Хитойдаги саммит Путин учун ўзини намоён қилиш майдони - BBC (видео)

Россия президенти Владимир Путин ва Хитой раҳбари Ши Жинпин Хитойнинг жанубидаги Гуандун вилоятининг Шенжен шаҳрида ўтаётган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (АТЭС) саммити доирасидаги учрашув олдидан қўл бериб кўришмоқда.
Сурат тагсўзи, Россия президенти Владимир Путин ва Хитой раҳбари Ши Жинпин Хитойнинг жанубидаги Гуандун вилоятининг Шенжен шаҳрида ўтаётган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (АТЭС) саммити доирасидаги учрашув олдидан қўл бериб кўришмоқда.
Published
Ўқилиш вақти: 3 дақ
Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Хитой раҳбари Ши Жинпин ва Россия президенти Владимир Путин 18–19 ноябр кунлари Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (АТЭС) етакчилари саммити арафасида Шенжен шаҳрида учрашди. Пайшанба куни икки раҳбар АҚШ президенти Доналд Трамп билан ядро қуролларини тарқатмаслик масалаларига бағишланган илк бор ўтказиладиган уч томонлама учрашувда иштирок этади.

«Интерфакс» ахборот агентлиги хабар беришича, Ши Жинпин билан кенгайтирилган таркибдаги музокараларда Путин геосиёсий вазиятда Москва ва Пекин «янада адолатли, кўп қутбли дунё тартибини шакллантириш борасида конструктив ёндашувларга» амал қилаётганини айтди.

«Россия ва Хитойнинг ташқи сиёсатдаги ҳамкорлиги барқарор ва ижобий йўналишда давом этмоқда», — деди Путин.

Унинг қўшимча қилишича, икки давлатнинг умумий мақсади Осиё-Тинч океани минтақасида тинчлик ва фаровонликни таъминлашдир.

«Ўзингиз айтишни яхши кўрганингиздек, Россия ва Хитой Халқ Республикаси халқлари манфаати йўлида елкама-елка туриб ишлаймиз», — деди Россия раҳбари.

Тунда Шенженга етиб келган Путин тушликдан кейин Ши Жинпин билан бирга Шенжен университетига ҳам ташриф буюрди. Кутилганидек, улар кечроқ тантанали кечки зиёфатда иштирок этади.

Skip Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз and continue readingИжтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз

End of Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз

Ши Жинпин билан учрашув олдидан Россия раҳбари АТЭС ишбилармонлар саммитида нутқ сўзлаб, Россияда инфляция назорат остида экани, давлат қарзи эса «17 фоиз атрофида» эканини айтди.

Унинг сўзларига кўра, Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан Ғарб томонидан жорий этилган санкциялар мамлакат учун «катта рағбат» бўлган. Натижада «сўнгги уч йил ичида Россия ялпи ички маҳсулоти 10 фоиздан кўпроққа ўсган ва ўсишда давом этмоқда».

Путин, шунингдек, пайшанба куни Ши Жинпин ва АҚШ президенти Доналд Трамп билан бўлиб ўтадиган уч томонлама учрашувдан «катта фойда» кутаётганини билдирди.

Кутилишича, форумда АТЭСга аъзо 21 иқтисодиёт етакчилари савдо, сунъий интеллект ва таъминот занжирларининг барқарорлиги масалаларини муҳокама қилади.

Путин ўз нутқида Ғарб санкциялари Россия иқтисодиёти учун "рағбат" бўлганини айтди.
Сурат тагсўзи, Путин ўз нутқида Ғарб санкциялари Россия иқтисодиёти учун "рағбат" бўлганини айтди.

Би-би-сининг бизнес мухбири Осмонд Чиа: Хитойдаги саммит Путин учун ўзини намоён қилиш майдони

Skip podcast promotion and continue reading
BBC News O'zbek Obuna bo'ling!
Бизни WhatsApp да ҳам кузатинг

BBC News O‘zbek контенти энди Сизнинг WhatsApp да

Аъзо бўлиш учун бу ерга босинг

End of podcast promotion

Доналд Трамп ва Ши Жинпин билан учрашув Владимир Путин учун Кремлнинг дипломатик нуфузини ошириш йўлида катта имконият бўлади, деб ёзади Би-би-сининг бизнес мухбири Осмонд Чиа.

Россия 2014 йилда Қримни аннексия қилгани ва 2022 йил февралида Украинага кенг кўламли босқин бошлагани ортидан Ғарб жорий этган қаттиқ санкцияларга дуч келмоқда.

Британиянинг Chatham House Қироллик халқаро муносабатлар институти Россия ва Евроосиё дастури эксперти Тимоти Эшнинг сўзларига кўра, Путин музокараларнинг асосий мавзусини Украина масаласига қаратишга ҳаракат қилиши мумкин.

Шунингдек, у Ши Жинпин ва Трамп билан уч томонлама учрашуви 1945 йилги Ялта конференциясининг такрори сифатида кўринишини истайди. Ўша конференцияда Рузвелт, Черчилл ва Сталин Иккинчи жаҳон урушида Германия мағлубиятга учраганидан кейин унинг тақдири ва урушдан кейинги дунё тартибини муҳокама қилган эди.

Эшнинг айтишича, Путин «Ши Жинпин ва Трамп Украина ва Европани бу жараёндан четда қолдириб, Украина тақдирини ҳал қилишда унга қўшилишидан» умид қилмоқда.

Хитой давлат оммавий ахборот воситалари Ши Жинпиннинг учрашувларини қандай ёритмоқда?

PEDRO PARDO - CHINA POOL/GETTY IMAGES
Сурат тагсўзи, Ши саммит иштирокчилари билан.

Би-би-си Мониторинг хизмати хабар беришича, Владимир Путиннинг чоршанба куни эрталаб АТЭС саммитида иштирок этиш учун Хитойга келгани ҳақидаги хабар Хитой Коммунистик партиясининг расмий нашри — «Женмин жибао» газетасининг биринчи саҳифасидан жой олди. Бу Хитой раҳбарияти Россия президентининг ташрифига катта аҳамият бераётганини кўрсатади.

Газетада, шунингдек, Ши Жинпиннинг АТЭС саммитида иштирок этаётган яна олти давлат раҳбари билан учрашувларидан олинган кўплаб суратлар чоп этилган.

Суратларнинг барчасида Ши Жинпин Ветнам, Мексика, Перу, Чили, Канада ва Папуа — Янги Гвинея раҳбарлари билан миллий байроқлар фонида қўл бериб кўришаётгани акс этган. Суратларда унинг туриши ва қўл бериб кўришиш ҳолати деярли бир хил.

Бу учрашувлар сешанба куни бўлиб ўтган.