|
Гастарбайтерлар мамлакат фахрими ёки?.. | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Шу пайтгача Ўзбекистондан ташқарида мардикорлик қилиб юрган ўзбеклар сони ҳақида бирор бир Агар Россия муҳожирлик хизмати берган маълумот ҳам аслида тўкис бўлмай, бунга қўшни Қозоғистон, Қирғизистон ва ҳатто Тожикистонга чиқиб ишлаб келадиган мавсумий меҳнат муҳожирлари ҳам қўшилса, бугун Ўзбекистондан ташқарида ишлайдиганлар сони бир неча миллионга етиб қолиши мумкин. Ўзбекистон матбуотида деярли ҳар куни мамлакатнинг иқтисодий равнақи ва ислоҳотлар самараси ҳақидаги хабарлар янграб, бу ютуқларнинг хорижда ҳам кенг тан олинаётгани чет эл экспертлари тилидан эътироф этилар экан, бегона юртларда дуч келган юмушни бажариб юрган миллионлаб шу мамлакат фуқаролари бу “гўзал манзарага” сира ёпишмаётгандек Ўзбекистон раҳбарияти қўшни Тожикистон ва Қирғизистондан фарқли ўлароқ яқин-яқингача ноқонуний меҳнат муҳожирлари тақдирига бир қадар бефарқ қараб, таъбир жоиз бўлса, бундай ҳол мавжудлигини умуман рад этишга ҳаракат қилиб келиши сабаби ҳам эҳтимол шундадир. Гарчанд ҳозирда мактаб дарсликларида Ўзбекистон тилла, газ ва пахта қатори ишчи кучи ҳам экспорт қилиши эътироф этилса-да, бунда фақат меҳнат вазирлиги орқали минг бир чиғириқ ва коррупция домидан ўтиб хорижга, аксар Жанубий Кореяга кетаётган меҳнат муҳожирлари назарда тутилади, холос Бироқ юқори минбарларда ўз ҳолича четга кетаётган юз минглаб одамлар ҳақида лом-мим дейилмайди. Ўзбек матбуоти эса меҳнат муҳожирларини “бойлик кетидан қувиб” ўз юртидаги нозу неъматларга сабр қилмайдиган кишилар сифатида таърифлайди. Яқинда бу танқидга мамлакатнинг кекса журналларидан бири “Муштум” ҳам қўшилиб, бир саҳифалик фельетон чоп қилди ва муқовасида “гастарбайтерлар” карикатурасини эълон қилар экан, меҳнат муҳожирининг салбий тимсолини яратишга уринган. Муаллиф четга иш қидириб кетаётганларни маънавиятдан узоқ, борига шукур қилишни билмайдиган ва фақат пул ҳақида ўйлайдиган кишилар сифатида таърифлайди ва бир-икки киши мисолида уларнинг қиёфасини чизади. Лекин бошқа аксар мақолалар қатори журнал ҳам четга пул излаб кетаётганларни танқид қилар экан, уларни бу йўлга бошлаган асл мақсадлар ва мамлакатдаги ҳақиқий иқтисодий вазият ҳақида тўлақонли фикр юритмайди. Камина билан суҳбатда кичик бир ўзбек мулозими матбуотдаги танқидларга қўшилар экан, гастарбайтерларни руҳан “мардикор қолипига” тушиб бўлган одамлар сифатида тасвирлайди. “Менинг бир гектарга яқин боғим, бир электр тегирмоним ва ойжувозим бор, лекин ишлатиш учун одам топа олмайман. Баъзи ҳамқишлоқларим қўшни тумандаги мардикор бозорига бориб эртаю кеч туради, лекин менинг боғимда ишлашни хоҳламайди. Зотан мен ҳам ўша пулни бераманку?! Ишлайман деса иш кўп, Ўзбекистонда,” дейди у. Турли катта-кичик лавозимларда ишлаган собиқ мулозим, ҳозирда ишсиз бошқа бир суҳбатдош эса бу фикрни рад этиб, қишлоқ жойлардаги мавжуд иш ўринларини эгаллаган одам бир ойда нари борса бир қоп уннинг пулини топишини айтади. “Бу билан оила боқиб бўладими? Ҳозир юз минглаб кишилар четда ишлаб юрибди. Тасаввур қилинг, агар бу одамларнинг ҳаммаси Ўзбекистонда ишсиз ва оч ўтирса, юртнинг тинчлиги нима бўларди?” дейди у. Бугун ўзбек меҳнат муҳожирлари мамлакатга миллионлаб доллар олиб кирмоқда. Кимнингдир уйи таъмирланган ва ёки янгитдан солинган бўлса, кимдир дўкон ва ёки хизмат кўрсатиш шохобчаси очган бўлса, кимдир кўчаларни тобора тўлдириб бораётган автоуловлардан бирини сотиб олган бўлса, билиш мумкинки, ўша оила аъзоларидан бири четда ишламоқда. Ўзбекистонга катта пул киритаётган ўзбек меҳнат муҳожирлари мамлакат иқтисодининг юксалишига жиддий улуш қўшаётган кишилар бўлиб, уларнинг ҳар қандай қийинчиликдан тап тортмай бу ишни уддалаётганидан ҳамюртлари фахр туйиш керакми... Ёки бу пул илинжида узоқ-яқин хорижда мардикор ишлаб, турли қора ишларни бажариб, гоҳо қул каби сотилиб, “буюк келажак” сари интилаётган миллатга иснод келтирмоқдами... Балки бугун ўзбек жамиятида меҳнат муҳожирига расмий муносабатнинг шаклланиши ана шу икки омилнинг қай даражада эътироф этилишига боғлиқдир. |
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||