Спорт Афғон ногиронлари ҳаётини ўзгартириши мумкин
Published
Афғонистондаги узоқ йиллик беқарорликлар ўн минглаб инсонларни ногирон қилган.
Бу одамлар сунъий оёқдан фойдаланишни ҳам эндигина ўрганишаяпти.
Фаҳим Раҳимий Лондондаги Паралимпиада мусобақаларида иштирок этаётган ягона афғонистонлик спортчи.
Бироқ унинг халқаро мусобақалардаги иштироки кўплаб афғонларни руҳлантириши мумкин, дейди Би-би-си Кобулдаги мухбири Алим Мақбул.