Жапаровга рақиб чиқадими? Қирғизистонда президент сайлови санаси аниқланди

Сурат манбаси, Rasmiy/Sultan Dosaliev
- Author, Санжар Эралиев
- Role, bbc.com/uzbek
- Reporting from, Бишкек
- Published
- Ўқилиш вақти: 5 дақ
Қирғизистонда президентлик сайлови 2027 йил 27 январда ўтказилади. Бу қарорни парламент 24 сентябр куни қабул қилди.
Амалдаги давлат раҳбари Садир Жапаровга жиддий рақиб чиқмайди, деган тахминлар кучайган. Чунки рақобатчи бўлиши мумкин деб саналган таниқли сиёсатчиларнинг аксари сўнгги йилларда судланди.
Аммо сайлов санаси эълон қилиниши билан айрим сиёсатчилар президентликка номзодини қўйиш нияти борлигини билдира бошлади.
Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, Жапаров лавозимида турган ҳолда номзод бўла олади.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Олти йил аввалги сайловда Жапаровга рақиб бўлган сиёсатчиларнинг айримлари кейинчалик турли жиноят ишлари доирасида қамалган. Айнан шу ҳолат ҳолат сиёсий рақобат масаласини яна кун тартибига олиб чиқмоқда.
Марказий Осиё мамлакатларидаги сайлов қоидалари ва сиёсий тизимлар бир хил бўлмаса-да, минтақада амалдаги президент қатнашган ҳолатларда давлат раҳбари ўз лавозимини доимо сақлаб қолган.
2021 йилги сайлов тажрибаси
Қирғизистонда 2021 йилги президентлик сайловида 17 нафар номзод қатнашган.
Сайловни кузатган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси сайлов яхши ташкил этилгани ва асосий эркинликлар таъминланганини қайд этган. Бироқ кузатувчилар номзодлар учун имкониятлар тенг бўлмаганини, Садир Жапаров молиявий ва ташкилий имкониятлари билан бошқа номзодлардан анча устун турганини таъкидлаган.
2027 йилда ким номзод бўла олади?
Садир Жапаров август ойида MediaHub каналига берган интервьюда барча номзодлар учун тенг шароит яратилишини ва сайловлар тоза ўтишини айтган.
"Ҳеч кимга чеклов қўймаймиз. Сайлов топ-тоза ўтади. Сайлов ҳуқуқини халққа бердик. Илгари берилмас эди. Илгари қоғоз билан бюллетенни санаб, биринчисини иккинчисига қўшиб қўйиб, ўтказиб юборишарди. Ҳозир ундай эмас. Омонлик бўлса, кўрасизлар. Ҳеч кимга ғов бўлмаймиз. Ҳеч кимни чекламаймиз", - деган у.
Жорий йилда президент Садир Жапаров мамлакатнинг турли ҳудудларида аҳоли билан учрашиб, жойларда одамлар билан бевосита мулоқот қилди.
2021 yili 17 nafar nomzod qatnashgan edi. Shulardan sakkiz nafari keyinchalik ta’qibga uchrab, qamaldi.
Рақиблар ҳозирча аниқ эмас
BBC News O‘zbek контенти энди Сизнинг WhatsApp да
Аъзо бўлиш учун бу ерга босинг
End of podcast promotion
Сайловга тўрт ойдан сал кўпроқ вақт қолди. Марказий сайлов комиссияси билдиришича, номзод бўлишни истаганларни рўйхатга олиш 25 сентябрдан бошланади.
Ҳозирча президентликка кимлар номзод бўлиши аниқ эмас. Аммо сайлов санаси эълон қилинган куни собиқ ички ишлар вазири Ўмурбек Суваналиев номзод бўлиш нияти борлигини BBCга билдирди.
"Аризани ҳали ёзганимиз йўқ. Лекин бу президентлик сайловида албатта қатнашамиз",- деди у.
2021 йилги сайловда номзод бўлган сиёсатчи Клара Сооронқулова бу сафар ҳам президентлик учун курашиши мумкинлигини инкор қилмаяпти.
У "Кампиробод" сув омборининг ери Ўзбекистонга берилиши билан боғлиқ иш бўйича судланган, аммо кейин оқланган эди. У ўзига қарши жиноий иш қўзғатилишини 2021 йилги сайлов пайтида билдирган танқидий фикрлари билан боғлайди.
"2021 йили 17 нафар номзод қатнашган эди. Шулардан саккиз нафари кейинчалик таъқибга учраб, қамалди. "Сайловда иштирок этинглар, ҳаммаси демократик руҳда ўтади", дейишгани билан, кейинги оқибати нима бўлади?" - деди Сооронқулова BBC билан суҳбатда.
End of Ижтимоий тармоқларда бизни кузатиб боринг
Қонун бўйича номзодлар сонига алоҳида чеклов йўқ. Президентликка даъво қилган шахс камида 35 ёшда, Қирғизистон фуқароси, давлат тилини билувчи ва мамлакатда камида 15 йил яшаган бўлиши, қирғиз тилини мукаммал билишини тасдиқлаш учун имтиҳондан ўтиши керак.
Бундан ташқари, номзод ўзини қўллаб-қувватлаган камида 30 минг сайловчининг имзосини тўплаши лозим.
Судланган шахс эса, ҳатто судланганлиги олиб ташланган ёки тугалланган бўлса ҳам, президентликка номзод бўла олмайди.
Шунингдек, номзод бир миллион сом (11 минг 435 АҚШ доллари атрофида) сайлов бадалини ҳам тўлайди. Бу пул қайтариб берилмайди. Марказий сайлов комиссияси раисига кўра, бундай бадал номзоднинг масъулиятини оширади, деган ишонч бор.
Қирғизистон президентликка номзодлар сони бўйича Марказий Осиёда ўзига хос тарихга эга.
Масалан, 2011 йилги президентлик сайловида 83 киши номзод бўлиш истагини билдирган. Бироқ бу одамларнинг барчаси сайлов бюллетенига кирмаган. Якунда сайловда 16 нафар номзод қатнашган.
Ташиев масаласи ҳам ёпилдими?
Сўнгги вақтлари Давлат хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раиси Қамчибек Ташиевнинг ҳам президентликка номзод бўлиши мумкинлиги ҳақида кўп гапирилди.
У Жапаровнинг яқин сиёсий ҳамкори бўлган. Аммо Ташиев президентлик сайловида қатнашмаслигини бир неча бор билдирган.
Жапаров эса август ойида берган интервьюсида аввал бошқа режаси бўлганини айтди. Унинг сўзларига кўра, у биринчи президентлик муддатидан кейин сайловда қатнашмаслик ва Ташиевни қўллаб-қувватлашни режалаштирган.
Аммо кейинчалик Ташиев президент бўлишга ҳали тайёр эмас, деган хулосага келганини билдирган.
Шундай қилиб, ҳозирги маълумотларга кўра, Жапаровнинг энг кўп тилга олинган эҳтимолий рақибларидан бири бўлган Ташиев сайловда қатнашмайди.
Иқтисодий омил
The New York Times нашрида 15 сентябрда эълон қилинган мақолада Қирғизистон иқтисодиёти 2025 йилда 11 фоиз ўсгани, ўсишнинг бир қисми эса Россияга йўналтирилган реэкспорт билан боғлиқ экани ёзилган. Нашр Осиё тараққиёт банки маълумотларига таяниб, сўнгги тўрт йилда реэкспорт мамлакат иқтисодий ўсишининг 30–40 фоизини таъминлаганини таъкидлаган.
Расмий маълумотларга кўра, Қирғизистон ялпи ички маҳсулоти 2025 йилда 11,1 фоизга ўсган. 2026 йил январь–август ойларида эса 11 фоизни ташкил қилган. Таҳлилчиларга кўра, бу рақамлар ҳукумат учун муҳим сиёсий далил бўлиши мумкин.
"Сайлов холис ўтишига менда ҳеч қандай шубҳа йўқ. Чунки бизда сайлов тизими ривожланиб қолди, технологиялар тараққий этди. Электрон сайлов қутилари мавжуд. Аввалги сайлов ҳам очиқ-ошкора ўтган эди. Бу сафар ҳам шундай бўлади. Давлат ривожланмоқда. Иқтисод ўсяпти. Президентнинг халқ орасидаги рейтинги юқори", - дейди сиёсатшунос Алмазбек Акматалиев.

Сурат манбаси, Rasmiy/Sultan Dosaliev
Садир Жапаров президентлиги даврида Тожикистон билан кўп йиллардан бери можароли бўлиб келган чегара муаммоларига нуқта қўйилгани маълум қилинди.
Ўзбекистон–Қирғизистон муносабатларида ҳам чегарани аниқлаштириш бўйича муҳим келишувларга эришилди. 2026 йил июлида эса икки давлат муносабатлари иттифоқчилик даражасига кўтарилди.
Бу даврда икки давлат раҳбарлари бир бирига камида беш мартадан ташриф қилишди. Расмий маълумотларга кўра, 2025 йил якунида икки давлат ўртасидаги савдо ҳажми 1,2 миллиард долларга етган.
Жапаров ҳокимиятга қандай келган?
Собиқ мухолифатчи Садир Жапаров 2020 йил октябрида сиёсий инқироз натижасида ҳокимиятга келгунига қадар қамоқда эди. У 2017 йилда «гаровга одам олиш ва оммавий тартибсизликларни ташкил этиш» каби айблар бўйича қамалиб, 11 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилинган эди. У айбини тан олмаган.
2020 йил октябрда ўтган парламент сайловларидан кейин Қирғизистонда оммавий намойишлар бошланиб, сайлов натижалари бекор қилинган. Ўша пайтдаги президент Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиққанидан сўнг Жапаров аввал бош вазир, кейин вақтинча президент вазифасини бажарувчи бўлган. У президентлик сайловида қатнашиш учун вақтинча лавозимидан воз кечган.
2021 йил 10 январдаги муддатидан олдинги президентлик сайловида Жапаров ғолиб бўлган.





























