|
General Motors хориждан маблағ изламоқда | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ширкатдан маълум қилишларича, бу маблағ General Motorsнинг хориждаги корхоналарини қутқариш учун зарурдир. General Motors АҚШ ҳукуматидан 16,6 миллиард долларлик қарз сўраш ниятида, ширкат бунгача 13,4 миллиард доллар олган. Американинг автогиганти қутқариш режасини эълон қилган, бу режага биноан, 47 минг иш ўрнини қисқартириш, бир неча заводларни ёпиш мўлжалланмоқда. Илгари General Motors дунёдаги заводлари сонини 47 дан 38 тагача қисқартирмоқчи эканини маълум қилган, бироқ энди яна бешта корхонаси ёпилиши мумкинлиги айтилмоқда. 26 минг киши компаниянинг АҚШдан ташқаридаги корхоналаридан ишдан бўшатилади. GM 12 турдаги автомобил русумларини ишлаб чиқаришни тўхтатиш ниятида. 2012 йилгача бўлган муддатни ўз ичига олган режа доирасида фақат тўрт - "Шевроле", Буик", "Кадиллак" ва GMC русумларидаги машиналарни ишлаб чиқариш сақланиб қолади. General Motors, шунингдек, Швециядаги Saab заводини сотишни режалаган. Ширкатдан айтишларича, улар 2 йилдан кейин ишлаб чиқариш даромад келтиришига умид қилаяптилар, қутқарув режалари кўнгилдагидек амалга оширилса, 2017 йилга бориб қарзларидан тўла узилишлари мумкин. 17 феврал куни General Motors ва Chrysler ширкатлари АҚШ ҳукуматидан яна қўшимча жами 21,6 миллиард доллар миқдорида қарз сўрамоқчи эканликларини эълон қилдилар. | ИЧКИ САҲИФАЛАР Ўзбекистонда янги мотор заводи қурилади13 Феврал, 2009 | Bosh Sahifa 'ЎзДЭУавто' ўрнида янги қўшма корхона бўлади10 Октябр, 2007 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||