Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 15 Август, 2007 - Published 13:17 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Эрон раҳбари Марказий Осиё сафарида
Сурат Туркманистон телевидиниесидан олинган
Эрон Президенти аввалроқ Ашхабодда Туркманистон раҳбари билан учрашган
Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадинежод Марказий Осиёга сафарининг сўнгги манзили Қирғизистонга келган.

Аҳмадинежод жанобларининг пойтахт Бишкекда мамлакат Президенти Қурмонбек Бакиев билан музокаралар олиб бораётгани хабар берилади.

Эрон раҳбари Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг пайшанба куни Бишкекда ўтажак саммитида кузатувчи сифатида қатнашади.

Бишкекда шунингдек, анжуманда иштирок этувчи Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти раҳбарлари билан бирга кузатувчи бўлиши айтилган Монголия Президенти, Покистон ва Ҳиндистон вакиллари ҳам тўпланишмоқда.

'Умумий таҳдид'га қарши кураш

Аввалроқ, Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадинежод Ашхабодда Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳаммадов билан музокаралар ўтказганди.

Эрон ва Туркманистон ҳукуматлари ҳайъатлари ўртасидаги мулоқотлар пайти жаноб Аҳмадинежод қўшни Туркманистонни гиёҳванд моддалар ва ўзининг сўзларига кўра, зиён амалларига қарши биргаликда курашишга чақирган.

"Биз - ушбу икки мамлакат маълум бир йўналишларда умумий бир таҳдидга дуч келаяпмиз. Гиёҳванд моддалар ва бошқа зиён амаллари икки мамалакат учун ҳам хавф ҳамда ҳамкорликда қарши туришни талаб қиладиган мисоллардир,"- деб айтган Эрон Президенти Аҳмадинежод жаноблари.

Туркманистон сафари давомида икки мамалакат ўртасида савдо ва маданий алоқалар юзасидан қатор келишувлар имзоланган.

Туркманистон раҳбари келишувлар келажакда ҳар икки мамлакат учун манфаатли бўлиши юзасидан некбин эканини айтган.

Музокаралар бўйича кўп тафсилотлар ошкор этилгани йўқ, аммо учрашув чоғи энергия ҳамда Каспий денгизини тақсимлаш масалаларини муҳокама этишлари кутилганди.

Эрон ва Туркманистон раҳбарлари Бишкекда пайшанба куни бошланиши кутилаётган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти йиғинида иштирок этиши кутилмоқда.

Халқаро сиёсий ва иқтисодий саҳнада тобора яккаланиб қолаётган Эрон марказий осиёликлар билан иттифоқни кучайтиришга ҳаракат қилмоқда дейилади.

Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадинежод бундан олдин Афғонистон пойтахти Кобулда мамлакат раҳбари Ҳомид Карзай билан музокаралар олиб борганди.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy