Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 17 Октябр, 2008 - Published 09:47 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Медведев ва Путин рейтингининг чегараси қаерда?
Шунда ҳам Путин Медведевни ортда қолдирган
Шунда ҳам Путин Медведевни ортда қолдирган
Россиядаги "Левада" маркази томонидан олиб борилган сўнгги сўров натижаларига кўра, мамлакат бош вазири ва президентининг рейтинги пасайган.

Сўнгги кўрсаткичлар Россиянинг Гуржистонга ишғоли ортидан сентябр ойида ўтказилган сўров натижалари билан қиёсланган.

Президент Медведевнинг халқ орасидаги машҳурлиги 73 фоизга тушиб қолган бўлса, шунда ҳам 83 фоизлик кўрсаткич билан Путин жаноблари олдинда бормоқда.

Сўров натижаларига кўра, бугун жаноб Медведевга ишонч билдираётганлар сони 40 фоиздан сал ортса, 56 фоизлик кўрсаткич билан Бош вазир Владимир Путин яна президентни ортда қолдирган.

Социологларнинг фикрларига кўра, Россияда кучайиб бораётган иқтисодий муаммолар ҳалича икковлоннинг халқ орасидаги машҳурликларига соя солиб улгургани йўқ.

Уларнинг айтишларича, бунга асосан расмий Кремлга итоат этувчи оммавий-ахборот воситаларидаги халқаро молиявий инқироз Россияни деярли четлаб ўтганига оид чиқишлар сабаб бўлган.

Тўрт кун давомида олиб борилган мазкур сўровда бир ярим мингдан ортиқ киши иштирок этган.

Ким нима йўқотиб, ким нима топди?

Бироқ, "бирининг ғалабаси бошқасининг мағлубиятини англатмайди..."
Бироқ, "бирининг ғалабаси бошқасининг мағлубиятини англатмайди..."
Бутунроссия омма фикрини ўрганиш маркази Бош раҳбари Валерий Федоровнинг Би-би-си билан суҳбатида айтишича, россияликлар ҳар иккала раҳбарни бир бутун сифатида қабул қилишади.

Жаноб Федоровга кўра, "Дмитрий Медведев президентлигининг илк палласида унга ўз раҳбарлик қобилиятини кўрсатиш учун яхшигина майдон бўлиб хизмат қилган Қофқоз уруши унинг машҳурлигини орттириб юборган бўлса, Бош вазир Владимир Путин ҳеч нарса йўқотмаган."

"Улардан бирининг ғалабаси бошқасининг мағлубиятини англатмайди. Шу пайтгача бизда бунинг акси бўлиб келган. Агар шартли равишда оладиган бўлсак, дейлик, Ельцин зафар қучган пайтда Горбачёв мағлубият аламини тортган,"- деб айтган социолог ўз суҳбатида.

Жаноб Федоровнинг қўшимча қилишича, халқаро молиявий инқироз икковлоннинг машҳурлигига таъсир этмай қўймайди.

"Мазкур муаммони бир кун, бир ой ёки бир йилда ечиб бўлмайди. Шундай экан, мазкур инқирозга барҳам беришда асосий оғирлик Президент Медведевнинг елкасига тушади ва сўзсиз, бу жуда оғир синовдир," - дея ўз сўзларида давом этган жаноб Федоров.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy