Циклон яқинлашаяпти, бироқ Рохингалар кетолмайди

Published

Бангладеш ва Бирмада истиқомат қиладиган юз минглаб одамга соҳилдан юқорироқ ҳудудларга кўчиш буйруғи берилган.

Башоратларга кўра, Бангол бўғзода бошланган Махасен циклони 16-17 май кунлари Бангладеш ва Бирма ҳудудларига ёпирилади.

БМТ огоҳлантиришича, табиий офат бу ҳудудларда 8 миллион инсоннинг ҳаётига хавф туғдирмоқда.

Бироқ ўтган йил Бирманинг Рахине штатидаги буддойилар билан мусулмонлар ўртасидаги низолардан қочган Роханга мусулмонлари Бирма ичкарироғига киришдан қўрқишмоқда, улар соҳилдан кўчиш буйруғига бўйсунмаганлар.

"Мен ҳаётимдаги ҳамма нарсани йўқотдим. Мен ҳеч қаёққа кетмайман. Ўладиган бўлсам, шу ерда ўламан", деб айтган қочқин мусулмонлардан бири.