Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш:
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Медведев ўзаро ҳурмат маданиятига даъват қилди
Москва жомеъ масжидидаги намозхонлар
Президент Дмитрий Медведевнинг ўзи Москва жомеъ масжидига бориш ташаббуси билан чиққан
Россия президенти Дмитрий Медведев Москва жомеъ масжидига ташриф буюриб, Россия мусулмон жамоалари раҳбарлари билан учрашган.

Россия мусулмон ташкилотлари фаоллари иштирокидаги мулоқотда, президент Медведев малакатда ақидапарастлик кайфиятларнинг кучаётганидан ташвиш билдирди.

Жаноб Медведев шунингдек, Россия мусулмонларини бағрикенглик ва динлараро ўзаро ҳурмат маданиятини тарғиб этишга даъват қилди.

"Афсуски, Россияда экстремистик ташкилотлар фаолияти кучайиб бормокда. Улар турли, диний, исломий ва динга ҳеч алоқаси бўлмаган шиорлар ниқоби остида фаолият юргизишади. Қандай бўлмасин ушбу муаммо ўта муракккаб ва малакатимиздаги тинч вазиятга хатар солади. Бундай шароитда бизнинг биргаликдаги асосий вазифамиз бағрикенглик ва динлараро эҳтиром ақидаларини тарғиб қилишдир. Бунда мусулмон уламоларининг роли катта", -деб айтди Россия президенти.

Расмийларга кўра, Президент Медведевнинг ўзи Москва жомеъ масжидига бориш ташаббуси билан чиққан.

Айни вақтда кузатувчилар Москва жомеъ масжидидаги учрашувда Россия мусулмонлари ўзлари йулиқаётган муаммолар муҳокама этилишига умид қилишларига ишора этишганди. Бирок учрашувда мусулмон жамолари вакиллари 2014 йилги қишки Олимпиада ўйинлари ўтказилажак Сочи шаҳрида масжид қуриш таклифи билан чекланишгани айтилади.

"Россия исломий қўмитаси" раҳбари, сиёсатчи Ҳайдар Жамолнинг айтишича президент Медведев ва мусулмон раҳбарларининг бугунги учрашуви бирон натижа бермаслигини олдиндан билганлигини айтди.

"Президент билан учрашган муфтилар, мусулмон жамоатчилиги сайлаган кишилар эмас, улар Кремл маъмурияти тайинлаган амалдорлардан иборат. Бу шунчаки "хўжакўрсинга" ўтказилган учрашувдир. Россияда мингларча мусулмонлар сохталаштирилган айбловлар билан қамоқхоналарга ташланган. Уларнинг ишлари кайта кўриб чиқилиши ҳакида мусулмон лидерлари лом-мим дейишга журъат қилишмайди", -деди Ҳайдар Жамол.

Кузатувчилар шунингдек, сўнги пайтларда Россияда таъқиқланган китоблар руйхатида Ислом динига таъллуқли китоблар сони ошиб бораётганига ишора этишади.

Россия мусулмонлари диний идораси Осиё бўлими раҳбари Нафиъулла Ашировнинг айтишича, Россияда ман этилган диний китоблар сони 100-дан ошган.

Яқинда Эрон собиқ олий диний раҳбари Оятуллоҳ Хумайни васиятномаси ва туркиялик файласуф Саид Нурси китоблари Россияда ман этилган китоблар қаторидан ўрин олди.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy