АҚШ: Республикачиларга Эрон уруши панд бердими, Трамп импичментдан қўрқмайдими, Мудофаа вазири кетмайди ва АҚШ биринчи хонимига энг олий мукофот

АҚШ Президенти Доналд Трамп.
Сурат тагсўзи, Трампнинг президентлик муҳлати 2029 йилда тугайди. Аммо шунга қадар Конгресс назорати энди Демократлар қўлида бўлади.
Published
Ўқилиш вақти: 4 дақ

Сўнгги янгилик ва тафсилотлар.

Трамп гапирди

АҚШ президенти оралиқ сайлов натижасига ўзининг муносабатини билдирди.

У сайловдан кейин илк бор камера қаршисида кўриниш берди.

Оралиқ сайловда эса Демократлар "тарихий" ғалабага эришган.

Республикачиларга мағлубиятларини тан олишдан ўзга чора қолдирмаган.

Трампнинг президентлик муҳлати 2029 йилда тугайди.

Аммо шунга қадар Конгресс назорати энди Демократлар қўлида бўлади.

Трамп мағлубиятларига "асосан" Эрон уруши сабаб бўлганини эътироф этди.

Вице-президентининг баҳосини буткул рад этмади.

Аммо у ўзининг мавқеида собит қолди.

"Агар бу ишни яна қилишига тўғри келса, қилган бўлиши"ни айтди.

Трампдан аввал унинг вице-президенти узун баёнот билан чиққан.

Жей Ди Вэнс оралиқ сайловдаги мағлубиятлари сабабини урушга боғлаган.

У ўзининг баёнотида "мағлубиятимизга сабаб – уруш", дея таъкидлаган.

BBC нинг Вашингтондаги мухбири буни ғоят очиқ баҳолаш, деб атаганди.

Трамп нималар деди?

Трамп оралиқ сайлов натижаларига ўзининг муносабатини билдирди.
Сурат тагсўзи, Вашингтондаги мухбиримизга кўра, Трамп чиқиш қиларкан, сиёсатга деярли тўхталмаган.

Ребекка Пидер

Вашингтон, АҚШ

Оралиқ сайловлардан кейин Трамп илк бор чиқиш қилди.

Сайловда унинг Республикачилар партияси Конгресснинг ҳар икки палатасида ҳам мағлубиятга учраган.

Трамп Оқ уйдаги янги қурилаётган баллар залидан туриб гапирди.

Бу залнинг қурилиши у президентлигининг иккинчи муҳлатида энг кўп эътибор қаратаётган масалалардан бири бўлади.

Бироқ, Трамп чиқиш қиларкан, сиёсатга деярли тўхталмади.

У ўзининг нутқида сайлов натижалари ҳақида сўз юритмади.

Лекин кейинроқ журналистларнинг бу хусусдаги баъзи саволларига жавоб берди.

Мана, у нималар деди:

  • Трамп вице-президентининг баҳоси "асосан тўғри" эканини айтди. Жей Ди Вэнс Республикачилар мағлубиятини Эрон урушига йўйганди. Аммо у бензин нархларининг кескин кўтарлишини бевосита урушнинг ўзига боғламади. Бунга уруш натижасида юзага келган ҳолат сабаб бўлганини айтди. Эрон уруши масаласида эса Трамп яна худди шундай йўл тутган бўлишини таъкидлади.
  • Трамп АҚШ Мудофаа вазири ҳақида ҳам сўз юритди. Пит Ҳегсетни ишдан олиш ниятида эмаслигини айтди. У Ҳегсетнинг ишини "жуда яхши", деб баҳолади.
  • Республикачи АҚШ президенти яна Демократлар билан ишлашга тайёрлигини ҳам билдирди. Агар "бузғунчи" бўлишмаса, улар билан ҳамкорлик қилишим мумкин, деди. Аммо вето қўйиш ҳуқуқи ўзида сақланиб қолишини ҳам қўшимча қилди.
Hakim Jeffris
reuters
Kongress nazorat va muvozanatni ta’minlovchi organ sifatidagi o‘z o‘rnini egallab, nazoratdan chiqib ketgan ijro hokimiyatini jilovlaydi.
Hakim Jeffris
Vakillar palatasidagi ozchilik yetakchisi (batafsil: bbc.com/uzbek da).

Шу соатларда олинган хабар:

Демократлар партиясининг юқори мартабали вакили эса энди Конгресс "назоратдан чиқиб кетган ижро ҳокимияти"ни жиловлашини айтди.

Унга кўра, Вакиллар палатаси Трамп маъмурияти томонидан тўлиқ назорат қилинадиган ёрдамчи тузилма сифатида фаолият юритган даврлар ортда қолди.

"Конгресс назорат ва мувозанатни таъминловчи орган сифатидаги ўз ўрнини эгаллаб, назоратдан чиқиб кетган ижро ҳокимиятини жиловлайди."

Ҳаким Жеффрис Вакиллар палатасининг навбатдаги спикери бўлиши кутилмоқда.

У Вакиллар палатаси спикерлигига ўз номзодини қўяётганини эълон қилди.

Агар сайланса, Жеффрис АҚШ тарихидаги илк қора танли спикер бўлади.

АҚШ, америкаликлар ва Эрон уруши

Теҳрондаги ҳукуматни ёқлаб, 4 ноябр куни ўтказилган намойиш чоғида олинган сурат.
Сурат тагсўзи, Республикачиларнинг оралиқ сайловдаги ҳайратланарли мағлубиятига Эрон томони ҳам ўзининг муносабатини билдирган.
Skip podcast promotion and continue reading
BBC News O'zbek Obuna bo'ling!
Бизни WhatsApp да ҳам кузатинг

BBC News O‘zbek контенти энди Сизнинг WhatsApp да

Аъзо бўлиш учун бу ерга босинг

End of podcast promotion

Трамп бундан аввал Эрон масаласига CBS News'га берган суҳбати чоғида тўхталган.

CBS News BBC'нинг АҚШдаги ҳамкори бўлади.

Унга кўра, Эрон можароси "ўзи якунланади, деганида" тугайди.

Трамп сўнгги ҳафталарда Эронни яна огоҳлантиришга ўтган.

Эронни, агар келишувга эришилмаса, АҚШ ва Исроил тўлақонли урушга қайтиши мумкинлиги билан огоҳлантирган.

Республикачиларнинг оралиқ сайловдаги ҳайратланарли мағлубиятига Эрон томони ҳам ўзининг муносабатини билдирган.

Бунга АҚШ билан музокараларда Эроннинг бош музокарачиси ўзининг эътиборини қаратган.

Муҳаммад Боқир Ғолибофга кўра, америкаликлар "урушга қарши" овоз беришган.

"Биз ушбу пайғомни қўллаб-қувватлаймиз", — деб ёзган у Х ижтимоий тармоғида.

Муҳаммад Боқир Ғолибоф Эрон парламентининг спикери ҳам бўлади.

Агар, ижтимоий сўров натижаларига таянилса, Эрон уруши ҳақиқатан ҳам Америка жамоатчилиги орасида кучли қўлловга эга эмас.

Бунинг асосий сабабларидан бири – уруш бензин, дизел ёқилғиси ва бошқа зарур маҳсулотлар нархининг ошишига олиб келганидир.

Худди шу хусусда сайлов куни овоз бериш шохобчаларида ҳам америкаликларнинг фикрлари ўрганилган.

Сўров иштирокчиларининг 63 фоизи фикрича, ҳарбий ҳаракатларни бошлаш қарори хато бўлган.

Тўртдан уч қисми — 74 фоизи — ушбу уруш кимга овоз бериш борасидаги қарорларида муҳим омил бўлганини билдирган.

Skip Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз and continue readingИжтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз

End of Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз

Трамп яна бир импичментдан хавотирдами?

АҚШ Президенти Доналд Трамп.

Конгресс назорати яна Демократларга қайтиши ортидан, журналистлардан бири Трампдан худди шу саволни ҳам сўраган.

Трамп унинг бу саволига "заррача ҳам эмас"лигини айтиб, жавоб берган.

АҚШ президенти фикрича, импичмент Демократик партияни "барбод қилади".

Ҳамда бу "ҳеч бир асоссиз импичмент" бўлади.

Унга кўра, "мамлакатлари ҳозир ҳар қачонгидан кўра муваффақиятлироқ".

Эслатма: АҚШ Вакиллар палатаси Трампга икки бор импичмент эълон қилган.

Бироқ ҳар икки гал ҳам Сенат уни оқлаган.

"Агар мен сайлов варақасида бўлганимда, биз ғалаба қозонган бўлардик", — деб айтган Трамп.

Мелания Трампга энг олий мукофот

АҚШ биринчи хоними Мелания Трамп.

Худди шу манзарада АҚШ биринчи хонимига Украинанинг аёллар учун кўзда тутилган энг олий мукофоти берилган.

Мелания Трампни ушбу мукофот билан тақдирлашга Украина президенти қарор қилган.

Президент фармонига кўра, "Малика Олха" ордени Трампнинг рафиқасига Украинага кўрсатилган гуманитар ёрдамга қўшган "салмоқли ҳисса"си учун берилган.

Ҳозир Херсонда оташкесим тугаган.

Аммо худди шу сулҳ Россия ишғоли остидаги Олешки шаҳридан бир неча юз кишини олиб чиқишга имкон берган.

Россия ва Украина делегацияларининг пайшанба куни Мелания Трампнинг таклифига биноан Оқ уйда учрашиши кутилмоқда.

Улар эвакуация миссиясида иштирок этган омбудсменлар ва юқори мартабали расмийлардан иборат.

Оқ уйнинг маълум қилишича, Мелания Трамп "ўз ташаббуси билан икки урушаётган давлат ўртасида мулоқотни йўлга қўйган ва ўт очишни тўхтатишга муваффақ бўлган".