|
Медведев иқтисодий ислоҳотлар ўтказишга чақирмоқда | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Унинг айтишича, шўроча услуб бундан буён иш бермаётир ва Россияни "демократик жамиятлар" асосида замонавийлаштиришга эҳтиёж бор. Медведев жанобларининг қўшимча қилишича, Россия иқтисодий инқирозда ташқи омилларни айблай олмайди. Россия Президенти шунингдек, мамлакат нефт ва газга боғланган иқтисодидан "янги, юқори даражали цивилизация" томон ўсиши кераклигини айтади. "Хом ашёга асосланган ибтидоий иқтисод ўрнига биз замонавий, ўзига хос билим, янги товарлар ва технологиялар, яъни одамлар учун фойдали бўлган товарлар ишлаб чиқарадиган иқтисодни барпо этамиз", дейди у. "Эскирган жамият ўрнига биз барча учун қарор қабул қиладиган раҳбарлар каби зиёли, эркин ва жавобгарликни ҳис қиладиган халққа айланамиз". Медведев жанобларининг айтишича, ҳозирда бир миллиондан ортиқ россиялик ишини йўқотиши мумкин. Айни пайтда у мамлакатдаги мавжуд ижтимоий муаммоларга диққат қаратилиши лозимлигини таъкидлайди. Президент Медведев кўра, Россия учун "мутлақ янги асосларга эга дунёдаги энг қудратли давлатларидан бири мақомига эришиш" вақти етган. Одатда Дмитрий Медведев маърузалари олдиндан қаттиқ сир тутилсада, унинг бу сафарги нутқи айнан шундай бўлиши олдиндан кутилганди. Сабаби у ушбу мавзуга сентябрь ойида Россия веб саҳифаларидан бирида чоп этган мақоласида батафсил тўхталган эди. Мақолада Президент иқтисодиётни замонавийлаштириш ва Россияни модерн ва янада демократик мамлакатга айлантиришга катта эҳтиёж борлиги ҳақида ёзганди. | ИЧКИ САҲИФАЛАР Медведев ўзаро ҳурмат маданиятига даъват қилди15 Июл, 2009 | Bosh Sahifa Россия-ОИ: Кун тартибида яна газ муаммоси22 Май, 2009 | Bosh Sahifa 'Тўқликни демократияга қарши қўймаслик керак'15 Апрел, 2009 | Bosh Sahifa Россияда қудрат аслида кимнинг қўлида?04 Декабр, 2008 | Bosh Sahifa 'Россия Болтиқбўйида ракета тизимини жойлаштиради' 05 Ноябр, 2008 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||