Имтиҳонда ғирромлик қилишнинг ҳиндча ва юксак технологик усули фош этилди Dunyo Hindiston

Rajaston politsiyasi

Сурат манбаси, Rajaston politsiyasi

Бу шиппакларга бир сир яширинган.

Ҳиндистон полициясига кўра, унинг ичига сим карталик Bluetooth жиҳози ўрнатилган.

Бу жиҳоз орқали ғирромлик билан ўқитувчилар учун имтиҳонлардан ўтиш мақсад қилинган.

Зобитлар митти Bluetooth қулоқчинларини ҳам топганларини айтишмоқда.

Улар шу даражада кичикки, уларни бемалол қулоқнинг ичига яшириш мумкин.

Rajaston politsiyasi

Сурат манбаси, Rajaston politsiyasi

Полиция имтиҳон хоналарида ғирромлик қилишга ёрдам берувчи бу Bluetooth шиппакларни сотаётган гуруҳни қўлга олган.

Шубҳаланувчилар фирибгарликка оид айбларда расман айбланганлар.

Полиция раҳбари Жагдиш Чандра Шарманинг айтишича, бутун штат бўйлаб имтиҳон ўтказувчи идоралар огоҳлантирилди.

«Биз барча имтихон марказларига шиппак, оёқ кийим ё пайпоқ кийган одамларни киритмасликни айтдик. Ундай одам пойафзалини имтиҳон жойидан камида 200 метр нарида қолдириши керак», - деди у.

Фирибгарлик нишони - Ражастан штатидаги ўқитувчилар имтиҳонлари бўлган.

Ундан муваффақиятли ўтганлар ушбу штатда ўқитиш ҳуқуқини қўлга киритадилар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМ каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK