Президент мақтаган тадбиркор нега Интерпол қидирувига берилди? У билан Лондонда суҳбат - видео

Мўъминжон Йўлдошев ўзига қарши терговлар ноқонуний олиб борилаётганини айтади.
Сурат тагсўзи, Мўъминжон Йўлдошев ўзига қарши терговлар ноқонуний олиб борилаётганини айтади.
Published
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Фарғоналик тадбиркор ва вилоят кенгаши депутати Мўъминжон Йўлдошев Лондонда Буюк Британия ҳукуматидан сиёсий бошпана сўради. Бунга, унинг Би-би-сига айтишича, Ўзбекистонда унинг ўзи ва унга алоқадор деб кўрилган компанияларга қилинаётган таъқиблар сабаб бўлди.

Йўлдошев Ўзбекистонда Жиноят кодексининг 163-моддаси 3 қисми, яъни ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилишда айбланиб, Интерпол қидирувига берилган.

Тадбиркор қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик соҳасидаги фаолияти учун бир неча бор Президент Шавкат Мирзиёевнинг олқишларига сазовор бўлган.

2023 йил мартида президент Сурхондарё вилоятига қилган ташрифи акс этган видеода у қишлоқ хўжалиги мутасаддилари билан учрашар экан, унда Йўлдошевни алоҳида мақтаб "бошқалар ҳам қани энди бизда ҳам битта Мўъмин бўлса дейишяпти экан", деганини кўриш мумкин.

Қуйида тўлиқ лавҳани томоша қилинг:

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

"Ҳурматли президент, мен неча йилдан бери ватанимга хизмат қилиб юрибман. Ўзимни шахсан президент командасидаман деб билиб, Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишига ўз ҳиссамни қўшиб келяпман. Минг афсус бўлсин, бугун Британиядан мурожаат қилишга мажбур бўляпман. Май ойидан бери таъқиблар, ҳар хил босимлар... Бу олдиндан ҳам бўлиб келаётганди, лекин охирги вақт жуда кучайиб кетди", - дейди у Би-би-си орқали президентга қилган мурожаатида.

Унинг айтишича, унга қарши тергов очиш топшириғи Ўзбекистон Президенти администрациясидан келган. Би-би-си бу даъвога муносабатини билиш учун Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг электрон почтасига хат йўллади, аммо ҳозирча жавоб олмади.

Йўлдошевнинг даъво қилишича, унга терговчилар икки йил аввал Комил Алламжоновнинг ҳаётига суиқасд ҳаракатига боғлиқликда лавозимидан олинган ДХХ раиси Азиз Абдусаломов ва ДХХ Ички хавфсизлик хизмати бошлиғи Алижон Ашуровларга қарши кўрсатма беришни таклиф қилганлар.

Алижон Ашуров бугунда қувғинда бўлган тадбиркор Мўъминжон Йўлдошевнинг қудасидир. Ашуров жорий йилнинг май ойида ҳибсга олинганди.

"Мен ДХХда ишламаганман, қудам ишлаган. Қудамни 9 май куни қамашяпти, 10 май куни менинг уйимга келиб тинтув ўтказишмаяпти", - дейди Йўлдошев.

Yo'ldoshev
BBC
Mening mol-mulkimni musodara qilishmoqchidir, nimalarnidir tortib olishmoqchidir - men bilmayman ularning maqsadini.
Mo'minjon Yo'ldoshev
Quvg'undagi tadbirkor (bbc.com/uzbek)
Skip podcast promotion and continue reading
BBC News O'zbek Obuna bo'ling!
Бизни WhatsApp да ҳам кузатинг

BBC News O‘zbek контенти энди Сизнинг WhatsApp да

Аъзо бўлиш учун бу ерга босинг

End of podcast promotion

Унга кўра, Бош прокуратуранинг Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти терговчилари Йўлдошевга алоқадор деб кўрилган бошқа компаниянинг директорининг қурилиш майдонидан олиб кетиб, унга қарши кўрсатма беришга мажбурлаган.

Би-би-си бу даъволар бўйича Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновга Телеграм орқали боғланди. У хатни кўрди, лекин жавоб бермади.

"Менинг мол-мулкимни мусодара қилишмоқчидир, нималарнидир тортиб олишмоқчидир – мен билмайман буларнинг ҳақиқий мақсадини", - дейди тадбиркор.

Айни дамда, у ўтмишда эгалик қилганини айтаётган "Баҳодир Лоғон Текстил" кластери ходимлари ҳам ишсиз қолаётганларини айтиб, президентга мурожаат қилишди.

Унда қатор аёллар бу кластер компанияларидаги ишларидан айрилсалар, бошқа иш топиш имконсиз эканини айтишади.

"Мендан жиноятчи ясаб, Интерполга бериб, қизилига қўйиб қўйишибди. Энг хавфли жиноятчилар рўйхатига. Мен шунча иш жойларини яратиб, мен душманманми энди?"

Суҳбатни тўлиқ BBC Uzbek YouTube каналида кўринг.