Янгиланмоқда: Рамазон ҳайити ва Наврўзда Теҳронга яна ҳужумлар. Трамп НАТОга: "Қўрқоқлар" (Видео)

АҚШ президенти Трамп.

Сурат манбаси, Getty Images

Ўқилиш вақти: 6 дақ

Трамп НАТОга: "Қўрқоқлар"

АҚШ президенти Доналд Трамп НАТОдаги иттифоқдошларни "қўрқоқ", дея таърифлаб, Ҳўрмуз бўғозидан кемаларнинг хавфсиз ўтишини таъминлаш улар учун осон вазифа бўлишини айтди.

Жаноб Тармп ўзининг Truth Social Ижтимоий тармоғида қуйидаги хабарни ёзган:

"АҚШсиз НАТО қоғоздаги йўлбарс холос! Улар ядро қуролига эга бўлмоқчи бўлган Эронни тўхтатиб қолиш курашига қўшилишни исташмайди."

"Ҳозирда курашда ҳарбий жиҳатдан ҒАЛАБА қилинган экан, улар нефт учун юқори нарх тўлашга мажбур эканликларидан шикоят қилишмоқда. Аммо Ҳўрмуз бўғозини очишга ёрдам беришдан бош тортишмоқда."

"Улар учун бу осон иш ва хавфи ҳам жуда кам. ҚЎРҚОҚЛАР, ва биз буни эслаб қоламиз"."

Ҳўрмуз бўғози харитаси.

Ҳўрмуз бўғозидан жаҳон нефтининг 20 фоизи олиб ўтилади.

АҚШ-Исроил Эронга қарши урушни бошлаганидан бери Эрон бўғозни ёпиб қўйган.

Одатда бўғоздан ойига тахминан 3 минг кема ўтарди.

Ҳозирда Ҳўрмуз бўғозидан ғарбда Форс кўрфази минтақасида 20 минг кема тиқилиб қолган.

Бўғоз ёпилиб қолганидан бери жаҳон бозорларида нефт нархи кескин кўтарилиб кетган.

Эрон Ҳўрмуз бўғозини қандай қилиб ёпти?

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Эрон урушининг фаластинлик қурбонлари

Теҳрондаги ҳужумдан омон қолган аёл қутқарилмоқда.

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Рамазон ҳайити ва Наврўз Эрон дохил Яқин Шарқ давлатларида дрон ва ракета ҳужумлари остида ўтмоқда.

19 март, чоршанба куни Эроннинг ракета ҳужуми мобайнида Исроил ишғоли остида бўлган Ғарбий соҳилда 3 фаластинлик аёл ҳалок бўлган. Яна 8 аёл жароҳатланган.

Исроил ҳарбийларининг даъво қилишларича, аёллар "сочма бомба ташувчи Эрон ракетасининг гўзаллик салонига тўғридан-тўғри келиб тушиши" оқибатида ҳалок бўлишган.

Фаластин Қизил Хоч ташкилоти эса, фожиа ракета бўлаклари келиб тушиши натижасида рўй берганлигини айтмоқда.

Гувоҳлар бомба ёки бомбанинг бир қисми гўзаллик салони сифатида ишлатилаётган темир контейнер яқинига келиб тушагани ва бир парчаси салонга бориб текканини айтишган.

Салон яқинида Рамазон ҳайити арафасида ўзларига оро бериш учун келган аёллар навбат кутиб туришган бўлган.

Фаластин расмий хабар агентлиги Wafa Ғарбий соҳилнинг яна бир қатор ерларига ракета ёки уриб туширилган ракета парчалари келиб тушганлигини хабар берган.

Бу 3 аёл Эрон уруши даврида Ғарбий соҳилда ҳалок бўлган илк фаластинликлардир.

Ҳужум оқибатлари.

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Ракета парчалари Ғарбий Соҳилдаги гўзаллик салони ва яна бир қатор ерларга келиб тушган.

Эрон дохил мусулмон олами Рамазон ҳайитини нишонлар экан ўтган кеча Теҳронга яна ҳаво ҳужумлари амалга оширилган.

Қуддус узра отилган ракеталарнинг уриб туширилиши сабабли шаҳар узра портлашлар садоси эшитилган.

Шу билан бирга Қувайтдаги йирик нефт ишлаб корхонаси Эрон томонидан дрон ҳужумига тутилган ва йирик ёнғин келиб чиққан.

Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони ва Баҳрайн ҳам ракета ва дрон ҳужумларига юз тутганларини маълум қилишган.

Қатар Энергетика вазирлигининг билдиришича, мамлакатдаги жаҳонда энг йирик суюлтирилган газ корхонаси Рас Лаффанга шу ҳафта бошида қилинган 2 ҳужум оқибатида етказилган зарар туфайли саноатга миллиардлаб доллар зарар етказилган. Қатарнинг суюлтирилган газ экспорти келгуси 5 йил ичида 17 фоизга камроқ бўлиши ҳам айтилган.

Айни вақтда Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу АҚШ президенти Трамп сўрови билан Эрондаги нефт конларига ҳужумларни "тўхтатиб туриш"и ҳақида билдирган.

Эрон матбуоти Инқилоб Қўриқчилари гвардиясининг сўзчиси Али Муҳаммад Наиний ўлдирилганлиги ҳақидаги баёнотни чоп этган.

Эрон нечта ракета отди ва қайси томон?

Ракета ҳужуми

Сурат манбаси, WANA via Reuters

Эрон охирги кунларда Қуддус томон ракета ҳужумлари суръатини оширгани хабар берилмоқда.

20 март, жумага ўтар кечаси бир ярим соат ичида Эрон Қуддусга 4 ҳужумни амалга оширган. Эрталабга яқин яна 2 ҳужум қилинган. Талафотлар ҳақида маълумот йўқ.

Шунингдек, Исроил шимоли ва жануби томон ҳам ракета ҳужумлари қилинган.

Исроил ҳарбийлари Эрон 150 та ракета отиш ускунаси ва бир неча юз баллистик ракетага ҳануз эга эканлигини тахмин қилишган.

Исроилнинг Kan News хабар агентлилигига кўра, уруш бошидан бери Эрон 900 та баллистик ракета отган. Шундан 350 таси Исроилни нишонга олган, қолганлари Форс кўрфази давлатларини.

Исроил Эроннинг янги ракеталарни ишлаб чиқариш қобилиятини йўқ қилганлигини даъво қилса ҳам, Инқилоб Қўриқчилари гвардияси сўзчиси мамлакат ракета саноати уруш даврида ҳам юқори кўламда ишлаётганлигини билдирган.

Нефт ва газ нархи кўтарилмоқда - АҚШ нима қилмоқчи?

АҚШ Ғазначилик котиби Скотт Бессент

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, АҚШ Ғазначилик котиби Скотт Бессент

Яқин Шарқдаги ҳарбий тўқнашувлар туфайли дунё бозорида ёқилғи ва энергия нархи кескин кўтарилиб кетиш хавфи пайдо бўлди.

Минтақадаги муҳим газ ва нефт объектларига, хусусан, Қатарнинг йирик энергетика мажмуасига қилинган ҳужумлар ортидан Европада газ нархи икки баравардан кўпроққа қимматлашди.

Бундай шароитда АҚШ ҳукумати глобал иқтисодиётни қутқариш учун ўзига хос стратегияни ишга туширмоқда.

АҚШ Ғазначилик котиби Скотт Бессентнинг маълум қилишича, ҳозирда Эрон нефтига нисбатан санкцияларни вақтинча юмшатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Гап шундаки, айни дамда денгиздаги танкерларда 140 миллион баррел Эрон нефти турибди. Бу нефтнинг бозорга чиқишига рухсат бериш орқали АҚШ дунё бўйлаб ёқилғи танқислигининг олдини олмоқчи. Бу кўрсаткич бутун дунёнинг бир ярим кунлик эҳтиёжини қоплашга етади.

Бундан ташқари, нархларни паст даражада ушлаб туриш учун АҚШ ўзининг стратегик захираларидан 172 миллион баррел нефтни ҳам муомалага чиқарди ва Россия нефтига қўйилган айрим тақиқларни тўхтатиб турибди.

Бу ҳаракатлар бозорда нефт кўпайишига ва натижада нархларнинг тушишига хизмат қилади.

Бессентнинг таъкидлашича, АҚШ "Эрон нефтини Эроннинг ўзига қарши" ишлатмоқда.

Яъни, бозор нефтга тўлдирилса, унинг нархи арзонлашади. Нарх арзон бўлса, Эрон ҳар бир сотган литр нефтидан анча кам фойда олади ва уруш ҳаракатларини молиялаштириш имконияти камаяди.

Шу тариқа, АҚШ бир ўқ билан икки қуённи уришни - ҳам дунёда бензин нархи ошиб кетишининг олдини олишни, ҳам душман давлатларнинг даромадини жиловлашни мақсад қилган.

АҚШнинг бундай иқтисодий аралашувига глобал энергия таъминотига бўлган тўғридан-тўғри таҳдидлар сабаб бўлди.

Эрон ўзининг "Жанубий Парс" газ конига қилинган зарбадан сўнг, Форс кўрфазидаги АҚШга алоқадор "нефт ва газни қайта ишлаш заводларини" нишонга олиш билан таҳдид қилди.

Ушбу таҳдид чоршанба куни Қатарнинг "Рас Лаффан" энергетика мажмуасига қилинган жавоб ҳужумларида намоён бўлди. Мажмуага пайшанба тонгида яна зарба берилди, натижада талофатлар қайд этилди, аммо қурбонлар йўқ.

Энергетика секторидаги оқибатлар дарҳол ва кескин сезилди.

Буюк Британия ва Европадаги улгуржи газ нархлари "Рас Лаффан"га қилинган илк ҳужумдан сўнг савдоларнинг бошида 25% дан кўпроққа кўтарилди, кейинчалик бироз пасайди.

Ҳозирда Европада газ нархи можаро бошланишидан олдинги даражага нисбатан икки баравардан кўпроқ юқори.

Минтақавий ҳарбий кескинликнинг кенгайиши

Qatar-Turkiya matbuot yig'ilishidan

Сурат манбаси, Frank Gardner/BBC

Қатарга қилинган ҳужумлар Яқин Шарқнинг бир қанча давлатларида тун бўйи амалга оширилган кенг кўламли ҳарбий ҳаракатларнинг бир қисмидир.

Саудия Арабистони: Мудофаа вазирлиги пойтахт Ар-Риёд ва шарқий ҳудудлар узра 17 та дрон ва иккита баллистик ракета уриб туширилганини маълум қилди ва чоршанба оқшомида етти марта тезкор хабар эълон қилди.

Бирлашган Араб Амирликлари: Тахминан соат 03:30 ларда БАА ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари баллистик ракеталарни тутиб қолаётгани, қирувчи самолётлар эса дронларга қарши курашаётганини хабар қилди.

Баҳрайн ва Қувайт: Баҳрайн тун давомида аҳолини бошпаналарга боришга чақирувчи учта алоҳида огоҳлантириш берди. Қувайт ҳарбийлари ҳам "душманона ракета ва дрон ҳужумларига" фаол қаршилик кўрсатаётганини маълум қилди.

Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан тинч аҳоли ҳаётига хавф солувчи ва инфратузилмаларни нишонга олувчи бу ҳужумларни кескин қоралаб, уларни ҳеч қачон оқлаб бўлмаслигини таъкидлади.

Қатар томони эса дипломатик мулоқот ҳамон ягона ечим эканини айтса-да, Эроннинг ўз қўшниларига ҳужум қилиши орасидаги ишончни бутунлай йўққа чиқарганини билдирди. Қатар Бош вазирининг сўзларига кўра, бу урушни аслида Исроил бошлаган, аммо Эрон бунга жавобан ўз қўшниларини нишонга олишни танлаган.

Skip Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз and continue readingИжтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз

End of Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз

Эрон "кескин ва муросасиз" жавоб билан таҳдид қилмоқда

Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи

Сурат манбаси, Getty Images

Минтақавий ҳужумлар фонида Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи Қатарнинг "Рас Лаффан" мажмуасига қилинган зарба Эрон ҳарбий қудратининг фақат "кичик бир қисми" эканини айтди. Х ижтимоий тармоғида ёзишича, Арақчи Эроннинг "вазминлик кўрсатишига ягона сабаб сўралган де-эскалацияга бўлган ҳурмат" эканини даъво қилди. Бироқ, у АҚШ, Исроил ва Форс кўрфази давлатларини огоҳлантириб, агар Эрон инфратузилмаси яна нишонга олинса, "кескин ва муросасиз" ҳаракат қилишини билдирди. Арақчи, шунингдек, урушни тугатиш бўйича ҳар қандай келишув Эроннинг фуқаролик объектларига етказилган зарарни қоплаш масаласини ўз ичига олиши шартлигини таъкидлади.