Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 12 Октябр, 2007 - Published 12:47 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Путин: 'Россия халқаро шартномадан чиқиши мумкин'
Президент Владимир Путин, АҚШ Давлат котибаси Кондолиза Райс ва АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс
Американинг ракеталардан мудофаа режасидан Россия раҳбарияти норозилигини билдириб келади
Россия Президенти Владимир Путин Қўшма Штатлар билан Шарқий Оврўпода ракеталардан мудофаа тизимини ўрнатиш режаси юзасидан можаролар давом этаверадиган бўлса, қурол яроғни назорат қилиш бўйича яна бир халқаро битимдан чиқиб кетиш билан огоҳлантирган.

Путин жаноблари бу ҳақда Россияда АҚШ Давлат котибаси Кондолиза Райс ва Мудофаа вазири Роберт Гейтс билан музокаралар чоғи гапирган.

"Енгил кечмайдиган ушбу музокараларда биз Шарқий Оврўпо билан олдинроқ тузган келишувларингизни тезлатмаслигингизни кутиб қоламиз", деб айтган Президент Путин.

Москвадаги музокараларнинг 2+2 форматида ўтказиш режалаштирилган.

Унда АҚШ Давлат котибаси Кондолиза Райс, Мудофаа вазири Роберт Гейтс, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Мудофаа вазири Анатолий Сердюковларнинг иштирок этиши хабар қилинган.

Музокараларда Американинг Шарқий Оврўпода ракеталардан мудофаа тизимини ўрнатиш режасини муҳокама этиш мўлжалланган.

Америка Қўшма Штатларининг билдиришича, Чехия ва Польша ҳудудида радар ва ракеталардан ҳимоя қиладиган мосламалар ўрнатилиши Эрон ёки Шимолий Корея каби мамлакатларнинг огоҳлантиришсиз ҳужумларидан муҳофазаланиш учун зарур.

Бироқ бу режада Россия ўзининг хавфсизлигига нисбатан таҳдидни кўради ва янги аксилракета тизими Оврўподаги кучлар мувозанатини бузиши эҳтимолидан огоҳлантириб келади.

Россия Президенти Владимир Путин Шарқий Оврўпода ракеталардан мудофаа тизимидан воз кечиб, Озарбайжон ҳудудида жойлашган Совет Иттифоқининг Габала радиолокацион станциясидан биргаликда фойдаланиш таклифини ўртага ташлади.

Озарбайжоннинг баланд тоғли ҳудудида жойлашган Габала станцияси Ер шарининг шимолий қисмининг аксари ҳамда Ҳинд уммонигача бўлган ҳудудни текшириб туриш имконига эга ва Россия ундан ижара сифатида фойдаланиб келади.

Бироқ Америка томони бу таклифга кўнмаган, Польша ва Чехияда янги ракеталардан ҳимоя тизими барпо этилиши лозим, деб ҳисоблайди.

Музокаралардан олдин АҚШ давлат котибаси Райс хоним Қўшма Штатлар ўз режасини тадбиқ этишга қатъийлигини такрорлаганди.

Москвадаги музокаралар келишмовчиликлар билан якун топган.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров агар америкаликлар мазкур режани музлатишмаса, Россия буни олдини олишга қаратилган қадамларни қўйишга мажбур бўлади, деб айтган.

"Гейтс жанобларининг ўзи тан олганидек, биз учун эҳтимолий таҳдид мавжуд... Ва биз, президентимиз ва Россия Федерациясининг бошқа вакиллари бир неча бор айтганидек, бу таҳдидни тўхтатиш учун маълум чораларни кўришимиз керак", деб айтган Россия Ташқи ишлар вазири.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy