?
АҚШ Президенти Трампнинг махсус элчилари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер Киевда Украина Президенти Володимир Зеленский билан матбуот анжумани ўтказдилар.
Путин билан учрашган Трамп вакиллари энди Киевда: музокаралар қай томонга бурилади?
АҚШ президенти Доналд Трампнинг махсус вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер шанба куни Кремлда Владимир Путин билан музокара ўтказганидан кейин Киевга жўнаб кетди. Кремлга кўра, ёпиқ тарзда бўлиб ўтган учрашув уч соатдан ортиқ давом этган ва "конструктив ҳамда ғоят очиқ мулоқот" бўлган.
Дунёни ҳайратга солган сигир: олимлар жавоб топа олмаяпти - видео
Вероника лақабли сигирнинг ақлли одамдек ҳатти-ҳаракати олимларни лол қилди. Илм-фан ҳали ҳайвонот дунёсининг кўплаб жумбоқларига жавоб топмаганми?
Путин Киевга зарбани тўхтатди: Трамп вакиллари Москвада нимани муҳокама қилади?
АҚШ президенти Доналд Трампнинг икки нафар махсус вакили Украина-Россия урушини тугатиш бўйича музокараларни жадаллаштириш мақсадида Москвага келди.
Ўзбекистон
BBC News O‘zbek WhatsApp
Ўзбекистон, минтақа, дунё янгиликлари ҳамда таҳлил ва муносабат
Муҳаррир танлови
Супер Эл-Нино таҳдиди: Дунё қўрқувда, Ўзбекистон ва минтақани нима кутади? Видео
Супер Эл-Нино хавфли паллага кирди ва уни бутун дунё ҳис қилади, деди БМТ. Ўзбекистон ва Марказий Осиёга у нималарни олиб келмоқда?
Қозоғистон ўзбекистонлик профессорни жосусликда гумонлаб ҳибсга олган. Нима маълум? Подкаст
Қозоғистонда ўзбекистонлик профессор Иқболжон Қорабоев ҳибсга олинган. У пойтахт Остонадаги Мақсут Нариқбаев Университетида халқаро алоқалар фанидан дарс бериб келаётганди. Яқинларининг Би-би-сига айтишларича, Қорабоев Қозоғистон Жиноят кодексинининг 176-моддаси, яъни жосусликда айбланмоқда.
Ўзбекистон халқи Мирзиёев келгач мустақилликни ҳис қилдими?
Ўзбекистон давлат мустақиллиги эълон қилинганига 35 йил тўлди. Аммо танқидчилар мамлакат аҳолиси мустақилликни фақат сиёсий тизим ўзгариб, давлат ва жамият ўртасида мулоқот пайдо бўлганидан кейингина ҳис қила бошлаганини айтмоқда.
Венгриянинг бугун ҳам тугамаган Моҳач жанги - Видео
Виктор Орбан Султон Сулаймон Венгрия устидан ғалаба қозонган Моҳач жанги 500 йиллигини катта маросимлар билан хотирлашни режалаган эди, аммо шу йил апрелидаги сайловда партияси мағлубиятга учраб ҳокимиятдан кетди. Моҳач жанги атрофидаги баҳслар бугун ҳам тинмаган.
"Хитой Эрондаги урушда ғолиб чиқди". Доналд Трамп Хитойнинг яна буюк кучга айланишига қандай ёрдам бермоқда?
Хитой Форс кўрфазидаги урушда иштирок этмаяпти. Шунга қарамай, айрим америкалик таҳлилчилар бу можародан энг катта фойдани айнан Пекин кўраётганини таъкидламоқда.
Ўзбекистон ва Қозоғистон булут экишмоқда - энди сув кўпаядими? Видео
Қозоғистон кенг миқёсда булут экишни бошламоқда, Ўзбекистон ҳам тажриба сифатида бунга қўл уряпти. Энди сувсизлик муаммоси ҳал бўладими?
Суррогат оналик: Қирғизистон хорижликлар учун чеклов қўймоқчи, Ўзбекистонда эса ҳуқуқий ноаниқлик сақланмоқда
Марказий Осиё давлатлари суррогат оналикка турлича ёндашмоқда. Қирғизистон ҳокимияти хорижликларнинг суррогат оналик хизматидан фойдаланишини чеклашни таклиф қилмоқда. Ўзбекистонда эса бу соҳа ҳалигача алоҳида қонун билан тартибга солинмаган.
Қозоғистонда сайлов: Энди Тоқаев кучаядими?
Айрим таҳлилчилар фикрича, бугунги сайлов президент Тоқаевга Нурсултон Назарбоевга алоқадор шахсларни сиёсий саҳнадан четлатиш имконини берган.
Бу сир бўлиши керакми? Президент Мирзиёев янги АЭС қурилиши ҳақидаги «сир»ини очди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Урганчда тадбикорлар билан учрашар экан, мамлакатда иккинчи атом электр станциясининг ҳам қурилиши ҳақидаги режалар ҳақида гапирди. Иккинчи АЭСнинг қаерда ва ким томонидан қурилиши, ҳамда унинг қуввати қандай бўлиши ҳақида президент, ёки аввалроқ Ўзатом, маълумот беришмаган.
Марказий Осиё: иқтисоди ярим триллион доллардан ошган минтақада ЕИ нега эркинликлардан хавотирда?
Агар бир неча йил аввал Марказий Осиё алоҳида-алоҳида бозорлар тўплами сифатида кўрилган бўлса, бугун иқтисоди ярим триллион доллардан ошган макроҳудуд ҳақида гап кетмоқда. Бироқ иқтисодий ўсиш манзарасида эркинликлар ва инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ саволлар ҳамон долзарблигича қолмоқда.
Ўзбекистон: Администрация энди дахлсиз. Саида Мирзиёева мамлакатдаги иккинчи шахсга айландими? (Видео)
Президент Шавкат Мирзиёев 14 август куни "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тўғрисида"ги Конституциявий Қонунни қабул қилди. Бу қонун билан Президент Администрацияси ва унинг раҳбарининг ваколатлари кенгайди, ушбу тузилмада ишлайдиганларга дахлсизлик ҳуқуқи берилди. Расмийлар кўплаб давлатларда шунга ўхшаш қонунлар борлигини айтмоқда. Аммо халқаро амалиётда ҳам президент идораси шу даражада қудратлими?
































































