Ўзбекистон импорти кўпайган. Россия пропани ва буғдойи эвазига

Ўзбекистондаги бозор ва бозордаги одамлар
Сурат тагсўзи, Ўзбекистондаги нарх-навога транспорт харажатлари ҳам таъсир қилади
Published
Ўқилиш вақти: 3 дақ

Ўзбекистон Миллий Статистика қўмитаси ҳисоботига кўра, 2026 йилнинг саккиз ойи мобайнида мамлакат импорти ўтган йилнинг шу даврига солиштирганда 16,3 фоиз ўсган.

Ўзбекистонга ҳамон енгил автомобиллар жуда кўп келтирилаяпти.

Мамлакат импорти ва экспортидаги ўзгаришга Россиядаги вазият таъсир кўрсатгани кузатилади.

2026 йилнинг январ ва август ойлари ўртасидаги Ўзбекистоннинг ташқи савдо ҳисоб-китоби натижалари сентябр ойи охирида эълон қилинди.

Миллий Статистика қўмитасига кўра, Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси саккиз ойда 57,4 миллиард АҚШ долларини ташкил этган.

Экспорт 3,4 % камайган, импорт эса 16,3 % ортган.

Иқтисодий таҳлилчилар Ўзбекистонга озиқ-овқат импорти қанчалар қимматлаганига эътибор қаратадилар.

Чунки бу қимматлашув бошқа турдаги маҳсулотларникига солиштирганда кучлироқ бўлгани кузатилган, 2025 йилнинг дастлабки саккиз ойига қараганда 39, 3 фоиз ортган.

Иқтибос

Ўзбекистон қарийб 1 миллиард доллар - $967 млнга дон маҳсулотлари импорт қилган.

Бу 58,9% кўп деганидир.

$677 млнга гўшт ва гўшт маҳсулотлари $677 млн, яъни бир йил олдингига солиштирганда 34,2% кўп, $476 млн ёки 43,9% кўп шакар ва кондитер маҳсулотлари импорт қилинган.

Ўзбекистоннинг асосий ун ва буғдой импортчиси Қозоғистон ҳисобланади, Ўзбекистон ғалла импорти кўпайиши жаҳон бозорида дон арзонлашиши, Россия эса донига харидор топишга қийналиб қолган пайтда кузатилмоқда.

Тошкентдаги Эски Жўва бозори
Сурат тагсўзи, Ўзбекистонга озиқ-овқат импорти қимматлашган
Skip podcast promotion and continue reading
BBC News O'zbek Obuna bo'ling!
Бизни WhatsApp да ҳам кузатинг

BBC News O‘zbek контенти энди Сизнинг WhatsApp да

Аъзо бўлиш учун бу ерга босинг

End of podcast promotion

Суюлтирилган газ Ўзбекистон иқтисодиёти учун ўта муҳим маҳсулот, пропан ва метан қимматлашуви мамлакатдаги умумий инфляция даражасида ҳам сезилади.

Бугунга келиб Ўзбекистон ўзи электромобиллар ишлаб чиқараётгани ва четдан кўп олиб кираётганига қарамасдан, мамлакатда енгил автомобилларнинг аксари ҳамон суюлтирилган газда юради.

Миллий Статистика қўмитасига кўра, саккиз ойлик импортнинг 32,6 фоизи машина ва транспорт воситаларига тўғри келади.

Ўзбекистонда саккиз ойда 11,3 миллиард долларлик автомобил ва транспорт воситалари олиб кирилган.

Бу ўтган йилга солиштирганда 17 фоиз кўп.

Мамлакатга 1,1 миллиард долларлик енгил авто олиб кирилгани, бу эса бир йил олдингига қараганда 1,7 баравар кўп экани хабар қилинади.

Ўзбекистон четдан $124 млн лик пропан газини олиб кирган, бу ўтган йилга солиштирганда 3,5 баробар кўп.

437 млн долларлик ёки 48,6% кўп бензин импорт қилинган.

Ўзбекистон қарийб 125 миллион долларлик кўмир олиб кирган, ўзининг четга газ экспорти камайгани кузатилади.

Skip Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: and continue readingБизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

End of Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: