Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 30 Октябр, 2009 - Published 13:35 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Россияда 'Ҳизбу таҳрир' аъзолари ҳукм этилишди

Россияда "Ҳизбу таҳрир"нинг фаолияти расман тақиқланган
Россияда "Ҳизбу таҳрир"нинг фаолияти расман тақиқланган
Татаристон Олий маҳкамаси Россияда фаолияти расман тақиқланган "Ҳизбу таҳрир" ҳаракатининг 7 аъзосини 4 йилдан 8 йилгача қамоқ жазосига ҳукм этган. Яна беш нафарига шартли қамоқ жазоси берилган.

Маҳкама ҳукмига мувофиқ, айбланувчилар Татаристонда Исломий халифалик тузиш ва ҳокимиятни ағдаришни режалаштиришган.

Ўз навбатида судланувчилар ўзларига қўйилган айбловларни рад этишган.

"Ҳизбу таҳрир" аъзолари яқинларига кўра, айбланувчилар Татаристонда Исломни тарғиб этиш ҳаракатлари учун қамоқ жазосига ҳукм этилишган.

Москвадаги мухбиримизнинг хабар беришича, айбланувчилар устидан тергов жараёни 8 ой давом этган. Улар барчасининг Қозондан эканликлари айтилади.

Айни вақтда Россиядаги инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари "Ҳизбу таҳрир" аъзоларига қўйилган айбловлар расман ўз тасдиғини топмаганига ишора этишади.

Уларнинг айтишларича, ҳукумат бу каби маҳкамалар билан мухолиф фикрда бўлган мусулмонларнинг фаолиятларини маън этиш ва уларга босим ўтказишни кўзламоқда.

Аҳолисининг аксарияти мусулмонлардан иборат Татаристон Россиянинг энг осойишта ва ўзига тўқ минтақаларидан бири саналади.

Бироқ сўнгги йилларда "Ҳизбу таҳрир" каби, ҳукумат таъбирида, радикал йўналишдаги бир нечта ташкилот аъзолари турли муддатга қамоқ жазоларига ҳукм этилишган.

"Ҳизбу таҳрир" диний-сиёсий ҳаракат аъзоларининг собиқ Шўролар Иттифоқининг аксарият мусулмонлар истиқомат қилувчи ддавлатларида очиқ ёки яширинча кўринишда фаолият юритиб келишлари айтилади.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy