Бир оғиз "ўзбекча гапиринг"дан бошланган можаро қандай тугади?

5 октябр куни бошланган можарони ижтимоий тармоқдагилар яқиндан кузатиб боришди
Сурат тагсўзи, 5 октябр куни бошланган можарони ижтимоий тармоқдагилар яқиндан кузатиб боришди
Published
Ўқилиш вақти: 3 дақ

Ўзбекистоннинг хусусий авиаташувчиси Centrum Air ва блогер Комилжон ўртасида ўзбек тили масаласи ортидан келиб чиққан можаро ярашув билан якунланди. Авиакомпания вакиллари йўловчи билан учрашди, етказилган зарарлар қоплангани маълум қилинди.

Можаро 5 октябр куни Самара-Тошкент рейси вақтида юзага келган эди. Блогер Комилжон (komil_vlogs) ижтимоий тармоқларда эълон қилган видеомурожаатида борт кузатувчисидан унга ўзбек тилида мурожаат қилишни сўраганини, шундан сўнг эса рейсга қўйилмаганини айтган эди.

Дастлаб Centrum Air тарқатган расмий баёнотда йўловчи борт кузатувчисига нисбатан тажовузкор муносабатда бўлгани, ходимни ҳақорат қилгани ва унинг ишига халақит бергани сабабли самолёт командири уни парвозга қўймаслик тўғрисида қарор қабул қилгани билдирилган эди.

Бироқ кейинчалик авиакомпания бош директори ўринбосари Маъмуржон Мамадалиев Х ижтимоий тармоғида вазият юзасидан бошқача маълумот берди.

"Умуман олганда борт кузатувчи ноҳақ, у айбини тан олган. Бугун йўловчи билан учрашув ташкил қилганмиз", деб ёзди у.

Ўтказиб юборинг X пост , 1
X контентига рухсат бериш

Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас

Охири X пост, 1

Унинг сўзларига кўра, авиакомпания вазиятни ҳар томонлама ўрганган ва можаро сабаб йўловчига тегишли барча трансфер харажатларини қоплашга қарор қилган.

Мамадалиев бошқа бир изоҳида борт кузатувчиси ўзбек тилини яхши билиши, кўп йиллар давомида Ўзбекистондаги бошқа авиакомпанияларда ишлагани ва шу вақтгача унинг фаолияти бўйича шикоятлар бўлмаганини таъкидлади. Шунингдек, у ҳам, авиакомпания ҳам содир бўлган воқеадан афсусда эканини билдирди.

Кейинроқ блогер эълон қилган видеода можаро иштирокчиларидан бири бўлган борт кузатувчиси Анжела ўзбек тилида узр сўради.

Skip podcast promotion and continue reading
BBC News O'zbek Obuna bo'ling!
Бизни WhatsApp да ҳам кузатинг

BBC News O‘zbek контенти энди Сизнинг WhatsApp да

Аъзо бўлиш учун бу ерга босинг

End of podcast promotion

"Сиздан узр сўрайман. Орамизда тушунмовчилик ўтган бўлса узр. Мендан айб ўтган. Кўнглингизни оғритганим учун узр. Бу ҳолат мен учун сабоқ бўлди. Такрорланмайди. Биз мижозларимизни ҳурмат қиламиз", деди у.

Борт кузатувчиси ўз мурожаатида авиакомпания номидан ҳам кечирим сўради.

Видеода блогер гапини "опа, мендан ўтган бўлса узр", деб бошлаган.

Шундан сўнг блогер Комилжон алоҳида видео эълон қилиб, можаро бўйича келишувга эришилганини маълум қилди. Унинг айтишича, етказилган моддий ва маънавий зарар қопланган, борт кузатувчиси ўз хатосини тан олган ва авиакомпания ҳам узр сўраган.

"Барча зарарларим қопланди. Centrum Air'га катта раҳмат, тезкорлик билан муносабат билдиргани учун", деди блогер.

Шу тариқа, бир неча кун давомида ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинган можаро томонларнинг ярашуви билан якунланди.

Бироқ воқеа Ўзбекистонда давлат тилининг хизмат кўрсатиш соҳасидаги ўрни, мижозлар ҳуқуқлари ва компанияларнинг инқирозли вазиятлардаги коммуникацияси ҳақидаги муҳокамаларни яна кун тартибига олиб чиқди.

Ижтимоий тармоқларда баҳслар

Ўтказиб юборинг X пост , 2
X контентига рухсат бериш

Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас

Охири X пост, 2

Можаро Ўзбекистон ижтимоий тармоқлари сегментида кенг муҳокама қилинди. Айниқса, X, Facebook ва Telegram платформаларида баҳслар давлат тилининг мақоми ва хизмат кўрсатиш маданияти масаласига кўчди.

Комилжонни қўллаб-қувватлаган фойдаланувчилар Ўзбекистонда фаолият юритувчи миллий авиакомпания ходимлари йўловчиларга, биринчи навбатда, давлат тилида хизмат кўрсатиши лозимлигини таъкидладилар. Уларга кўра, йўловчининг ўзбек тилида мулоқот қилишни сўраши ғайриоддий ёки ҳақоратли талаб эмас.

Бошқа фойдаланувчилар эса тил масаласидан қатъи назар, парвоз хавфсизлиги авиаташувчи учун устувор эканини таъкидлаб, воқеага бир томонлама баҳо беришдан эҳтиёт бўлишга чақирдилар. Уларнинг фикрича, ҳодисага оид тўлиқ видео ва хизмат текшируви материаллари жамоатчиликка тақдим этилмагунча қатъий хулоса чиқариш қийин.

Skip Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: and continue readingИжтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

End of Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

Муҳокамаларда яна бир фикр тез-тез учради: айрим фойдаланувчилар мазкур воқеани Ўзбекистонда давлат тили тўғрисидаги қонунчилик амалда қай даражада ишлаётгани ҳақидаги навбатдаги синов сифатида баҳоладилар.

Шу билан бирга, блогер ва авиакомпания ўртасидаги келишувдан кейин айрим кузатувчилар можаро кескинлаштирилмасдан ҳал этилганини ижобий баҳоладилар. Уларга кўра, авиакомпания томонидан узр сўралгани ва етказилган зарар қоплангани низонинг муросали ечим топганидан далолат беради.