Туркманистон ҳам ўз эшикларини, ҳам "Дўзах дарвозаси"ни очадими?

Сурат манбаси, AFP (videodan skrinshot)
Туркманистон, Шимолий Корея ё Эритреяни бирлаштирадиган жиҳатлардан бири – бу давлатларнинг ўта ёпиқлиги. Уларнинг ҳеч бири сайёҳлик билан ном қозонмаган.
Бироқ, айни шу ёпиқлик ҳам ушбу мамлакатларни янада сирли кўрсатиб, уларга бўлган қизиқишларни орттириши мумкин.
Асадлар оиласи бошқарувидаги Сурия, Саддам назоратидаги Ироқ ёки Каримов давридаги Ўзбекистон ҳам чет элликлар кам борадиган, нафақат қўрқинчли, балки сирли туюладиган давлатлар эди.
"Мен бу ерга келиб, Туркманистон қандай жой эканлигини билишни жуда ҳам истадим" – дейди Америкалик сайёҳ Ник Фрей - "Унинг сирли жиҳати нимада эканлигини кўрмоқчи бўлдим".
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Туркманлар ўзига хос эканлигига, ўз гўзалликларига эгалигига ишонардим" – дейди Ашхободга келган АҚШлик шифокор – "Ва буни ўз кўзим билан кўришни истадим".
Марказий Осиёнинг энг ёпиқ мамлакати секин-аста сайёҳларга очилиш йўлини танлагандек. Туристларга очилиш эса қайсидир маънода дунёга очилишни ҳам англатади.
Ник Фрей бугун Ашхободдаги ягона сайёҳ эмас.
"Туркманистонда тўққиз кун бўлдим ва ҳали кўп нарсани кўришга улгурмадим" – дейди Германийдан желган Лиза Зорн - "Бу юртда кўрадиган жойлар кўп ва мамлакат жуда-жуда гўзал. Одамлар жуда яхши".
Германиялик сайёҳ ўтовда қолганини, уни миллий таомлар билан меҳмон қилишганини алоҳида урғулайди.
Кимлар келмоқда?

Сурат манбаси, AFP (videodan skrinshot)
Туркманистон мустақил бўлиши ортидан дунёдаги аксар мамлакат билан виза тизимини йўлга қўйган.
Ҳатто шундоқ чегарадош ва тарихий жиҳатдан доимо яқин ва чегара ҳудудларидаги фуқаролари орасида қариндошлик ришталари кучли бўлган Ўзбекистон билан ҳам кирди-чиқди чекланган ва виза тизими амал қилади.
Мамлакат фуқароларининг четга чиқишлари ҳам осон эмас.
Ўтган 2022 йилда эса Туркманистон Туркияга мурожаат қилиб, ўз фуқаролари учун визасиз тизимни бекор қилиб, виза жорий этишни сўраган.
Худди шундай мамлакатга келадиган чет элликлар ҳам виза беришдан олдин қаттиқ текширилиши айтиларди.
Men bu yerga kelib, Turkmaniston qanday joy ekanligini bilishni istadim. Uning sirli jihati nimada ekanini ko‘rmoqchi bo‘ldim.
Виза талаби бекор бўлмаган эса-да, сайёҳлик ширкатлари нинг билдиришича, ҳозир келаётган хорижликларнинг виза сўровини рад этиш бир қадар камайган.
Бугунда Туркманистонда сайёҳлик соҳасида ишлаётган чет элликлар ҳам бор. Америкалик Эффи Франк маҳаллий экскурсиячи гид сифатида ишлайди.
"Ҳозир Европанинг деярли барча давлатларидан, Буюк Британия, АҚШ, Австралийда, Янги Зеландия, Сингапур, Ҳиндистон, Уругвай ва Аргентинадан одамлар бор" - дейди Эффи Франк.
"Ҳозир Туркманистонга келиш бироз осонлашди, охирги бир-икки йилда бирон таклифнома талабимиз рад этилмади".
Қадимий ва замонавий обидалар

Сурат манбаси, AFP (videodan skrinshot)
Туркманистоннинг ўтмиши ҳам аслида бугуни каби сирли ва бой.
Туркман гиламлари, кумуш тақинчоқлари минтақада машҳур, отлари эса дунёдаги энг қадимий ва гўзалларидан саналади.
Туркманистонда тарихий иншоотлар Марв ва Кўҳна Урганч каби шаҳарларда яхши сақланган.
Шу қаторда Нисо каби ўта қадимий шаҳарлар қолдиқлари бор.
Бироқ мамлакатдаги қатор замонавий бино ва қурилмалар ҳам чет элликларни ром этиши мумкин.
Хорижликлар Ашхободни гоҳида оппоқ тортга ўхшатишса, баъзан оқ мармар қопламали шаҳар, деб аташади.
End of Марказий Осиёга оид мақолалар:
Тўғри, мамлакатнинг биринчи президенти Сапармурат Туркманбоши ўзига ўрнатган айланувчи ҳайкал энди йўқ.
Аммо Олабай итига ўрнатилган улкан ҳайкал ҳам кўпларни ҳайратга солиши мумкин.
Туркманистонда жаҳаннам ё дўзах дарвозаси, деб ном қозонган ва доимо газ ёниб турадиган улкар кратер ҳам кўплаб чет элликларни ўзига ром этади.
Аммо бир неча йил олдин мамлакат раҳбарияти Қорақумдаги оловни ўчиришни буюрганди.
Бугунда мамлакатга сайёҳларни жалб этиш саъй-ҳаракатлари жонланаркан, Дўзах дарвозасини ёпмасдан, уни сайёҳлар учун очишадими деган савол ўртага чиқиши мумкин.
Бироқ бу борадаги сўнгги узил-кесил қарор аниқ эмас.
Дўзах дарвозаси
Марказий Осиёда ўз ҳудуди катталиги бўйича иккинчи бўлган Туркманистон минтақадаги энг аҳолиси кам мамлакат ҳамдир.
Туби газга бой Қорақум саҳроси устида жойлашган бу юртда табиий мўжизалар ҳам бор. Булардан энг машҳури - Дўзах дарвозаси.
Саҳро қаъридан олов пуркаб турадиган улкан чоҳ кўплаб хорижликларни ўзига ром этади.
Бироқ бир неча йил олдин Ашхобод бу газ кратери оловини ўчиришини билдирганди.
Бугунда мамлакатга сайёҳларни жалб этиш саъй-ҳаракатлари жонланаркан, Дўзах дарвозасини ёпмасдан, уни сайёҳлар учун очишадими, деган савол ўртага чиқиши мумкин.
Бироқ бу борадаги сўнгги узил-кесил қарор аниқ эмас.
End of Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Мамлакат газ захиралари бўйича дунёдаги илк бешликка киради.
Туркманистон Каспий бўйида йирик сайёҳлик мажмуалари барпо этган, Ашхободда улкан ҳаво қўналғаси қурган. Лекин сайёҳларни чорлаш йўлида бошқа бирон йирик қадамлар қўймаган.
Ҳатто қўшни Ўзбекистоннинг яқинлашиш умидидаги тинимсиз саъй-ҳаракатларига қарамай, ўртада ҳамон виза тизими мавжуд.
Ҳозирги воқелик ҳам Туркманистон секин-аста очилмоқдами, деган умидли саволни ўртага қўяди, холос.
Ва бу саволга ҳалича аниқ жавоб бериш имконсиз.





























