|
Владимир Путиндан қандай меърос қолмоқда? | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Аммо миллионлаб россияликлар наздида Владимир Путин мамлакатни бошбошдоқликдан қутқазди, тартиб ўрнатди ва Россиянинг иқтисодий юксалишида муҳим ўрин тутди. Айрим таҳлилчилар "ҳа энди, иқтисодий юксалиш Путинга эмас, дунёда ошаётган ёқилғи нархларига боғлиқ", дейишади. Путин президентликни жаноб Медведевга топширди, аммо бу Владимир Путин энди саҳна ортига ўтади ва ё назардан четда қолади дегани, эмас. 9 май куни Ғалаба байрами муносабати ўтказиладиган ҳарбий парадда у Президент Медведевнинг ёнида туради. Россия бош вазири сифатида Путин жаноблари ҳали кўп марта Россия телевизиони марказида бўлади. Яна унутмаслик керакки, Россия парламентидаги энг йирик партия "Ягона Россия" унинг раҳбарлиги остидадир. Рост, Россия президентлари ўтмишда бош вазирларни кўпинча ишдан бўшатишган. Аммо бу қарорнинг Давлат Думасининг розилигисиз қабул қилиниши мушкул иш. Агар бир кун Президент Медведев, бош вазирни янгиламоқчи бўлса, у мазкур қарорини парламент тасдиғидан ўтказиши керак, парламентда эса кўпчилик ўрин Владимир Путин бошчилигидаги "Ягона Россия"га тегишли. Демак "Ягона Россия"нинг қўллаб-қувватловисиз эса, бу каби карорни парламент тасдиғидан ўтказиш қийин ва шармандаларча сиёсий бўҳрон вазияти келиб чикиши мумкин. Буларнинг ҳаммаси лавозимидан кетаётган президентнинг кўнглини кўтарувчи ҳолат бўлса бордир. Владимир Путин 2000 йили сайланган вақти Россиянинг келажакда буюк, қудратли ва кучли давлат сифатида қуришга ҳаракат қилишини айтганди. Ўша вақтда бу гап ушалмас бир орзудек эди.
Лекин мана саккиз йил ўтиб, Россия қарзларидан эрта узилмоқда, мамлакатнинг олтин-валюта заҳиралари жаҳонда учинчи ўринга чиққан ва иқтисодиёт гуркираб ўсмокда. Жаноб Путиннинг омма орасидаги обрўсига эса ҳар қандай раҳбар ҳавас қилса арзийди. Албатта иқтисод ўсиши учун тўланган ҳақ анчайин баланд бўлди. Чеченистонда кечган уруш, матбуот эркинлигининг чекланиши, мухолифатнинг заифлаштирилиши, порахўрликка берилган давлат аппаратининг ўсиши, қаровсиз йўллар олиб борадиган узоқ қишлоқ ва шаҳарчалардаги авлоднинг ярқироқ марказдан узилиб қолиб инқирозга юз тутаётгани ана шулар жумласидандир. Лекин агар Владимир Путин президент этиб сайланмаганда ҳам, Россия инқироздан чиқарди. Чунки Путин президентлик курсисига ўтиришидан аввал ҳам Россия корчалонлари инқирозга юз тутган корхоналарни рисоладагидек бошқарув остида муваффақият томон етаклаш мумкинлигини намоён қилмоқда эдилар. Газ ва нефть нархларининг ошиши эса раҳбар ким бўлишидан қатъий назар, долларлар оқимини таъминларди. Аммо Россиянинг келажакда юз тутиши мумкин бўлган муаммолари хавотир уйғотмай қолмайди. Нефть ва газ каби стратегик аҳамиятга эга бўлган соҳаларнинг қайта давлат назоратига олиниши бизнеснинг ривожланиши йўлида тўсиқ бўлди. Ички талаб кучайиши билан бирга ишлаб чиқариш сусая бошлади, натижада экспорт учун имкониятлар чеклана бошлади. Ҳозирда мамлакатнинг узоқ шимолий ва шарқий ҳудудларида жойлашган нефть ва газ заҳиралари учун шошилинч равишда сармоялар зарур. Занглаб ётган темир йўллар, вайрон бўлган йўллар ва қувур линиялари учун ҳам маблағ зарур. Аммо жаноб Путиннинг миллий лойиҳаларда хорижликлар қатнашувини чеклаш ҳаракатлари туфайли бу маблағларнинг энди хориждан келиши амримаҳол. Россиянинг бу каби ҳолларда жавоби битта, у ҳам бўлса "ўзимиз эплаймиз". Жаноб Медведев мамлакатдаги энг муҳим курсини эгаллар экан, ана шу каби кўнгли тўқликдан огоҳ бўлиши керак, чунки сиёсатда манманлик турғунликка олиб келадиган омилдир. | ИЧКИ САҲИФАЛАР Россиянинг янги президенти қасамёдга келтирилди07 Май, 2008 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||