Путин яна кўкрагини кўрсатди, чўртан балиқ қувди

Владимир Путин
Сурат тагсўзи, Путин...манзара
Published

Америка оммавий-ахборот воситалари Трампнинг "хизмат кўрсатмасдан" таътилга чиққанидан норози экан, россияликлар ўз президентларининг навбатдаги фотолари ва видеоларини қизғин баҳс қилишмоқда.

Яна ярим яланғоч суратлар ва яна янги президент сайловлари ҳақида тахминлар ўртага ташланмоқда.

line
Владимир Путин
Сурат тагсўзи, Қармоққа нима илинса?

Аммо аввалига одамлар бу суратларнинг қачон олингани билан қизиқиб қолишди.

Эски, аммо эълон қилинмаганларими?

Владимир Путин ва Сергей Шойгу
Сурат тагсўзи, Шойгу ёрдамга келди

Аммо Кремлдагилар бу каби тахминларни аритишди. Путин ростдан ҳам 1-3 августга қадар дам олган.

Владимир Путин
Сурат тагсўзи, Песковнинг айтишича, Путин "чўртаннинг ортидан икки соат қувган, аммо барибир тутиб олган"...

Ғарб ОАВ ҳам Путиннинг бу галги фотоларини назардан қочиришмади.

"64 ёшли Путин ўзини пиар чиқишлари билан машҳур. Одатда Путин ўзини бақувват паҳлавонлардай кўрсатади, бу эса унинг рейтинггига ижобий таъсир қилади", деб ёзди Reuters агентлиги

Путин сув остида ҳам ов қилаверадиган кўринади
Сурат тагсўзи, Путин сув остида ҳам ов қилаверадиган кўринади
Владимир Путин
Сурат тагсўзи, Go Pro камераси билан

Чўмилишга ҳам уста президент

Сузишга ҳам уста президент
Сурат тагсўзи, Сузишга ҳам уста президент