Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 23 Апрел, 2007 - Published 11:35 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Оврўпо Иттифоқи Эронни жазолаш қарорида
Оврўпо Иттифоқи ўз қарорида якдил
Оврўпо Иттифоқи ўз қарорида якдил
Люксембургда учрашаётган Оврўпо Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари ядровий дастуридан воз кечмагани учун Эронга қарши жорий этажак бир қатор жазо чораларини маъқуллашган.

Жазо чоралари эронлик муайян мулозимларнинг ҳисобларини музлатиш, уларнинг Оврўпо Иттифоқи ҳудудига киришларини чеклаш ва Эронга тўлиқ қурол-яроғ эмбаргоси киритишни кўзда тутади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўтган декабр ва март ойларида Эронга қарши худди шунга ўхшаш санкцияларни жорий этишга оид резолюциясини қабул қилганди.

Оврўпо Иттифоқи Ташқи ишлар вазири Хавьер Солана эса чоршанба куни Туркияда Эроннинг ядровий масалалар бўйича бош музокарачиси Али Ларижоний билан учрашади.

Бу Бирлашган Миллатларнинг Эронга қарши жазо чораларини кўзда тутувчи резолюцияси қабул қилиниши ортидан бўлиб ўтажак илк учрашувдир.

Жаноб Солана музокаралар чоғида нималарга эришиш ниятида эканини очиқламаган.

Халқаро ҳамжамият эса том маънодаги музокараларни бошлашдан аввал, Эрон ўзининг ядровий дастурини тўхтатиши шарт эканини урғулаб келади.

Оврўпо Иттифоқи Эронга нисбатан сиёсатида сийлаш ва жазолаш каби йўлни тутаётир.

Халқаро ташкилот кескин жазо чоралари билан бирга, Эронга иқтисодий, сиёсий маънода ёрдам ва ўз мавқеъини ўзгартириши учун тинч мақсадларга қаратилган ядро саноати соҳасида ҳамкорликни таклиф этмоқда.

Бироқ бу каби таклифлар ҳозирча кўзга кўринарли самара бермаган. Эронлик мулозимлар якшанба куни ядровий дастурларидан воз кечиш ниятлари йўқлигини яна бир бор баён қилишганди.

Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy