'Сув беришмаса, яшай олмаймиз'

Видео тагсўзи, Марказий Осиё кундаликлари-1.
Published

Сўнгги йиллари Ўзбекистон ва жанубий Қозоғистон деҳқонлари сув тақчиллигига дуч келишмоқда

Марказий Осиёнинг иккита энг йирик ва аҳолиси кўп бу икки мамлакати етарлича ўз сув захираларига эга эмас.

Улар сувни қўшни Қирғизистон ва Тожикистондан келадиган дарёлардан олишади.

Аммо Бишкек ва Душанбе тиклашни бошлаган йирик ГЭСлар битказилса, унда Ўзбекистон ва Қозоғистон далаларига келадиган камёб сув янада камаймайдими, деган хавотирлар кучаймоқда.

Совет даврида барчага етган сув нега бугун етмаяпти ва эртага аҳвол қандай бўлади, деган саволлар очиқ қолаётир.

"Марказий Осиё кундаликлари" туркумидан лавҳаларимиз бошида Жанубий Қозоғистонга келдик.

Сувсизликдан нима қилишини билмай, боши қотган деҳқон аёл Осима Даланбой-қизининг ҳикояси.

Муаллифлар: Рустам Қобил, Оксана Вождаева ва Максим Ломакин.