Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 02 Сентябр, 2007 - Published 18:02 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
'Эрон центрифугалари сони уч мингга етди'
Эроннинг Натанздаги ядровий иншоотининг фазодан олинган сурати
Эроннинг уранни бойитиш ишлари Натанздаги ядровий иншоотида амалга оширилаётгани айтилади
Президент Маҳмуд Аҳмадинежод Эрон ўз ядровий дастуридан кўзланган мақсадга эришганини маълум қилган.

Унинг айтишича, уранни тўйинтириш учун лозим бўлган центрифугалар сони уч мингга етган.

БМТнинг Халқаро Атом агентлиги - МАГАТЭнинг ўтган ҳафта чиқарилган ҳисоботида эса Теҳрон ҳали кўзлаган мақсадига эришишига вақт бор дейилганди.

Президент Маҳмуд Аҳмадинежоднинг гаплари Эрон энди ўз атомий ёнилғисини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган технологияни ўрганиб олди ёки шунинг арафасида деган маънони англатади.

Ғарбни ядровий қурол ясашга ишлатилиши мумкин дея қўрқувга солаётгани ҳам худди мана шу эди.

Аммо Эроннинг мазкур даъвоси юзасидан анчайин ишончсизлик мавжуд.

Халқаро Атом агентлигининг бир неча кунгина муқаддам эълон қилинган ҳисоботида Эроннинг ҳали бу мақсадга эришишига эрта дейилганди.

Шундай экан Президент Аҳмадинежод ядровий дастур юзасидан илгарилашни бўрттираётган кўринади.

Айни пайтда Эрон айни дастур атрофидаги ҳал этилмаган масалаларни мубоҳаса этиш томон ҳам қадам ташламоқда.

Буларнинг бари БМТ ва Халқаро Атом агентлигининг келаси ҳафталар ичида муҳим йиғини бўлиб ўтиши кутилаётган нозик паллада кузатилмоқда.

Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy