Ёзда эркаклар уруғи тезлашади: бу бола қилиш учун энг қулай пайтми?

Сурат манбаси, GettyImages
Ёзнинг қоқ ўртасида эркаклар уруғи ҳаракати тезлашади. Аммо бу амалда нимани англатади?
Буюк Британия, Канада ва Дания олимлари жинсий фаол ёшдаги минглаб эркакларнинг уруғини текширишган.
Хусусан, 18-45 ёш оралиғидаги 15581 нафар эркакнинг уруғи таҳлил қилинган.
Тадқиқотлар уруғнинг сузувчанлиги айнан июн ва июл ойларида жуда кучли бўлишини кўрсатган.
Мавсумга қараб уруғнинг сузиш қобилияти ошиши ёки пасайиши - бепуштликни даволаш йўлида муҳим қадам бўлиши мумкин.
Яъни шифокорлар шунга мос тарзда бепуштликни текшириш ва даволашни мўлжаллашади.
Шу асно фарзанд кўриш истагидаги оилаларга керакли маслаҳатлар берилиб, йўл-йўриқ кўрсатилади.
Айни тадқиқот хулосалари Reproductive Biology and Endocrinology журналида чоп этилган.
BBC News O‘zbek контенти энди Сизнинг WhatsApp да
Аъзо бўлиш учун бу ерга босинг
End of podcast promotion
Унда эркак уруғи сузувчанлиги даражаси турли иқлимларда бир хил қолиши, аммо йил фаслларига қараб ўзгариши таъкидланган.
Масалан, декабр ва январ ойларида эркаклар уруғи сузувчанлиги жуда суст бўлади.
Ҳатто иқлими қишин-ёзин иссиқ бўладиган Флоридада ҳам шундай натижа қайд этилган.
Лекин уруғ зичлиги ва ҳажми ўзгармаган. Яъни уруғ миқдори ё зичлиги ўзгармайди ва фаслларга боғлиқ бўлмайди.
Айни пайтда, уруғнинг самарали ҳаракатланиш қобилияти фаслларга қараб ўзгаради.
Ҳар қандай фаслда ҳам бир хил сонда уруғ чиқарилади, лекин уларнинг ҳаракати ёзда тез, қишда суст кечади.
Ушбу илмий тадқиқот эркакларнинг ота бўлиш имконлари фаслларга қараб турлича бўлиши мумкинлигини кўрсатади.
Умумий ҳисобда олганда, эркак уруғи сақланадиган моякларнинг энг юқори ҳарорати инсон танасининг ўртача ҳарорати бўлган 37 даражадан икки-тўрт даража паст бўлиши керак.
Бундан юқори ё паст бўлган ҳар қандай ҳарорат уруғнинг ҳаракатига салбий таъсир этиши мумкин.
Эркак уруғи сузувчанлиги эса ҳомила ҳосил бўлиши учун муҳим.
Spermatozoid sifatini baholaganda, fasllarni ham nazarda tutish muhim.
End of Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:
"Бир-биридан мутлақо фарқли икки иқлимда ҳам фаслларга қараб ўзгариш жуда ўхшаш кечиши бизни ҳайратга солди", дейди тадқиқотни олиб борган олимлардан бири, Манчестер университети профессори Аллан Пейси.
"Ҳатто ҳаво ҳарорати илиқ бўладиган Флоридада ҳам уруғ сузувчанлиги ёзда кучаяди ва қишда сусаяди. Яъни бу ўзгаришларни атроф-муҳит ҳаво ҳарорати билан изоҳлаш етарли бўлмаслиги мумкин".
"Бизнинг тадқиқот шуни кўрсатдики, сперматозоид сифатини баҳолаганда, фаслларни ҳам назарда тутиш муҳим", дейди профессор Пейси, "Яъни ҳатто иссиқ иқлимларда ҳам уруғлар сузувчанлиги фаслларга боғлиқ бўлади".
"Ушбу хулосалар эркаклар саломатлиги ҳақидаги тушунчаларимизни бойитади ва бола кўриш имконларини оширишда ёрдам бериши мумкин".
BBC мухбири Жо Макфадден мақоласи асосида тайёрланди.





























