|
Путин ҳукмронлигида 'КГБ таъсири ортаётир' | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Бу йўналишдаги дастлабки тадқиқот муаллифи фикрича, охирги йилларда КГБ ёки Федерал Хавфсизлик хизмати ходимларининг Россия сиёсати ва бизнесига таъсири салмоқли даражада ортган. Кўплаб собиқ орган ходимлари ўз лавозимларига асли КГБнинг собиқ ходими бўлган Президент Владимир Путин раҳбарлиги пайтида тайинланганлар. Шу сабабдан ҳам аксар либерал кайфиятдаги шарҳловчилар бундай таъсир мамлакатдаги демократияга хавф туғдириши эҳтимолидан огоҳлантира бошлаганлар. Сиёсат ва бизнес Янги тадқиқотни академик Ольга Криштановская Россия Фанлар академиясининг таркибидаги Элитани ўрганиш маркази деб аталган ташкилот учун тайёрлаган. Тадқиқотда "силовик"лар деб аталадиган КГБнинг собиқ ходимлари Президент Путин Россиясида катта муваффақиятларга эришгани ўз тасдиғини топган. Бу борадаги фикрлар анчадан буён билдириб келинаётган эди. Аммо бу гал ушбу жараённинг миқёси ўзининг илмий тасдиғини топиши билан бирга кутилмаган натижалар берган.
Тадқиқотга кўра, Россияда сиёсий ҳамда бизнес элита вакиллари тезлик билан бирлашиб бораётир, бунинг натижасида етакчи саноат корхоналари раҳбарлигини ҳам махсус хизмат собиқ ходимлари қўлга киритганлар. Кескин фарқ Россия Шарқий Оврўподаги собиқ социалистик лагердаги мамлакатлардан фарқ қилади. У мамлакатларда Совет даврида хавфсизлик хизматлари билан ҳамкорлик қилган одамларни аниқлашга ҳаракат қилинди, бу одамларнинг аксари эса қатағонга олинди. Айримлари жиноят содир этганлик айби билан маҳкамаларга тортилдилар. Аммо ҳаммасидан ҳам муҳими, айрим собиқ социалистик мамлакатларда бундай одамларнинг катта сиёсат ва бизнесга яқин йўлатмаслик чоралари кўрилди. Россия элитаси хавфсизлик хизмати ходимларидан ташкил топгани мамлакатнинг келажакда демократик ёки нодемократик келажагига таъсири қандай бўлишидан қатъи назар, бошқарувчи синф таркибидан норозилигини шу пайтгача сиқувга олинган либерал озчиликкина изҳор этган. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||