You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
Чемпионлар лигасидаги Пари Сен-Жермен ғалабаси ортидан Франция юзлаб одамларни ҳибсга олди
Чемпионлар лигасида Пари Сен-Жермен (ПСЖ) жамоасининг Арсенал устидан ғалаба қозониши ортидан Франция бўйлаб ишқибозлар ва полиция ўртасида келиб чиққан тўқнашувларда 400 дан ошиқ одам ҳибсга олинди.
Пойтахт Парижда поезд ва автобус қатновларини издан чиқарган тартибсизликларни назорат қилиш учун минглаб полиция зобитлари сафарбар қилинди.
Кенг қамровли мушакбозликда бир неча полициячилар жароҳат олди. Полиция шаҳар марказидаги оломонни тарқатиш учун кўзни ёшлантирувчи газни ишга солди.
End of Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
Ўтган йил ҳам ПСЖ айни кубокни қўлга киритганида, шу каби зўравонликлар келиб чиқиб иккита ўлимга сабаб бўлганди. Ички ишлар вазири Лорен Нунйезнинг айтишича, бу сафар полиция қаттиқ тайёрланганди.
Франция жамоаси пеналтида ютиши биланоқ Парижнинг Шанс Элизе дарвозасини ишқибозлар эгаллаб олишди.
Тасвирларда кўринишича, мушаклар отилган, йўлларда электрик велосипедларга ўт қўйилган ва камида бир дўконнинг деразаси синдирилган.
Матчдан аввалроқ ПСЖнинг Парк де Принс стадиони ташқарисидаги баҳайбат экранларда Венгрия пойтахти Будапештда бўлиб ўтадиган ўйинни томоша қилиш учун йиғилган ишқибозлар ва полиция тўқнашган.
Полицияга кўра, нотинчликларда олтита автомобил, иккита бизнес ва автобус бекати зарар кўрган.
Расмийлар билдиришича, якшанбага ўтар кечаси 416 одам ҳибсга олинди, улардан 280таси Парижда.
Нунйез бир неча полициячи жароҳат олганини айтиб, буни «мутлақ номақбул» ҳодиса деб атади.
Ўта ўнг қанот лидер Марин Ле Пен Хда муносабат билдира туриб: «Фақатгина Францияда футбол жамосининг ғалабаси қўзғолон билан якун топади», - деб ёзди.
«Фақатгина Францияда ғалабадан кейин зўравонликка юз тутмаслик учун ҳамма уйига қамалиб олишга мажбур бўлади», деди у.
ПСЖ жамоасининг аъзолари якшанба куни тушликда Шанс Элизе ва Эйфел минораси орқали ўтадиган ғалаба парадида қатнашишлари ва Президент Эммануэл Макрон билан учрашишлари режаланган.