Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 16 Октябр, 2007 - Published 11:46 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Россия президенти Эронга тарихий сафарини бошлади
Эрон Россиянинг ёрдамига кўз тикаётган масалалар талайгина
Эрон Россиянинг ёрдамига кўз тикаётган масалалар талайгина
Россия Президенти Владимир Путин Эроннинг зиддиятли ядровий дастури масаласини мубоҳаса этиш учун Теҳронга сафар қилмоқда.

Жаноб Путин олтмиш йилдан ортиқроқ вақт бадалида илк бор Эронга сафар қилаётган Кремль раҳбаридир.

Россия раҳбари, шу билан бирга, Каспий денгизи бўйи давлатларининг саммитида ҳам иштирок этган.

Мазкур олий даражадаги йиғин минтақада газ ва нефть ишлаб чиқариш суръатини тезлаштиришга қаратилган.

Саммит ортидан Россия ва Эрон раҳбарлари гуруҳга аъзо ҳар бир давлат тинч мақсадларда ядровий ёқилғи ишлаб чиқаришга ҳақли эканлигини урғулашган.

Шу жумладан, Россия, Эрон, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон бир овоздан ўз ҳудудларидан бешликнинг бирор бир аъзосига қарши эҳтимолий ҳужумлар учун фойдаланилишига йўл қўймасликларини айтишган.

Кузатувчиларга кўра, бу келишув Эроннинг ядровий дастуридан норози бўлган Вашингтоннинг куч ишлатиш эҳтимолига қарши дея қабул қилинмоқда.

Аммо мазкур саммитда ҳозирча Каспий денгизининг мақоми борасида якуний келишувга эришилмаган.

Асосий мақсад ядровий дастур

Суиқасд таҳдиди ҳам жаноб Путинни Эрон сафаридан ортга қайтара олмаган
Суиқасд таҳдиди ҳам жаноб Путинни Эрон сафаридан ортга қайтара олмаган
Теҳронда бўлган мухбиримиз Жон Лейн (Jon Leyne) нинг хабар беришича, Эроннинг ядровий дастури Россия раҳбарининг музокаралари кун тартибидаги асосий масаладир.

Мухбиримизга кўра, Эрон Бирлашган Миллатларнинг жазо чораларини йўққа чиқариш учун Россиянинг дастагини қўлга киритиш илинжидадир.

Россия раҳбари ўзига қарши суиқасд эҳтимоли борасидаги гап-сўзларга қарамасдан Теҳронга сафарини бошлаб юборган.

Эрон томони ҳам жаноб Путинга қарши суиқасд таҳдиди жиддий эмаслигини айтиб чиққан.

Россия президенти эронлик ҳамкасби Маҳмуд Аҳмадийнежод билан бир қаторда Эрон Олий руҳоний раҳбари Оятуллоҳ Али Ҳоманаий билан ҳам музокаралар олиб боради.

Эрон техник ёрдам ҳам илинжида

Эрон Бушеҳр масаласида ҳам Россиянинг ваъдасини қўлга киритмоқчи
Эрон Бушеҳр масаласида ҳам Россиянинг ваъдасини қўлга киритмоқчи
Эрон Россия томонининг техник мадад кўрсатишда ҳам давом этиши истагидадир. Эрон ҳукумати жаноб Путиннинг россиялик муҳандислар томонидан барпо этилаётган Бушеҳр атом реактори қуриб битказилишига оид ваъдасини ҳам қўлга киритмоқчи.

Қурилиш ишлари эса ортга сурилиб кетган. Расмий Москва бунга тўлов билан боғлиқ муаммоларни сабаб қилиб келтирса, Эрон томонига кўра, Россия сиёсий важлар туфайли икки оёғини бир этикка тиқиб олган.

Жаноб Путин Эронни қанчалик қўллаб-қувватлаши ҳозирча аниқ эмас.

Вашингтон ва бошқа Ғарб давлатлари уранни тўйинтиришдан воз кечмагани учун Бирлашган Миллатларнинг Эронга қарши янги жазо чораларини қўллаши истагидалар.

Расмий Москва эса, шу пайтга қадар янги чекловларга тўсқинлик қилиб келаётир. Россия томонига кўра, мазкур қадам Бирлашган Миллатлар атом қуввати ташкилотининг Эрон билан ҳал этилмай қолаётган масалалар борасида келишиб олишини қийинлаштиради.

Ўз ўрнида, Россия раҳбарининг Эрон ҳукуматини ядровий дастури масаласида бунчалик қатъий бўлмасликка даъват этиши ҳам кутилмоқда.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
ИЧКИ САҲИФАЛАР
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy