Афғонистон: Қизлар мактабга қачон қайтади? Видео

Беш йил аввал Афғонистонда Толибон ҳокимиятни эгаллаши ҳақида репортаж тайёрлаган BBCнинг Бош халқаро мухбири Лиз Дюсет Афғонистонга қайтди ва Қандаҳор шаҳрида Толибон воизи Забиҳуллоҳ Мужоҳид билан суҳбатлашди. У суҳбатни "Толибон ҳокимиятга қайтган дастлабки пайтда аёллар ишлашда ва таълим олишда давом этиши мумкинлиги ҳақида берилган ваъдаларга нима бўлган?", деган савол билан бошлади.
Забиҳуллоҳ Мужоҳид: Ҳа, биз бу жараён Ислом ва исломий қонунлар асосида амалга оширилишини айтган эдик. Айни пайтда аёллар Исломга мувофиқ ва уларга эҳтиёж бўлган жойларда ишламоқда. Ҳозирда аёллар ҳукумат тизимида ишловчиларнинг 24 фоизини ташкил этади.
End of Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
BBC: Кўплаб аёллар ишидан айрилганини биласиз. Мактаблар ва университетлар ёпилган. Улар қачон очилади? Бу яқин кунларда амалга ошадими ёки яна ойлаб кутишга тўғри келадими?
Забиҳуллоҳ Мужоҳид: Йўқ, ҳозир таълим олтинчи синфгача давом этмоқда. Университетлар бўйича ҳали якуний қарор қабул қилинмаган. Масъул идоралар мазкур масала устида иш олиб бормоқда.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
BBC: Ростини айтиб, улар ҳеч қачон очилмаслигини тан олганингиз маъқул эмасми?
Забиҳуллоҳ Мужоҳид: Табиийки, биз Ислом ва шариат қоидаларига амал қиламиз. Шариат талаб қиладиган шарт-шароитлар яратилса, бу муаммо ҳал бўлиши мумкин.
BBC: Афғонистонга келган кўплаб ислом уламолари ва ислом етакчилари Ислом аёлларга таълим олиш ва ишлаш ҳуқуқини беради, деяпти. Уларга нима дейсиз?
Забиҳуллоҳ Мужоҳид: Сиздан бу масалага ортиқча эътибор қаратмасликни сўрайман, чунки бу диний ва шариатга асосланган мавқега тааллуқли масала. BBC дастурида барча диний масалаларни, ҳар бир жиҳодга оид мавзуларни ва уламолар ўртасидаги ихтилофларни муҳокама қилиб, тушунтириб бера олмаймиз.
Hozir ta’lim oltinchi sinfgacha davom etmoqda. Universitetlar bo‘yicha hali yakuniy qaror qabul qilinmagan. Mas’ul idoralar mazkur masala ustida ish olib bormoqda.
BBC: Қизларга мактабга қайтиш имкони бўлишини ваъда қилган шахс сифатида, келажаги йўқ деб ҳисоблаб ўз жонига қасд қилаётган ёш қизлар ҳақидаги хабарларни эшитганда ўзингизни қандай ҳис қиласиз?
Забиҳуллоҳ Мужоҳид: Бу муаммони ҳал қилиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Бироқ, бизнингча, қизларда ҳам бу муаммони маълум даражада ҳал қилишнинг муқобил йўллари бор. Шунга қарамай, биз ҳануз шариат ҳукмларига амал қилишга мажбурмиз.

Сурат манбаси, HECTOR RETAMAL/AFP via Getty Images
BBC: Ғарб мамлакатлари дохил кўплаб давлатлар Толибон билан музокараларда сезиларли натижага эриша олмаётганини айтмоқда. Муаммо нимада? Яна қандай йўл тутиш мумкин?
Забиҳуллоҳ Мужоҳид: Ғарб давлатлари ўз сиёсатини ўзгартириши керак. Афсуски, уларнинг сиёсати уруш даврида қандай бўлган бўлса, ҳозир ҳам шундай. Улар биз билан алоқалари бўлмаган пайтда санкциялар жорий этган ва биз хоҳлаган ишларимизни амалга оширишимизга тўсқинлик қилган эди. Ҳозир ҳам улар худди шу сиёсатни давом эттирмоқда. Биз дипломатик мулоқот бўлишини истаймиз, шунда вазиятга ойдинлик киритилиб, юзага келаётган муаммолар ҳал этилиши мумкин бўлади.
































