Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 05 Ноябр, 2008 - Published 14:42 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
'Россия Болтиқбўйида ракета тизимини жойлаштиради'
"Искандар" ракета мажмуаси
"Искандар" ракетаси 400 километрлик масофага мўлжалланган
Президент Дмитрий Медведевнинг айтишича, Россия НАТОга аъзо Польшага яқин Калининград вилоятида янги ракета мажмуасини жойлаштиради.

Россия президентининг сўзларига кўра, Оврўпода Американинг ракетадан мудофаа тизими қисмларини ўрнатиш режаси туфайли Россия учта ракета полкини тарқатиб юбориш мақсадидан воз кечади ва Калининградда "Искандар" ракета мажмуаларини жойлаштиришга тайёр.

Литва ҳамда Польша ўртасида ўрнатиладиган яқин масофага мўлжалланган "Искандар" ракета тизими агар лозим бўлса Польша ва Чехиядаги Қўшма Штатларнинг ракетадан мудофаа тизимини "нейтраллаштиради", деб айтган Президент Дмитрий Медведев ўзининг Федерал Мажлисга қилган мурожаатида.

Бу жаноб Медведевнинг президент сифатида мамлакат ва халққа дастлабки мурожаатидир.

"Шунингдек, биз Россия денгиз флоти ресурсларидан ҳам худди шу мақсадда фойдаланиш ҳақида ўйламоқдамиз", деб айтган Президент Медведев.

Унинг сўзларига кўра, Россия АҚШнинг ракетадан мудофаа тизимига электрон йўлда тўсиқ қўяди.

Федерал Мажлисга Россия раҳбарининг мурожаатида айтилишича, август ойида Гуржистонда рўй берган уруш АҚШнинг "манман" ташқи сиёсати оқибати бўлди.

Дмитрий Медведевнинг Федерал Мажлисга мурожаати
Дмитрий Медведев мурожаатида аксиламерика кайфияти кучли бўлди
Медведев сўзларига кўра, "Қофқоздаги можародан НАТО ҳарбий кемаларини Қора денгизга юбориш ва Оврўпога Американинг аксилракета тизимини тиқиштириш учун баҳона сифатида фойдаланилмоқчи бўлинган".

"Россия Қофқоздан чекинмайди", деб айтган Дмитрий Медведев.

Қўшма Штатлар ўзининг мудофаа тизими Эрон ёки Шимолий Корея сингари мамлакатлар ҳужумидан муҳофаза мақсадида барпо этилаётганини айтиб келади, бироқ Кремл бу тизимни бевосита Россияга таҳдид деб кўради.

Жаноб Медведев Россияда президентлик муддатини жорий тўрт йилдан олти йилга узайтириш таклифи билан чиққан.

У ўзининг президентлик муддатини чўзмоқчими ёки Россия конституциясига ўзгартириш Дмитрий Медведевдан кейин келадиган сиёсий ворисга тааллуқли бўладими, бу борада изоҳ бермаган.

Мухбирларнинг ёзишларича, жаноб Медведев вақтинча лавозимни эгаллаб турган шахс ва қонуний икки президентлик муддатини ўтаб бўлган Бош вазир Владимир Путин яна юксак лавозимга қайтади деган гап-сўзлар анчадан буён мавжуд.

Дмитрий Медведев Россия конституциясига ўзгартириш киритиб, Давлат думаси депутатларининг ваколат муддатини ҳам беш йил қилиб белгилашни таклиф этди.

Жаноб Медведев Вашингтонни глобал молиявий инқирозни келтириб чиқаришда айблаган.

Бироқ "биз жаҳон иқтисодий инқироз оқибатларини енгиб ўтамиз ва ундан янада кучлироқ бўлиб чиқамиз", деб айтган Россия президенти.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy