Тошкент: Тотувлик ва ҳамкорлик ёки Ўзбекистон Рамазон Ҳайитини қандай байрам қилмоқда - фото O'zbekiston Ramazon dunyo yangiliklar

Published

Шавкат Мирзиёев Рамазон Ҳайитининг аҳамиятини алоҳида урғулади. Дўстлик, биродарлик, тотувлик ва ҳамкорликка эътибор қаратди. Бу йилги Рамазон Ҳайити дунё Украина урушидан жиддий хавотирда бўлган бир пайтга тўғри келди. Ўзбекистон Ҳайит намозини янгича қулайликлар билан ўқиди.

Toshkent
Сурат тагсўзи, Рамазон Ҳайит намози Тошкентнинг 11 туманида жойлашган жами 98 та масжидда ўқилди
Toshkent
Сурат тагсўзи, Тошкентда Рамазон Ҳайит намози ўқилиши туфайли махсус автобуслар ташкил этилиши айтилди.
Toshkent
Сурат тагсўзи, Тошкент Ўзбекистоннинг аҳолиси энг йирик шаҳри бўлади. Тошкентда уч миллионга яқин одам яшайди
Toshkent
Сурат тагсўзи, Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Рамазон Ҳайити билан қутлади. "...Чиндан ҳам, дунё аҳлини ўзаро дўст ва биродар бўлиб, тотувлик ва ҳамкорликда яшашга даъват этадиган Рамазон ҳайити инсон қадрини улуғлашнинг ёрқин намунаси, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз…", - деди.
Toshkent
Сурат тагсўзи, Ўзбекистон минтақанинг энг йирик мусулмон давлати бўлади
Toshkent
Сурат тагсўзи, Бу йилги муқаддас Рамазон ойи ҳам глобал коронавирус пандемияси ҳамон аримаган, аммо дунёнинг аксарият давлатлари карантин чораларини буткул ёки қисман бекор қилган бир пайтга тўғри келди
Namozxonlar
Сурат тагсўзи, Ҳайит намозлари, бошқа томондан, дунё Украина урушининг ҳар томонлама оқибатларидан жиддий хавотирда бўлган бир пайтда ўқилди

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek