ВВС ва Трамп суд иши: Ҳакам ВВС фойдасига ҳукм чиқарди

Трамп ВВС кўрсатуви унинг молиявий даромадларига салбий таъсир қилганини даъво қилган.

Сурат манбаси, EPA

Сурат тагсўзи, Трамп ВВС кўрсатуви унинг молиявий даромадларига салбий таъсир қилганини даъво қилган.
Published
Ўқилиш вақти: 2 дақ

BBC Флорида судида ўзини Президент Доналд Трампнинг 10 миллиард долларлик туҳмат арзига қарши ҳимоя қилар экан, ҳакам ВВС сўраган молиявий ҳужжатларни Президент Трамп унга топшириши керак дея ҳукм чиқарди.

АҚШ президенти"Панорама" кўрсатувида ўз нутқи бузиб кўрсатилганини айтиб ВВСни судга берганди. Кўрсатувда Трампнинг 2021 йил 6 январида Капитолий биноси ташқарисида бўлиб ўтган ғалаён кунида сўзлаган нутқи нотўғри кесиб намойиш қилинган.

Трамп ўз президентлиги даврида ўз бизнесларини бошқарадиган "Donald J Trump Revocable Trust" номли ширкатни очган. ВВС шу ширкатнинг молиявий ҳужжатларини кўришни сўрар экан, ҳакам Энжолик Летт бунга рухсат берди.

Бу суд ишининг илк эшитуви бўлмоқда. Ҳакам Трамп апелляцияга топшириши мумкинлигини айтди.

Skip Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз and continue readingИжтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз

End of Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз

Трамп "Панорама" кўрсатуви унинг учун молиявий йўқотишларга сабаб бўлганини даъво қилган. ВВС буни тасдиқлаш учун Трампдан далил-исбот, яъни молиявий ҳужжатларини сўрамоқда.

Ҳакамнинг бу сўровни қондириши ВВС учун қисман ғалаба бўлиб намоён бўляпти.

ВВС суд иши бекор қилишини сўраяпти.

Сурат манбаси, EPA

Сурат тагсўзи, ВВС суд иши бекор қилишини сўраяпти.

Ушбу суд иши ҳозирча "discovery" (очилиш) жараёнида. Унинг доирасида икки томон ҳам ўз мавқеларини мустаҳкамлаш учун ички ва бошқа ҳужжатларни тақдим этишади.

ВВС адвокатларига кўра, Британиянинг матбуот ташкилоти судга 87 минг варақли ҳужжатларни топширган бир вақтда, Трампнинг жамоаси атиги 735 варақни тақдим қилган. Уларга кўра, бу 735 варақнинг аксари ё "матбуот хабарлари" ёки "интернетдан юклаб олинган".

Skip podcast promotion and continue reading
Бизни WhatsApp да ҳам кузатинг

BBC News O‘zbek контенти энди Сизнинг WhatsApp да

Аъзо бўлиш учун бу ерга босинг

End of podcast promotion

ВВС адвокати Чарлз Тобинга кўра, бу жараён фақат бир томонлама бўлиб қолганини англатади.

Трампнинг адвокати Алехандро Брито эса ВВСнинг сўровларини "эзувчи" ва "кенг қамровли" дея қоралади.

ВВС Трампнинг Капитолийдаги ғалаён ҳақида ўз ёрдамчиларини билан ўтказган суҳбатларини ҳам очиқлашни, ҳамда собиқ расмийлар ва ҳукумат ходимларининг мажбуран судга чақирилиши сўраган, аммо Брито бунга қарши чиқди.

Трампнинг адвокати ВВСни собиқ расмийларни сиқувга олишда айблади.

Трампнинг адвокатлари қилаётган даъвонинг аксари ВВС раиси Самир Шаҳ ўтган ноябрда Президент Трампга йўллаган хатига асосланади.

У хатда Шаҳ Трампдан "Панорама" эпизодининг бир қисми учун узр сўраган ва унда бехосдан "Трамп зўравонликка чақиргани ҳақида нотўғри таассурот" берилганини айтган.

Брито бу хатни ВВСнинг "иқрорнома"си дея тасвирлади.

ВВС аллақачон бу кўрсатув АҚШда намойиш қилинмаганини айтиб суд ишини бекор қилишга уринди, аммо ҳакам бу борада ҳали ҳукм чиқаргани йўқ.