"Қозоғистон Ўзбекистонни расман бохабар этган"

Иқболжон Қорабоев қарийб икки ойдирки ҳибсда сақланмоқда.

Сурат манбаси, Iqboljon Qoraboyev

Сурат тагсўзи, Иқболжон Қорабоев иши бўйича Қозоғистон Миллий Хавфсизлик қўмитаси хабар тарқатди.
Published
Ўқилиш вақти: 3 дақ

Қозоғистон Миллий Хавфсизлик қўмитаси илк бор ўзбекистонлик профессор Иқболжон Қорабоев жиноят иши бўйича баёнот берди.

Қозоғистондаги КазТАГ веб-нашри хабар беришича, хавфсизлик қўмитаси таҳририятнинг ўзбекистонлик профессор иши ҳақидаги сўровига расман жавоб берган.

«Қозоғистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 201-моддасига мувофиқ, судгача тергов материаллари ошкор қилиниши мумкин эмас. Қозоғистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ, Ўзбекистон томони бу ҳақда дипломатик каналлар орқали расман хабардор қилинган», деб жавоб берди Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси KazTAG таҳририяти сўровига.

Қозоғстон хавфсизлик қўмитаси Ўзбекистон расмийларини қачон хабардор қилгани ва бошқа тафсилотини ошкор этмади.

Яқинларининг айтишича, шу кунгача на унинг қариндошларига, на Ўзбекистон дипломатларига Иқбожон Қорабоев билан учрашишга рухсат берилган.

Қозоғистон ҳукумати Қорабоев аниқ нима қилгани, қандай маълумотларни олган ёки узатгани ҳамда кимнинг манфаати йўлида ҳаракат қилгани ҳақида ҳозиргача оммага изоҳ бергани йўқ.

Аввалроқ қариндошларидан бири BBC Ўзбек хизматига хавфсизлик ходимлари уни ушлаш пайтида Иқболжон Қорабоев гўёки Ўзбекистоннинг Остонадаги консуллик ходимларидан бирига маълумот узатганини айтганини билдирган.

iqtibos

Ушбу жиноят иши яна шу жиҳати билан ҳам эътибор тортмоқдаки, Қорабоев Қозоғистон ва Ўзбекистондаги муҳим минераллар бўйича тадқиқот олиб борган.

У шу йил апрел ойида бу мавзуга бағишланган, ҳозирча эълон қилинмаган илмий мақолани тайёрлаган.

Бироқ айнан шу тадқиқот унинг қўлга олиниши ва жосусликда гумон қилинишига сабаб бўлганини кўрсатувчи очиқ далиллар йўқ.

Қариндошлари Интернет туфайли қайси мамлакатда қандай минераллар борлигини бутун дунё яхши билишини, Иқболжон Қорабоев фақат очиқ манбалардан фойдаланиб, минераллар ҳақида мақола ёзганини, у ҳеч қачон давлат идоралари ёки бошқа махсус ташкилотларда ишламаганини айтадилар.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Skip podcast promotion and continue reading
Бизни WhatsApp да ҳам кузатинг

BBC News O‘zbek контенти энди Сизнинг WhatsApp да

Аъзо бўлиш учун бу ерга босинг

End of podcast promotion

Қорабоевнинг ҳамкасб олимлари ҳам унинг ҳибсга олиниши, жиноят иши бўйича маълумот йўқлигидан хавотир билдирдилар.

Қозоғистонлик олим Қайрат Молдашев бу ишни «мамлакатдаги барча олимлар учун жуда хавфли прецедент» деб атади, Қорабоев махфий маълумотларга кириш имконига эга бўлмаганини ва Қозоғистон университетларидан бирида халқаро муносабатлар дастурини йўлга қўйишда иштирок этганини таъкидлаган.

«Бу терговга босим ўтказишга уриниш эмас. Аммо Иқболжонни шахсан танийдиган инсон сифатида, ҳам профессионал, ҳам жуда юқори салоҳиятли олим сифатида, бу хабар мени қаттиқ қайғуга солди. Айниқса, у малакали ва сифатли юридик ҳимоядан фойдалана олмаётгани ҳақидаги маълумотлар», деб ёзди Молдашев 28 август куни Facebook'да.

«Биз биргаликда мақолалар ёзганмиз, семинарлар ўтказганмиз ва конференцияларда қатнашганмиз. Шунинг учун бундай хабарлар қўрқув муҳитини кучайтиради ва кўплаб саволларни туғдиради. Айниқса, маълумот йиғиш, илмий нашр ва жосуслик ўртасидаги чегара қаерда экани ҳақида», деб ёзди у.

Қариндошларига кўра, профессор Иқболжон Қорбабоевнинг хориждаги ҳамкасблари уни қўллаб-қувватлаш мақсадида петиция бошлаганлар ва Қозоғистон президентига мурожаат йўллашни режалаштирмоқдалар.

Улар Қорабоевнинг ҳуқуқлари таъминланиши ва иш юзасидан адолатли тергов ўтказилишини сўрамоқчилар.