Қозоғистон: Тоқаев конституцияни нега ўзгартирди? - (Видео)

Нега Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев минтақани ларзага келтирган қонли тартибсизликлардан сўнг конституцияни тубдан ўзгартиришга қаратилган ислоҳотларни бошлади?
Нима учун у собиқ ҳукмрон элита Нурсултан Назарбаев билан боғлиқ гуруҳларнинг таъсирини чеклади? Бу ислоҳотлар ҳақиқатан ҳам демократияга йўл очадими ёки Тоқаевнинг ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаш усулими?
Қозоғистонда март ойида ўтказилган референдумда конституцияга ўзгаришлар мутлақ кўпчилик томонидан қўллаб-қувватланди. Бу ўзгаришлар: икки палатали парламент бир палатали парламентга айланишини, президентлик муддати эса бир марта етти йиллик давр билан чекланиши ва вице-президент лавозимининг қайтарилишини назарда тутади. Рус тилининг мақоми ўзгартирилади ва никоҳ фақат эркак ва аёлнинг иттифоқи деб аталади.

BBC Қозоғистон ва унинг қўшнилари учун нима ўзгарганини Карнегининг Берлиндаги Россия ва Евросиё тадқиқот маркази илмий ходими Тимур Умаров билан муҳокама қилди. Шу ўринда, Россияда Карнеги фонди хорижий агент сифатида тан олинганлигни айтиб ўтиш жоиз. Тимур Умаров билан суҳбатни BBC Рус хизматидан Олег Антоненко олиб броган.
Олег Антоненко:
Келинг, президентлик муддатидан бошлайлик. Кўринишидан бир марта етти йиллик муддат авторитаризм ёки диктатурага эмас, балки демократия томонга ҳаракатдек. Қозоғистон мисолида бу нимани англатади?
Тимур Умаров:
Аслида, бир марта етти йиллик муддат – президент чексиз вақт давомида ўз ўринда ўтирмаслигини олдини олади деб тушунилади. 2022-йилдаги конституцияга ушбу ўзгариш қабул қилинган. Шундан бери Қозоғистоннинг амалдаги президенти Қосим-Жомарт Тоқаев президентликни тугатиши ва кейин бошқа лавозимга кетиши ёки умуман сиёсий майдондан чиқиши учун 2029-йилгача вақти бор деб ҳисобланади.
Бу ўзгариш конституцияга 2022-йил январ ойидаги сиёсий инқироз даврида киритилган. У пайти Қозоғистон замонавий тарихида энг катта сиёсий инқирозлардан бирини бошдан кечирганлигини эслатиб ўтаман. Бу инқироздан президент Қосим-Жомарт Тоқаев ғалаба билан чиққан, албатта ОДКБ тинчликпарварлари ёки, очиқғини айтганда, Владимир Путин ва Кремл ёрдами билан. Шундай бўлсада, у тизимни енгишга, Қозоғистоннинг янги сиёсий майдонида мағлуб бўлган деб ҳисобланган одамларга қарши курашишга муваффақ бўлди. Ҳозирги кунда улар сиёсий майдонда тобора кучсизланган, биринчи президент Нурсултон Назарбоевнинг атрофидагилар бўлган деб ишонилади.
Жамоатчиликнинг Тоқаевга тақдим этган асосий талаби кучли президент ҳокимиятига, шахсан Назарбоевга, шунингдек, потенциал равишда ҳокимиятни эгаллаши мумкин бўлган ҳар қандай шахсга қарши эди. Эслатиб ўтаман, у пайти Қозоғистон кўчаларига қарийб 2 миллион намойишчилар чиққан эди. Шунинг учун бир марталик етти йиллик муддат чеклови мантиқий ва, эҳтимол, ўша пайтда Тоқаев президент сифатида амалга ошириши мумкин бўлган ягона вариант эди. Ушбу чеклов шу йилнинг 15-март куни қабул қилинган жорий конституцияда ҳам сақланиб қолинди. Шу билан биз ҳозирги сиёсий режим Қозоғистонда президент бир муддатга чекланишини ҳисобга олади деб хулоса қилишимиз мумкин. Яъни Қозоғистонда ҳокимият ўзгарувчан бўлиши ва президент лавозимида бўлган шахс бир умр ҳокимият бошқарувида бўлмаслиги учун асосий кафолат бўлади. Қисқаси, ҳозирги президент шундай деб ҳисоблайди. Ҳақиқатда қандай бўлишини вақт кўрсатади.

Олег Антоненко:
Бу ўзгариш, Владимир Путин ҳолатидаги каби, аслида президент олдинги лавозимини тугатиб, яна "қайта сайланишини" англатадими? Яъни, Тоқаев яна бир бор етти йиллик муддатга қайта сайланиши мумкинми? Ёки 2029 йил – у лавозимни бунтунлай тарк этадиган вақтми?
Тимур Умаров:
Бу асосий савол. Аслида, конституцияни ўзгартириш орқали Тоқаев ўз томонида турли вариантларни қолдиради, масалан у президентликдан кейин қандай яшашини ўзи белгилайди. Ва унинг қандай қарор қабул қилиши ўша вақтдаги вазиятга боғлиқ бўлади. Шу билан бирга сценарийлардан бири, аслида "қайта сайланиш" га имконият яратиш бўлиб, бу услубдан дунё бўйлаб кўплаб авторитар режимлар, Лотин Америкаси ва Африкадан тортиб пост-совет давлатларигача, фойдаланиб келади.
Бу янгилик ёки ҳайратланарли ҳолат эмас. Бу энг кўп башорат қилинадиган сценарийлардан бири бўлади, аммо Қозоғистонда жамоатчилик фикрига зид бўлган сценарий бўлади. Чунки Қозоғистон жамияти бошқа Марказий Осиё давлатларига нисбатан анча фаол ва норозиликни фаол намойиш қилган. Айниқса, олдинги раҳбариятнинг хатти-ҳаракатларига қарши чиқишлари билан, Қозоғистон жамияти учун якка ҳокимлик қабул қилинмаслигини билдиришган. Табиийки, ҳокимиятда қолиш учун ҳеч нарсага ўзгартириш киритмасдан фаолият олиб бориш, энг осон йўл ҳисобланади.
Бошқа сценарийлар конституцияга киритилган ўзгаришларни ўрганиш орқали Қосим-Жомарт Тоқаев ўз хавфсизлик кафолатларини қандай сақлашга ҳаракат қилишини тахмин қилишингиз мумкин. Чунки ҳокимиятни топшириш ва транзит масаласи, авторитар режимларда, хусусан Қозоғистон каби авторитар режимда, лавозимдан кетаётган шахс учун хавфсизлик кафолати ҳисобланади.
Тоқаев ҳолатида прерзидентликка қайта сайланишга йўл очишдан ташқари, бошқа сценарийлар ҳам мавжуд. Биринчи сценарий – унинг янги маслаҳат органига раҳбар этиб тайинланиши, яъни Халқ-Кенеси раҳбари ваколатида, аммо бу орган ваколатлари конститутсия матнида аниқ ифодаланмаган. Биз амалда бу орган қандай ишлашини ва қайси ваколатларни амалга оширишини кўришимиз керак, конституцияда ёзилганларни эмас. Шу билан, президент лавозимидан кетиб, Тоқаев ушбу орган раҳбари бўлиш орқали ўз хавфсизлик кафолатларини сақлаб қолиши ва тизимдаги сиёсий жараёнларга таъсир кўрсатиши мумкин.
Иккинчи вариант – вице-президент лавозимида, сиёсий майдонга қайтади. Тоқаев бу лавозимга ўзига содиқ бўлган шахсини тайинлаб, ҳокимиятни ўзидан унга ўтказиши мумкин. Шу билан у мамлакатдаги воқеаларга таъсир қилиш ҳуқуқини қолдиради.
Қозоғистон сиёсий доираларида фаол муҳокама қилинаётган аммо конституцияда ёзилмаган бошқа вариантлар ҳам бор. Масалан, келажакда Қосим-Жомарт Тоқаев БМТ Бош котиби лавозимига тайинланишни хоҳлайди деган таҳминлар бор ва бу ҳолат унинг учун асосий хавфсизлик кафолати бўлиши мумкин. Яъни бу варинатда у Қозоғистон сиёсий майдонидан чиқиб, БМТ раҳбари бўлиши кўзда тутилади. Шу билан у халқаро хавфсизлик кафолатларига эга бўлади, ички Қозоғистонда эмас, шунингдек, сиёсий майдондан хавфсиз чиқади.

Олег Антоненко:
Қозоғистон тажрибаси шуни кўрсатди-ки, у Элбаси лавозимига ўтди, миллий лидерлик, ҳукумат Тоқаевга топширилди, шундай эмасми? Шундан сўнг, 2022-йилда Қозоғистондаги намойишлар ва тартибсизликлар бўлиб ўтди ва кейин конституцияга ўзгартиришлар киритилди, шундан кейин Элбасининг лавозими ҳам олиб ташланди. Назарбаевнинг таъсири ҳам тўхтатилди. Агар вице-президент лавозими ҳам шунга ўхшаш вариант бўлса, Тоқаев ўзининг хавфсизлигини кафолатлайди, ёки масалан БМТ Бош котиби бўлиши мумкин. Шу билан у халқаро хавфсизлик кафолатларига эга бўлади, ички Қозоғистонда эмас албатта, шунингдек, сиёсий майдондан хавфсиз чиқади. Аммо Қозоғистонда бундай нарсаларни олдиндан айтиш жуда қийин. Шундай эмас-ми?
Тимур Умаров:
Ҳа ҳудди шундай, сиёсий майдонда ҳар қандай бурилиш бўлиши мумкин, Тоқаев буни тушунади, шунинг учун у сиёсат саҳнасида обрўйини сақлаш мақсадида ўзида турли сценарийларни қолдиради. У ўзининг собиқ раҳбари Назарбаев каби, қонунда қатъий кўзда тутилган хафсизлик кафолатига эга бўлмайди. Ҳақиқатан ҳам, Назарбоев даврида ҳокимиятни топшириш ўта оддий сценарий бўлган, у Хавфсизлик кенгашига раҳбар бўлган, Тоқаевни президент қилган ва маъмурий ресурслар орқали унинг сайланишига ёрдам берган.
Аммо Тоқаев фаол президент, Назарбоев эса тупикка кириб қолган эди, унда бошқа вариантлар қолмаган эди. Ана шулар бевосита 22-январ воқеаларига олиб келди, Назарбоев атрофидаги одамлар таъсир йўқолишини тушундилар, чунки Назарбоев тизимни тарк этиши кўзда тутилган эди. Улар Тоқаевни хуш кўрмас эдилар. Назарбаев эса, аста секин барча фаолиятини Тоқаевга топшира бошлаган эди. Улар режаларимиз ҳали амалга ошмади дея куч ишлатиб ўз режаларини амалга оширишга ҳаракат қилдилар, аммо муваффақиятга эришмадилар. Улар кутмагандек, Тоқаев ўзини тинчликпарвар қилиб кўрсатди. Шундан келиб чиқиб, Тоқаев ўзига турли имкониятларни қолдиради, фақат бир сценарий билан ҳукуматни топширмайди, яъни ҳозир ворис номи бизга малум эмас, у лавозимни тарк этадими ёки қоладими, ҳали-ҳамон мавҳум қолмоқда.
Шу номаълумлик Тоқаевга бир томондан сиёсий ижод учун кенг майдон яратиб беради, иккинчи томондан эса Токаев 22-январ воқеаларига олиб келган хатоларга йўл қўймаслигига имконият беради. Яъни Тоқаевнинг тизимдаги норасмий алоқалари, юқори лавозимда унинг қариндошлари борлиги, уларнинг таъсири остида тизимга содиқлик ҳамда хавфсизлик кафолатини илгари суриши мумкинлиги ҳақида маълумот йўқ.
Албатта кўзга кўринган лавозимдаги қариндошлари бор, аммо уларни Назарбоев давридаги таниш-блишичилик ва уруғчиликка тенглаб бўлмайди, шунинг учун том маънода Тоқаев учун потенциал можаро олди олинади. Шундай экан, Тоқаев атрофидаги технократлар Тоқаев уларга қандай вариант таклиф этса, шуни қабул қилишади. Яъни тушунилишича, собиқ президент ҳолатидаги можарога олиб келган муаммолар Тоқаев бошқарувида бўлмаганлиги потенциал можаронинг олдини олади.

Олег Антоненко:
Сизнинг айтганингиздан келиб чиққан ҳолда, бу мавҳумлик, сиёсий жиҳатдан, Тоқаев қайси йўлни танлашини аниқ кўрсатмайди. У ҳақиқий реформатор бўлиши мумкин, қариндошларни тайинламаслик, етти йилдан кейин кетадиган, ва демоктратик бўлмасада, демократияга интиладиган сиёсий тизим яратиши мумкин, ёки қатъий авторитар ёки диктатура йўлни ҳам танлаши мумкин. Масалан Туркманистондаги каби, Марказий Осиё давлатларида ҳар ҳил мисоллар бор, Кирғизистондаги ёки Тожикистондаги каби. Ҳозир унда манёвр қилишга майдон мавжуд. Биз унинг қандай қадам ташлашини билмаймиз. Лекин барча ўзгаришлар икки палатали парламентдан воз кечиб, бир палатали парламентга ўтиш бўлди. Сенат йўқотилиб, унинг ўрнига янги орган шакллантирилади. Бу орган аъзолари эса президент томонидан тайинланади. Бу демократияга ўхшамайди. Чунки бу орган фақат маслаҳат бериш эмас, балки қонун қабул қилиш ваколатига ҳам эга бўлади деб тушунилади.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Тимур Умаров:
Ҳа, аслида, мен реформатор ёки реформатор эмас деган терминологияни ишлатмасликни истардим, чунки бу воқеаларни анча соддалаштиради. Тоқаев бошқа Марказий Осиё президентларига ўхшамайди, у ҳокимиятга фақат содиқ технократ сифатида келган. 2019-йилдан бери Қозоғистонда содир бўлган воқеалар бутун собиқ иттифоқ давлатларида, авторитар давлатлар фуқаролари учун муҳим дея тушунишади.
Чунки бу мисолда транзитни қандай амалга ошириш мумкинлигини кўриш мумкин. Доимо ҳокимиятда бўлган одам ҳам муҳим бир қарорни қандай қабул қилиши мукинлиги , бунинг учун у нима тўлашини ва ундан нима ютиб олиши мумкинлигини яққол кўриш мумкин. Шу нуқтаи назардан, агар биз, Қозоғистонда содир бўлган транзитга қарасак, умумий ҳолда, бу иш берди деб айтиш мумкин. Транзит содир бўлди, Нурсултан Назарбаев кўриниш беряпти, конституцияга ўзгартириш киритиш учун озов беряпти, Владимир Путин билан учрашяпти. Бу ҳақда очиқдан-очиқ Кремл веб сайтлари ёзяпти. Бу ўз навбатида унда маълум бир даражада таъсир қилиш кафолати сақланиб қолган дейиш мумкин. Шунинг учун назаримда бу транзитни мутлақо муваффақиятсиз деб бўлмайди. Шу сабабли, Тоқаев бу вазиятда аниқ бир амбицияларсиз, 2022-йилдаги сиёсий инқироздан фойдаланиб, оддий технократ ва ижрочидан ҳақиқий сиёсий актёрга айланиш имкониятига эга бўлди.
Биз ҳозир Тоқаенинг ички трансформациясини ва сиёсатини кузатяпмиз, унинг ҳаракатларини, нутқи қандай ўзгаряпти, у бошчилик қилган тизимда ўзини қандай сақлаяпти ва шу тизимни келажакда шакллантиришга уриниши қандай бўлишини ҳам кузатяпмиз. Бу жараён янада институционал бўлади. Эҳтимол, айтаётганларим Тоқаевнинг обрўсини камайтиришга интилаёганимдек туйилар, лекин мен шунчаки Тоқаевнинг ўзи жойлашган позицияни тушунтиришга ҳаракат қиляпман.
Унинг қўлида нафақат кўп ресурслар бор, балки Тоқаев бу тизимнинг гарови бўлиб қолган. Яъни Тоқаев ўйин қоидаларини белгилашда маълум бир рол ўйнайди. Биринчидан, у бир томондан қонунларни ўзгартиришга ҳаракат қилади, шунда бу қонунлар унга келажакда хавфсизлик кафолатини беради ва тизимни барқарор ривожлантиришни таъминлайди. Масалан, қонунларни кучсизлантирувчи ҳаракатларни амалга оширади, дейлик Қозоғистоннинг асосий қонуни, Конституцияни, жуда осон ўзгартириладиган қонун қилади, бу эса жамоатчилик олдида унинг обрўйига путур етказади. Шу билан бирга, Тоқаев президентлиги бизга, институтлар фақат расмиятчилик учун бўлган, ва реал ҳукуматни намоён этмай, унга ҳақиқий куч бермайдиган давлатда айланма жараён мумкинлигини кўрсатади. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкин-ки, Тоқаевнинг қабул қилган қарорлари шунчаки ислоҳот эмас, балки сиёсий майдонда омон қолишга ҳаракат, шахсан ўзи учун, ва ҳам тизим учун.
Сиз айтган халқ кенгаши, Халиқ-Кинеси, аслида жамоат кенгаши бўлиб, қонун ташаббусига эга ва келажакда парламент қабул қилиши мумкин бўлган қонунларни таклиф қилади. Шу сабабли, у маълум ваколатларга эга. Бундан ташқари, Халиқ-Кинесига кирадиган одамларни Тоқаев шахсан сайлайди. Техник нуқтаи назардан, бу Сенатнинг алмаштирилиши ҳисобланади, чунки Сенат Конституциядаги тўлиқ ваколатга эга эмас эди, лекин техник жиҳатдан рол ўйнади.
Қозоғистонда юқори лавозимли расмийлар нафақага чиққанда у ерга ўтиб ишлайди, яъни нафақага бутунлай чиқмайди ва тизимга таъсир қилиб, баъзи ресурсларга эга бўлиши мумкин, ўз манфаатларини, масалан шахсий бизнесини олдга суриш мақсадида. Бундай орган Қозоғистон учун керак эди, чунки сиёсий майдондаги одамлар қарийди ва нафақага чиқиши керак. Бошқа авторитар давлатлардаги каби Қозоғистонда ротация тизими мавжуд бўлмагани учун, бундай институт давлат учун муҳим. Техник нуқтаи назардан, бу Сенатнинг алмаштирилиши, ҳуқуқий нуқтаи назардан, бу Тоқаевнинг келажакда барча институтларни президентга жавобгар қилиб ушлаб туриш учун "Б" режаси ҳисобланади. Лекин улар орасида ҳам рақобат бўлиши зарур, бу органдаги институтлараро рақобат бўлсагина Тоқаев турли институтларга турли босим воситаларини қўллай олади.
2019-yildan beri Qozog‘istonda sodir bo‘lgan voqealar butun sobiq ittifoq davlatlari, avtoritar davlatlar fuqarolari uchun muhim deya tushunishadi.
Олег Антоненко:
Конституциянинг янги таҳрири Қозоғистон қўшнилари – Россия ва Хитой, шунингдек Марказий Осиё давлатларига қандай сигнал беради? Бу фақат ички сиёсатми ёки ташқи сиёсат ҳам-ми?
Тимур Умаров:
Менимча, Конституция ўзгартирилганда, Қозоғистон раҳбарияти қўшниларнинг манфаатларини биринчи ўринга қўймаган. Бундан тил масаласи истисно, чунки Россия тил сиёсатига аралашишни ёқтиради. Қолган ўзгаришлар ички сиёсий ҳақиқатлар асосида қабул қилинган. Шу билан бирга, Қозоғистон минтақавий ва халқаро майдонда фаол, шунинг учун қабул қилинган Конституция бу тенденцияларга мос келади. Биринчидан, анъанавийлик кучайганини кўрамиз. Конституциянинг кириш қисмида минг йиллик тарих ва турмуш анъаналари ҳақида айтилган. Шу тенденция бошқа конституцияларда ҳам кузатилади. Масалан, Ўзбекистонда икки йил олдин катта ўзгаришлар билан Конституция қайта ёзилган. Россия ҳам 2020-йилда Конституциясини қайта ёзиб, анъанавий қадриятларни киритган. Бу тенденция дунё бўйлаб, шу жумладан АҚШ ва Европада ҳам кузатилади. Марказий Осиё ва Қозоғистонда ҳам шундай тенденция бор. Шу билан бирга, ички қонунлар халқаро қонунлардан устун қўйилади, бу барча собиқ иттифоқ давлатларида кузатилади. Шунинг учун, Қозоғистон қўшниларга сигнал юборишга уринаётгани йўқ, бу бошқа давлатлардаги тенденцияларга мослашишдир.
Турмуш эркак ва аёл бирлиги сифатида Конституцияда белгиланган, Қозоғистон қонунлари халқаро қонундан устун, партиялар ва сиёсий ҳаракатлар хорижий маблағ билан молиялаштирилиши ноқонуний дея белгиланган. Бу бошқа собиқ совет республикаларида ҳам содир бўлмоқда. Тоқаев янги Конституция лойиҳасини муҳокама қилишни ва 2026-йил давомида ўзгаришлар қилишни режалаштирган. Автократ давлатлар раҳбарлари тезкор ва кутилмаган ўзгаришлар билан ҳаракат қилишни афзал кўради, шунда танқидчилар ўзини тайёрлай олмайди. Шу сабабли, Конституция матни 22 кунда тайёрланган ва 15-мартда қабул қилинган. Аксар ҳолда яна норозилик намойишлари кузатилиши мумкин эди. Бундай тезлик жамиятнинг танқидий қарашини олдини олиш учун амалга оширилган.
Ҳукумат одамлар ва бошқа институтлар конституциядаги ўзгаришларини англаб етиб, унга қарши фикр билдиришини хоҳламагани аниқ. Бу конституцияга ислоҳотлар бундай тезликда киритилишининг асосий сабаби. Балки бошқа сабаблар ҳам бордир, масалан сиёсатчиларнинг календарида қандайдир саналар белгиланган бўлиши мумкин, лекин бу каби маълумот бизга маълум эмас. Муҳими, Конституция қисқа муддатли муаммоларни ҳал қилиш воситаси сифатида ишлатилади, асосий қонун сифатида эмас. У юз йиллаб ўзгаришсиз сақлаб турилмайди. Лекин бундай ёндашув Қозоғистондаги сиёсий тизимнинг барқарорлигига зарар беради ва янги президент келиб, сиёсий қоидаларни осонлик билан ўз манфаатида ўзгартириши мумкин. Бу дегани ҳеч қандай қоидалар сақланмайди, ва янги келган шахс уларни қайта ёзиши мумкин.
End of Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз

Олег Антоненко:
Кўринишидан, агар у норозилик намойишлари муаммосини ҳал этса, унда бутун жараён у учун осон бўлади. Шундай масми?
Тимур Умаров:
Худди шундай, биз буни Қозоғистонда ҳам, ва бошқа авторитар сиёсий режим ҳукмронлик қилган бошқа давлатларда ҳам кузатяпмиз. Масалан, Белорусияда 20-йиллардаги оммавий норозиликлар оқибатида давлат жар ёқасида турган эди. Ундан буён жуда кўп воқеалар содир бўлди, лекин у давлат нафақат ўз ҳукумронлигини сақлаб қолди, балки уни кучлантирди. Конституцияни қайта ёзишди, бу билан давлат нақафат ички сиёсатини қаттиқ рамкага солди, балки ўз ўрнида Россия ва Европа орасидаги сиёсий ўйинлар каби, халқаро саҳнада ҳам рол ўйнашга ҳаракат қилмоқда. АҚШ билан яқинлашишга ҳам интилмоқда. Шундай экан, Белорусияда содир бўлаётган воқеаларни яқин келажакда Қозоғистонда ҳам кузтиш мумкин бўлади.
Шундай экан бу ўзгаришлар ҳақида қатор саволлар пайдо бўлади.
Қозоғистондаги конституциявий ўзгаришлар ҳақиқатан ҳам сиёсий тизимни очиқроқ ва рақобатбардош қилади-ми, ёки бу фақат ҳокимият тизимини янгича шаклда мустаҳкамлашми?
Қозоғистондаги сиёсий ислоҳотлар Марказий Осиёдаги бошқа давлатлар, жумладан Ўзбекистон учун ҳам намуна бўла оладими - ёки ҳар бир давлат ўз йўлидан кетиши керакми?





























