Хитой роботлари Ўзбекистонда
Хитой роботлари Ўзбекистонда
Published
Ўзбекистонда роботлар қайси соҳаларда ишлаши мумкин? Хитой компаниялари ишлаб чиқарган янги авлод роботлари мамлакат бозорига кириб келмоқда.
Хитойнинг етакчи робототехника компанияси Unitree юқори унумдорликка эга тўрт оёқли ва гуманоид роботлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Унинг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори бўлган Vant компанияси менежери Алишер Алимов BBC Ўзбек билан суҳбатда таклиф қилинаётган роботларнинг нималарда ишлатилиши ҳақида гапирди.