BBC News, O'zbek - Бош саҳифа
Бош мақола
Бойлар кўпроқ солиқ тўласинми? Тўқаев нима деди, Ўзбекистонда-чи?
Қозоғистонда бойлар учун солиқни ошириш таклиф қилинди. Ўзбекистонда кўп ва кам маош олувчиларга бир хил ставка қўлланади. Бойлар кўпроқ солиқ тўлаши керакми ва бу оддий одамларга қандай таъсир қилиши мумкин?
Нега олимлар ярим сичқон, ярим инсон миясини яратишди?
Стэнфорд университети тадқиқотчилари сичқонларни инсон мия ҳужайраларини қабул қила оладиган ва улар билан бирга ишлай оладиган қилиб генетик жиҳатдан ўзгартиришди.
Тожикистонда сайлов комиссияси раҳбарияти алмашди. Бу қандай талқин қилинмоқда?
Тожикистонда президент сайлови олдидан сайлов комиссияси раҳбарияти алмашди. Айрим шарҳловчилар буни эҳтимолий ҳокимият алмашинувига тайёргарлик билан боғламоқда. Бундай талқинга қандай асослар бор?
Хитойда рекорд кўламдаги сиёсий тозалашлар: Си Цзинпин "партия интизоми"га урғу бермоқда
Кузатувчиларнинг айтишича, Си Цзинпиннинг коррупцияга қарши кампанияси "ҳокимиятни мустаҳкамлаш ва сақлаб қолишга қаратилган ҳаракат"га айланган.
Марказий Осиё Россияга рақамли қарамлик оқибатини англаб етди
Марказий Осиё Россияга қарамлик шароитида рақамли инфратузилмасини қайта шакллантиришга интилаяпти.
Ўзбекистон Ислом молиясини қандай ривожлантирмоқчи? Видео
Ўзбекистон Марказий Банки раиси Тимур Ишметов айтишича, Ўзбекистон 2030 йилга бориб 10 та исломий банк очишни кўзлаяпти.
Ўзбекистон: Ис газидан олти киши вафот этди. Ундан сақланиш йўллари
Ис гази (CO — углерод оксиди) газ, кўмир, ўтин, бензин ва бошқа ёқилғилар тўлиқ ёнмаганда ҳосил бўлади.Асосий сабаб — ёниш жараёнида кислород етишмаслиги.
Ўзбекистонда шакар импортига квота киритиш бўйича ёпиқ қарор танқид қилинмоқда. Ундан ким зарар ва ким фойда кўради?
"Маҳаллийлаштирувчи" шакарчи тўданинг чўнтагига қанақадир пул оқимларини буриб юбориш учун, давлатга, иқтисодиётга — бизнесга, истеъмолчиларга триллионлаб (долларда юзмиллионлаб) зиён келтириш ва уятли ёпиқ қарорни қабул қилиш заруриятини изоҳлай олишмаса, асослай олишмаса, демак бу қарор бекор қилиниши керак", - дейди Отабек Бакиров.
Россия армиясига жалб қилинган қозоғистонликлар қайтарилди. Ўзбекистонликлар-чи?
Қозоғистон жамоатчилигининг босими ортидан Россия армияси сафида Украинага қарши жанг қилишга мажбурланганини айтган 13 нафар фуқаро жанговар ҳудуддан олиб чиқилди.
BBC News O‘zbek WhatsApp
Ўзбекистон, минтақа, дунё янгиликлари ҳамда таҳлил ва муносабат
Муҳаррир танлови
Фаластинликларнинг уйлари бузилмоқда: Исроил амалиёти юзлаб фаластинлик оилаларни кўчиришга мажбур қилди
Бу амалиёт жума куни икки фаластинлик қуролли шахс томонидан икки исроиллик аскар ўлдирилган ҳужум ортидан бошланди ва Исроилдаги сайловларга саноқли кунлар қолган бир пайтга тўғри келмоқда.
Рубионинг рус тили ҳақидаги гапи нега Ўзбекистондан ташқарида ҳам баҳсларга сабаб бўлди?
Марко Рубионинг Самарқандда айтган бир оғиз гапи нега Ўзбекистонда қизғин баҳсларга сабаб бўлди? "Рус тили бу ерда энди расмий тил эмас", деган изоҳ ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинди. Айримлар буни давлат тили мақомининг эътирофи деб баҳолади, бошқалар эса геосиёсий сигнал сифатида кўрди. Бу воқеа ортида нима бор? Нега тил масаласи ҳамон жамиятда таъсирчан мавзулардан бири бўлиб қолмоқда? Ва Рубио аслида нима деган эди?
Самарқанд Форс тамаддунининг бир қисмими? Эрон дипломатларининг Рубиога эътирозлари Ўзбекистонда кескин қарши олинди
АҚШ Давлат Котиби Марко Рубионинг Самарқандда қилган баёнотига Эрон томонидан билдирилган муносабат ижтимоий тармоқларда норозиликларга сабаб бўлди. Ўзбекистонлик кўплаб шарҳловчилар уни Эрон томонидан Ўзбекистон маданий меросига қилинган тажовуз дея талқин қилдилар.
Ёш ва миллатчи? Исроилда ўта ўнг кучлар ёшлар орасида ўз тарафдорларини топмоқда
Исроиллик сатирик Лиор Шлейен олган видеолар Исроилда катта эътибор қозонди. Улардан бирида ўқувчилардан бири Исроилнинг барча араб фуқароларини ўлдириш кераклигини таъкидлаган.
Путинга қарши Россия ичкарисидаги қўпорувчилик ҳаракатларининг сирли олами
Икки эркак уруш давомида Украина разведкасига ёрдам бериш учун амалга оширганини даъво қилаётган фаолияти ҳақида сўзлаб берди.
"Ақл бовар қилмас ҳайъат": Рубио миллиардлаб доллар АҚШ сармоясини ваъда қилмоқда - Видео
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио айтишича, Қўшма Штатлар мамлакати билан бизнес ва савдо-сотиқ қилишни истаётган Марказий Осиё давлатлари учун кучли шерик бўлишни хоҳлайди.
Қозоғистон Россия армиясига қўшилган ёшларнинг ўзини айбламоқда - Видео
Россияга ишлаш учун бориб, урушга тушиб қолган қозоғистонликларнинг яқинлари уларни ватанига қайтаришни талаб қилишмоқда. Расмийлар эса фуқаролар имзолаган шартномалари учун ўзлари ҳам масъул эканини айтмоқда. Алданиб урушга жалб қилинганларни бугун ким ҳимоя қилади?
Маск, Starlink ва Украина: янги чекловлар ортида нима турибди?
Украина армиясининг "рақамли асаб тизими" деб таърифланадиган Starlink атрофида янги баҳс авж олди. Маск чекловлар учун АҚШни кўрсатмоқда, Киев эса бу қарорлар жанг майдонидаги вазиятга таъсир қилаётганини айтмоқда. Starlink нега Украина учун ҳаётий аҳамиятга эга?
Шакирадан Лопесгача: Марказий Осиё суперюлдузлар учун янги бозорга айландими? (Видео)
Шакира концерти Қирғизистонга қанча даромад келтиради? Жаҳон юлдузлари концертлари Марказий Осиё учун иқтисодий фойдами ёки имиж масаласими? Бир йил аввал бу саволлар Женнифер Лопес концертлари ортидан ҳам кўтарилганди.
Озарбайжонда ҳижоб можароси: Алиев ҳукуматига таҳдид борми?
Озарбайжондаги норозиликлар ҳукуматни мураккаб танлов қаршисида қолдирди: ортга чекиниш заифлик белгиси сифатида кўриниши мумкин, қатъий позицияда туриш эса диний эркинликлар масаласидаги норозиликни янада чуқурлаштириши мумкин.
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон: "Яндекс" хизматларида узилишлар нимани англатади?
Ўзбекистоннинг аксар шаҳарлари ва пойтахт Тошкентдаги асосий такси хизматига айланган Яндекс такси ва етказиш хизмати билан содир бўлаётган узилишлар мижозларга қийинчиликлар туғдирган. Қозоғистон ва Қирғизистонда ҳам шундай манзара кузатилган. Россиядаги Яндекс ширкати маълумот марказларига ҳужумлар ортидан мустақил рақамли хизматлар яратишга даъватлар янграмоқда.
Украинага 'янги президент керак'ми, Россия ўзи бошқарилувчи бомбаларини ишга солди, Саудияга янги ҳужум – ўзбекистонликлар ҳам 'яраланган'. Видео
Дунё, постсовет макони ва минтақада нима гап – сўнгги тафсилотлар.

































































