Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 18 Октябр, 2007 - Published 14:27 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Сизнинг фикрингиз


Сиз Каримовдан нималарни сўраган бўлардингиз?

Сайловлар арафасида президент Каримовдан қандай саволлар сўраган бўлардингиз?
Сайловлар арафасида президент Каримовдан қандай саволлар сўраган бўлардингиз?
Россия Президенти Владимир Путин мамлакат марказий телеканаллари орқали жонли мулоқотда россияликларнинг саволларига жавоб қайтарган. Мулоқот уч соату етти дақиқа давом этган ва бу шахсий рекорд деб баҳоланмоқда.

president-line.ru веб саҳифасининг билдиришича, маҳаллий вақт билан соат 21:30 га қадар бир миллионга яқин савол тушган.

Расмий хабарларга кўра, россияликлар мамлакат раҳбаридан энг аввало ижтимоий-иқтисодий, инфляция, ойлик маошларининг нега пастлиги ва уй-жойлар нархининг бунчалар қимматлиги борасида савол сўрашган.

Энг кўп тушган саволлардан бири эса, сайлов варақасидан "Ҳамма номзодга қаршиман", деган банднинг олиб ташланиши билан боғлиқ бўлган.

Россияликлар: "Сайловга бориш ниятингиз бўлсаю, сайлов варақасида кўрсатилган номзодларнинг ҳеч бирига овоз беришни истамасангиз, у ҳолда қандай йўл тутиш керак",-деб сўрашган.

Сизнинг фикрингиз:

1. Агар сизда шундай бир имконият бўлса, 23 декабрга мўлжалланган президентлик сайловлари арафасида президент Ислом Каримовдан нималарни сўраган бўлардингиз? Сиз Ўзбекистонда ҳам давлат раҳбари иштирокида бу каби жонли телевизион мулоқотлар қанчалик зарур, деб ўйлайсиз?


Фикру мулоҳазаларингизни bbcuzbek.com га йўлланг.

Бизнинг электрон манзилимиз : uzbek@bbc.co.uk га мактуб жўнатишингиз ёда саҳифанинг ўнг томонидаги махсус форма орқали фикрларингизни билдиришингиз мумкин.

Муштарийларимиз фикру мулоҳазаларига асосланган суҳбатимизни ҳафтанинг ҳар жума куни "Дараклар" дастуримизда тинглай оласиз.

Биз сизнинг фикру мулоҳазаларингизни кутиб қоламиз.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy