|
Путиннинг Россия ва халқаро саҳнадаги таъсири | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Улар айниқса, жаноб Путиннинг халқаро тинчлик ва хавфсизлик масалаларида етакчилик қилишини исташмайди. Лекин Россиядан ташқари 30 мамлакатда олиб борилган мазкур сўровга биноан, Президент Путиннинг халқаро тинчлик ва хавфсизликка таъсири борасида билдирилган қарашлар анчайин ижобийдир. Россиянинг ўзидагилар эса, Путиннинг ишларидан жуда мамнунлар. Сўровда дунё бўйлаб 16 минг инсон қатнашган. Таъсир ижобийми, салбийми? Владимир Путиннинг саккиз йиллик президентлик фаолияти давомида Россиянинг ўзи ва халқаро саҳнада таъсири сезиларли бўлганига деярли шубҳа қилинмайди. Бироқ Би-би-си ўтказган омма сўровига кўра, бу таъсирнинг қанчалар салбий ёки ижобий бўлгани борасидаги жавоб тадқиқот иштирокчиларининг қаерда яшашларига боғлиқ бўлган. Россиянинг Президент Путин қўли остида бораётган йўналиши Ғарб ҳукуматларининг хавотирларига сабаб бўларкан, сўров натижалари саноатлашган етти мамалакат аҳолисининг 56 фоизи Москва олиб бораётган сиёсат Россиядаги демократия ва инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятга салбий таъсир кўрсатмоқда деган фикрда эканларини кўрсатган. Уларнинг қарийб ярми Путиннинг халқаро тинчлик ва хавфсизлик масалаларида ўйнаётган ролини салбий баҳолашган. Аммо кенгроқ қаралса, Россиядан ташқари, сўров олиб борилган 30 мамлакатда Путиннинг халқаро тинчлик ва хавфсизлик масалаларида тутган ўрнига ижобий муносабат билдирилган. Россиянинг бошқа давлатлар билан алоқалари ҳақидаги қарашлар ҳам салбий эмас. Бу борадаги энг ижобий фикрлар хитойликлар томонидан билдирилган. Расмий Пекин Москва билан ўзаро алоқаларини ривожлантирмоқда. Бироқ айни пайтда Россия келажакда унинг потенциал рақибига айланиши мумкин. Энг муҳими аксар россияликлар савол остига олинган барча масалалар, жумладан аҳоли турмуш даражаси, демократия, инсон ҳуқуқлари бўйича Путин юргизаётган сиёсатни ўта юқори баҳолашган. |
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||