|
Россияни ким бошқармоқда? | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
"Овронигоҳ" қўшиқ танловида ғолиб бўлиш Дмитрий Медведев президентлик лавозимини эгаллаган биринчи ойдаёқ маданият ва спорт соҳасида Россия эришган муваффақиятлардан атиги биттаси, холос. Бундан сал аввалроқ эса, Бош вазир сифатида жаноб Путин янги Вазирлар маҳкамаси таркибини Президент Медведевга тақдим этаркан, Кремлдаги ўзининг аввалги хонасида, одатда, президент ўтирадиган курсида ўтирди. Бу ҳол кўплар томонидан Путиннинг ким бошлиқ эканини кўрсатиб қўйишга уриниши, деб талқин қилинди. "Ведомости" рўзномаси муҳаррири Максим Галкинга кура, Кремлдан анча ваколатларнинг олиб қўйилганини янги Вазирлар маҳкамасининг таркибидан ҳам кўрса бўлади. "Жаноб Путин кўплаб қудратли шахслар, энг муҳим сиёсатчиларни ўзи билан бирга олиб кетди. У ўзига яраша Президиум ташкил қилди. Бу орқали у ҳукуматдаги кўплаб нарсаларни назорат қила олади. Медведевнинг ҳали бу каби нарсаларга қўли етмайди", - дейди у. Яқинда ўтказилган сўров натижаларидан маълум бўлишича, россияликларнинг 10 фоизга яқини ҳали ҳам Путин президент, деб ўйлашар экан. Сиёсий таҳлилчи Дмитрий Орешкиннинг айтишича, бундай ўйлайдиганлар фақат оддий одамлар эмас. "Амалдорларнинг кўзи, сиёсий доиралар, матбуот, бизнес вакиллари, минтақавий раҳбариятнинг кўзи ҳам Путинда. Россия ташқи сиёсати жаноб Путин ҳануз ўз қўлида ушлаб турган соҳалардан бири. Аслида эса, ташқи сиёсатни президент ҳал қилади. "Биз ҳаммамиз уларнинг иккаласи билан ҳам иш юритишимиз керак. Яъни, ҳам Президент ва ҳам Бош вазир билан. Албатта, Россиянинг жорий Бош вазири аввалгиларидан анчайин қудратлироқ", - дейди ОИнинг Ташқи алоқалар бўйича мулозими Бенито Феppеpо-Валднеp. Бош вазирнинг матбуот котиби Дмитрий Песков эса жаноб Путин ёш ва тажрибасиз янги президентдан қудратни олиб қўйганлигини рад этади. "Бош вазирнинг ўзи бир неча марта Россияда Президентлик бошқарувига асосланган давлат эканини таъкидлади. Шундай экан, Президент мақомининг аҳамиятини пасайтириш мамлакат ва миллат манфаатларига зарар етказишдан бошқа нарсани англатмайди", - дейди жаноб Песков. Бу каби тинчлантирувчи сўзларга қарамай, Россия каби йирик машинани ким бошқариб кетаётганлиги ҳақида шубҳалар деярли йўқ. Савол бу ҳолатнинг қанчалик узоқ давом этишида, холос. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||