BBC News, O'zbek - Бош саҳифа
Бош мақола
Қозоғистонда жосусликда айбланган ўзбек профессор «судга тортилган»
Қорабоев иши халқаро ташкилотлар хавотирига сабаб бўлган. Жумладан, АҚШда жойлашган Хавотирдаги олимлар қўмитаси (Committee of Concerned Scientists) ҳамраислари 8 сентябрда Қозоғистон Президенти Қосим-жўмарт Тўқаевга мурожаат ёзиб, унинг нусхасини АҚШ Ташқи ишлар вазири Марко Рубио ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга йўллаганлар.
Ўзбекистон ва минтақа: Россия нимага тоқат қилмаслигини айтди
Расмий Москва баёнотига минтақа давлатлари муносабати ҳозирча имконсиз.
Россияда ўлат чиққанми – АҚШ 'диққат билан' кузатиб турибди, Иркутскда Ўзбекистон, Марказий осиёлик мигрантлар ҳам кўп
Россия аксарият Марказий Осиё аҳолиси учун энг йирик ташқи меҳнат бозори. У ерда ҳозир ҳам миллионлаб Марказий осиёлик ишлайди. Россия минтақага ҳам чегарадош. Қозоғистон билан қуруқликдаги чегараси дунёдаги энг узуни.
"Қиш оғир келади". Европа иситиш мавсумига тайёр эмас, яна Россия газига қайтадими?
Эрон уруши туфайли Европа Иттифоқида газ нархлари ўтган йилгига нисбатан икки баравардан кўпроқ ошди, қиш учун захиралар кўп эмас. Шу манзарада Россия газидан воз кечишни кечиктириш чақириқлари тобора кучаймоқда. Бу ҳақиқатда имконлими?
Ўзбекистон импорти кўпайган. Россия пропани ва буғдойи эвазига
Ўзбекистонга ҳамон енгил автомобиллар жуда кўп келтирилаяпти. Мамлакат импорти ва экспортидаги ўзгаришга Россиядаги вазият таъсир кўрсатгани кузатилади.
Мерц кутилмаганда Киевга келди, Россия дрони кўприкка яна зарба берди. Видео
Россия Киевдаги йирик кўприкларга кетма-кет тўрт кундан бери зарба бермоқда, Пивничний кўприги якшанба куни яна ҳужумга учради. Германия канцлери Фридрих Мерц кутилмаганда Киевга келиб, Зеленский билан учрашди ва Украинани қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлади.
Қозоғистон постсовет осмонида барчани ортда қолдирмоқчими? Видео
Минтақадан шов-шувли хабарлар олинди. Қозоғистон нима қилаяпти?
Хитой лагеридан омон чиққан уйғур аёл: Улар уйғурларни йўқ қила олмайди - видео
Китобда 10 йилки оиласи билан Францияда яшаган муаллиф 2016 йилда ҳийла билан Шинжонга чақириб олингани ва Хитойда қамалгани, ҳамда Хитой қайта тарбиялаш лагерлари деб атовчи марказларидан бирида қандай жисмоний ва руҳий қийноқларга юз тутганини сўзлайди.
Мактаб ўқувчиларининг кўчаларга чиқиши нега Франция ҳукуматини саросимага солди?
Асосий хавотир — талабалар норозилигидан радикал сўл кучлар ўз мақсадлари йўлида фойдаланаётган бўлиши мумкинлиги. Сўнгги кунлардаги зўравонлик эса сайлов йили арафасида кескин бўлиниб кетган Франция жамиятини нималар кутаётганининг илк белгиси бўлиши мумкин.
Ўзбекистон
BBC News O‘zbek WhatsApp
Ўзбекистон, минтақа, дунё янгиликлари ҳамда таҳлил ва муносабат
Муҳаррир танлови
Ўзбекистонга жинсий зўравонлар "қора рўйхати" керакми? - Видео
Наманганда рўй берган ҳодиса бундан кейин Ўзбекистоннинг бирор бир жойида ўхшаш воқеа такрорланмаслиги учун нима қилмоқ лозим деган саволни пайдо қилди.
Қозоғистон: Тўқаев армияда "радикал ислоҳот" бошлади - видео
Қозоғистон Ҳарбий-денгиз кучларининг машқлари пайтида Каспий денгизида ҳарбийлар ҳалок бўлгани ортидан Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакат қуролли кучларида "радикал ислоҳот" бошлаганини эълон қилди.
Ўзбекистон БМТ Хавфсизлик кенгашига номзодини илгари сурди
Саида Мирзиёева БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессиясида Ўзбекистон 2035–2036-йиллар учун Хавфсизлик кенгашининг доимий бўлмаган аъзолигига номзодини қўйганини маълум қилди. У нутқида қонун устуворлиги, инсон қадри ва мамлакатнинг халқаро сиёсатдаги позитсиясига ҳам тўхталди.
Sirojiddin media судида кутилмаган ўзгариш: жабрланувчилар даъволаридан воз кечаяптилар
Нафақат Ўзбекистон, балки халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ва матбуоти эътиборига тушган самарқандлик блогер Сирожиддин Адилов устидан бораётган суд ишида бурилиш кузатилган.
Қайноқ чой ва қаҳва қизилўнгачга зарар етказиб, саратон хавфини ошириши мумкин
Буюк Британияда ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, чой ва қаҳва каби ичимликларни мунтазам равишда жуда иссиқ ҳолда истеъмол қилиш қизилўнгач саратони деб аталадиган касаллик хавфини оширади.
Россиядан ўн кунда қарийб 100 минг ўзбекистонлик қайтди. Бунинг сабаби нима?
Қарийб 100 минг ўзбекистонлик ўн кунда Россиядан қайтди. Бу оммавий миграция оқимими ёки одатий қатновми? BBC ўзбеклар учун Россия меҳнат бозори қандай ўзгараётгани ва қайтганларга қандай имкониятлар таклиф қилинаётганини таҳлил қилди.
"Сохта ғалабалар": Россия ҳарбийлари СИ ёрдамида фронтдаги "ютуқлар"ни қандай сохталаштирмоқда?
Экспертлар Россия ҳарбийларининг "муваффақиятлари" СИ ёрдамида сохталаштирилган ўнлаб видеоларни аниқлади.
Ўзбекистон: Мирзиёев инвесторлар учун хавфсизлик кучайтирилишини талаб қилди. Видео
Президент жиноятчилик жиловланмаса, тадбиркор ва инвесторлар келмаслигини айтди. BBC суҳбатлашган эксперт фикрича, инвесторлар учун хавфсизлик билан бир қаторда қонун устуворлиги, мустақил суд тизими ва коррупцияга қарши кураш ҳам муҳим аҳамиятга эга.
АҚШ технологик гигантлари сунъий интеллект ривожини секинлаштиришга чақиряпти. Хитой нима дейди?
СИ тез ривожланаётган бир пайтда, айрим технология етакчилари унинг хавфлари ҳақида огоҳлантирмоқда. Мутахассислар фикрича, АҚШ ва Хитой ўртасидаги рақобат муаммо ечимини қийинлаштириши мумкин.
Каримов мероси ҳамон Ўзбекистон жамиятини иккига бўлмоқда
Ислом Каримов вафот этганига 10 йил бўлди. Унинг 25 йиллик президентлиги Ўзбекистон тарихидаги энг баҳсли даврлардан бири бўлиб қолмоқда. BBC Ўзбек хизматининг ижтимоий тармоқлардаги сўровига билдирилган муносабатлар ҳам Каримов меросига қарашлар кескин фарқ қилишини кўрсатди.
Туркияни ларзага солган Ўзбек аёллари қотиллиги бўйича ҳукм эълон қилинди
Туркия суди икки нафар Ўзбекистон фуқаросини Истанбулда икки ўзбекистонлик аёлни ўлдирганлик учун умрбод қамоқ жазоларига ҳукм қилди.

































































