|
Эрон раҳбари Бокуга сафар қилмоқда | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ҳам Эрон ва ҳам Озарбайжон нефтга бойлар, иккови ҳам асосан шиа мусулмон аҳолисига эга, ҳамда яқин маданий ва иқтисодий алоқаларга эгалар. Эрон яқин кунларда ўз қўшнилари билан муносабатларини қайта тиклашга ва, Вашингтоннинг шубҳаларига қарамай, минтақада ижобий роль ўйнай олишини намойиш этмоқчи бўлаётир. Юқори лавозимли Эрон расмийлари Ироқ бош вазири билан музокаралар ўтказишди ва президент Ахмадинажод биринчи маротаба Афғонистонга сафар қилди. Ҳам Ироқ ва ҳам Афғон раҳбарлари Эроннинг ўз қўшниларига ёрдам бериш йўлида қилаётган ҳаракатларини олқишлаганлар. Айни вақтда Америка бу иккала мамлакатда ҳам беқарорликнинг келтириб чиқаришда Эроннинг қўли борлигини айтиб келади. Эрон, шунингдек, Американинг яна бир иттифоқчиси Туркия билан иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган музокараларни олиб бормоқда. Эрон ва Озарбайжон ўртасида Каспий денгизининг қонунуий мақоми юзасидан келишмовчиликлар мавжуд. Айни вақтда Теҳрон Озарбайжондаги баъзи ҳаракатлар Эронда яшовчи йирик озари жамоасида миллатчилик руҳини қўзғатишга уринаётганлигини таҳмин қилади. Ўтган йили иккала мамлакатнинг озари аҳолиси Эрон рўзномаларидан бирида чоп этилган карикатурадан ғазабга тушгандилар. Бу карикатурада озари тилда сўзлашаётган сувараклар тасвирланганди. Аммо Бокунинг Вашингтон билан яқин алоқалари назарда тутилса, Теҳрон афтидан ўзига қарши ҳаркатларда Озарбайжон ўз худудидан Америкага фойдаланиш рухсатини бермаслигига ишонч ҳосил қилмоқчи. Озарбайжон бир неча маротаба қўшни давлатларга қарши ҳужумлар учун ўз ҳудудидан хориж қўшинлари фойдаланишига йўл қўймаслигини айтиб келган. Лекин, айни вақтда Теҳрон Россия томонидан илгари сурилган Озарбайжондаги радар станциясидан фойдаланиш таклифини хам мубоҳаса қилишни хоҳлаётгандир. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||